язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти/ Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 23.01.2018 й. 01/19-10/06-сон "Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 12.02.2018 й. 2236-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.02.2018 й.

N 2236-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

23.01.2018 й.

N 01/19-10/06


ҚАРОРИ



Риэлторнинг малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 17 майдаги 01/19-18/02-сонли қарори (рўйхат рақами 2236, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 252-модда) билан тасдиқланган Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                   Р. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Риэлторнинг малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўрта махсус ёки олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган ўрта махсус ёки олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"риэлторларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги (талабгорнинг ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг берилган вақтидан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт бир йилдан ошмаган бўлиши шарт) тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси.".


2. 35-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малака ошириш курсларини тамомлаганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхалари.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 февраль, 7-сон, 122-модда