ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /Адлия вазирлигининг 1-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 28-сон "Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 15.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 16.02.2018 й. 2168-4-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.02.2018 й.
N 2168-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.02.2018 й. N 1 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.02.2018 й. N 6-қ/қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.02.2018 й. N 28 |
ҚАРОРИ
Давлат нотариал идоралари ва нотариал
архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига ва 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201 ва 106-сон қарори (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири
|
Р. Давлетов |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
|
А. Хаитов |
Молия вазири |
Д. Кучкаров |
ИЛОВА
Давлат нотариал идоралари ва нотариал
архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби
тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-бандда:
учинчи хатбошидан "даража унвонлари ва кўп йил ишлаганлик учун лавозим маошларига қўшимча ҳақларни тўлаш учун" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидан "(даража унвонлари ва кўп йил ишлаганлик учун лавозим маошларига қўшимча ҳақларни тўлаш учун ажратиладиган маблағлар бундан мустасно)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 10-банд "а" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "12-банди (тўртинчи хатбошиси бундан мустасно) ва 13-бандига" деган сўзлар "12 ва 13-бандларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 16 февраль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 19 февраль, 7-сон, 133-модда