Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 09 (1229) 27 февраль /

Ташқи иқтисодий фаолият

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАРНИНГ

БОЖХОНАГА ДОИР ЖИҲАТЛАРИ


Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмасининг (ББУ) бу йилги дастлабки семинари божхона ва ТИФ соҳаларидаги қонунчиликдаги янгиликлар шарҳига бағишланган эди. Унинг мақсади - экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ва товарларни божхонада расмийлаштиришда хатога йўл қўймаслик учун ҳисобга олиниши зарур бўлган жиҳатларга мутахассисларнинг эътиборини қаратиш. Хато ва камчиликлар оқибатда жиддий муаммога айланиши мумкин. Уларни бартараф этиш кўп куч ва маблағ талаб этади, дея қайд этди ББУ Эксперт кенгаши раиси Холида Усмонова ўз чиқишида.


Семинарда фирмалар раҳбарлари - божхона брокерлари (ББУ аъзолари), божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирок этди.



Тариф билан тартибга солиш


Валюта сиёсатини либераллаштириш оқибатларини юмшатиш учун Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони билан Ҳукуматга импорт қилинаётган товарлар ва хизматлар ички нархларининг ўсишига йўл қўймаслик мақсадида божхона тўловлари ставкаларини оптималлаштиришни назарда тутувчи ечимларни тайёрлаш топширилди. Божхона тўловлари ставкаларини пасайтиришга доир қатор фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши ТИФ соҳасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Эксперт 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб сариёғ, янги ёки совутилган уруғлик картошка, жавдар уни, қаттиқ навли буғдой ва жавдардан ёрма ва йирик тортилган ун, соя ва кунгабоқар ёғлари, рафинадлаш учун шакарқамиш қанди, шунингдек баъзи дон экинлари ва айрим фармацевтика маҳсулотлари божхона божларидан озод этилганини семинар иштирокчиларига эслатди. Гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотлар, буғдой уни, шунингдек ҳайвонларни боқиш учун фойдаланиладиган маҳсулотларга акциз солиғининг ноль даражали ставкаси назарда тутилган (15.08.2017 йилдаги ПҚ-3213-сон

...
Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск