язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.09.2017 й. ПҚ-3282-сон "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза" лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2017 й.

N ПҚ-3282



"ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ

БОШҚАРИШ. 2-ФАЗА" ЛОЙИҲАСИНИ ЖАҲОН

БАНКИ ИШТИРОКИДА АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фарғона водийсидаги суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришни таъминлаш, сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

2017 йил 30 июнда Жаҳон банки Директорлар кенгаши "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциацияси (кейинги ўринларда - ХТА)нинг имтиёзли ресурсларидан Ўзбекистон Республикасига 144,9 миллион АҚШ доллари миқдорида беш йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда 25 йил муддатда қайтариш шарти билан кредит берилишини маъқуллади:

лойиҳанинг умумий қиймати 228,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси - 83,3 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлиб, шулардан 36,9 миллион АҚШ доллари - тақдим этиладиган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳолидадир;

лойиҳани қўшимча молиялаштириш учун 16,4 миллион АҚШ доллари миқдорида Европа Иттифоқининг гранти жалб этилади;

лойиҳани амалга ошириш даври 7 йил (2017-2024 йиллар) мобайнида белгиланган;

лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади.


2. Белгилансинки:

Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳани амалга ошириш, кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, лойиҳанинг барча мақсадли кўрсаткичларига эришишни таъминлаш учун жавоб берадиган ижро этувчи ҳисобланади ҳамда унинг зиммасига лойиҳани амалга оширишни бошқариш ва мувофиқлаштириш вазифалари юкланади, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишига мувофиқ у қўшимча ходимлар билан таъминланади;

лойиҳа доирасида кредитлардан мақсадли фойдаланилиши устидан самарали мониторингни таъминлаш учун Агентликга лойиҳа учун хизмат кўрсатувчи банкда махсус ҳисобварақ очишга рухсат этилади, иш ҳақини мана шу ҳисобварақ орқали тўлаш ҳуқуқи берилади;

Агентликнинг бошқа лойиҳалар бўйича мажбуриятларини сўндиришга лойиҳа учун очилган ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;

ХТА кредитини сўндириш, шунингдек ХТА кредити бўйича воситачилик ҳақи ва бошқа чиқимларни тўлаш билан боғлик сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий параметрлари билан 1-иловага* мувофиқ;

"Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза" лойиҳаси доирасида ХTА кредитини сўндириш, кредит бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Марказ ходимлари фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши ва ташкиллаштирилишини таъминласин, лойиҳани амалга ошириш даврида Андижон шаҳри, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ва Фарғона шаҳрида тегишли хоналар бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов, Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахмонов, Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғ. Ғаниев зиммасига лойиҳа тадбирларини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш, шунингдек, Жаҳон банкининг тартиб-таомилларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ ҳисобот ҳамда зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этишни ўз вақтида ташкиллаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси билан ХТА ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги Битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга вакил қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ХТА ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги Битим юзасидан белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса берсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга ошириш доирасидаги ҳиссасини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси "Қишлоқ хўжалигини модернизациялашни кўллаб-қувватлаш" В компоненти қисмини молиялаштириш учун грантларни жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин.

9. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

ХТА кредити, грантлар ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобига харид қилинадилар товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан;

юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари юридик шахсларнинг фойда солиғидан;

лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилинсин.

Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси бўлади.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Б.И. Закиров, К.Н. Тўлаганов) лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасини ҳамда лойиҳани амалга ошириш доирасида адо этилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан тегишли даражадаги давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча яшайдиган жойда вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирмасдан таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаганларни) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар, шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 сентябрь