Проверки от А до Я

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2017 й. ПФ-5215-сон "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.11.2017 й.

N ПФ-5215



МАХСУС ТУРДАГИ ТОВАРЛАР

ЭКСПОРТИ ВА ИМПОРТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ,

ШУНИНГДЕК, ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА ИМПОРТ КОНТРАКТЛАРИНИ

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги "Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5012-сон ва 2017 йил 31 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4996-сон фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2887-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, экспорт-импорт операцияларини бошқариш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 10 ноябрдан бошлаб:

ушбу Фармонга 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилади;

импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш, шунингдек тендер ҳужжатлари ва техник вазифаларни экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилишга лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Импорт контрактларини ва тендер (танлов) ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, тендер (танлов) таклифларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 ноябрдаги

ПФ-5215-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг қарорлари асосида Ўзбекистон

бериладиган лицензиялар бўйича экспорт-импорт

қилинадиган махсус товарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товар номи


ТИФ ТН бўйича товар коди


1.

Қурол-яроғ ва ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи буюмлар


8526 (фақат ҳарбий мақсадлар учун), 8710, 8802 (фуқаро вертолётлари, фуқаро самолётларидан ташқари), 8803 (фуқаро авиацияси учиш аппаратлари қисмларидан ташқари), 8805 (фуқаро тоифасига тегишли бўлмаган) 8906 10 000 0, 9013 10 000 0, 9013 20 000 0, 9013 80, 9014, 9301, 9302 00 000 0, 9305 (фақат жанговар қуролларга тегишли), 9306 (фақат ҳарбий мақсадлар учун)


2.

Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар, радиоактив моддалар унинг чиқиндилари


2612 (фақат уран концентратлари), 2844, 2845

3.

Радиоактив моддалардан фойдаланилган приборлар ва асбоб-ускуналар


8401


4.

Қимматбаҳо металлар ва улардан тайёрланган бошқа буюмлар*

7106 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли кумуш ёмбилардан (қуймалардан) ташқари), 7107 - 7111 00 000 0 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли олтин ёмбилар (қуймалардан) ташқари), 7115


*) аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни ҳамда таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда ҳамда божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар ва таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хомашёни қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда лицензия талаб этилмайди.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 ноябрдаги

ПФ-5215-сон Фармонига

2-ИЛОВА



ЎзР Президентининг 27.09.2020 й. ПФ-6075-сон Фармонига мувофиқ 2-илова ўз кучини йўқотган



Контрактлар Ўзбекистон Республикаси

Ташқи савдо вазирлигида рўйхатга олингандан

кейин экспорт қилинадиган товарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товар номи


ТИФ ТН бўйича товар коди


1.

Қурол-яроғ ва ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи буюмлар

8526 (фақат ҳарбий мақсадлар учун), 871000 000, 8802 (фуқаро вертолётлари, фуқаро самолётларидан ташқари), 8803 (фуқаро авиацияси учиш аппаратлари қисмларида ташқари), 8805 (фуқаро тоифасига тегишли бўлмаган), 8906 10 000 0, 9013 10 000 0, 9013 20 000 0, 9013 80, 9014, 9301, 9302 00 000 0, 9305 (фақат жанговар қуролларга тегишли), 9306 (фақат ҳарбий мақсадлар учун)


2.

Қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар, рудалар, концентратлар, парчалар ва чиқиндилар, қимматбаҳо табиий тошлар ва улардан тайёрланган буюмлар, чиқиндилар, табиий қимматбаҳо тошларнинг кукунлари ва рекуператори, дур ва ундан тайёрланган буюмлар, қахрабо ва ундан тайёрланган буюмлар


2843, 3006 40 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 7106 - 7115 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли олтин ва кумуш ёмбилардан (қуймалардан) ташқари), 7118 (фақат қимматбаҳо металлардан, жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган Марказий банкнинг олтин ва кумуш тангаларидан ташқари), 9003 19 000 1, 9021 29 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9101, 9111 10 000 0, 9113 10, 9608 10 920 0 ва 9608 10 990 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9608 30 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9705 00 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар, жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган Марказий банкнинг олтин ва кумуш тангаларидан ташқари), 7116 (фақат дур ва табиий қимматбаҳо тошлардан), 9602 00 000 0 (фақат ишлов берилган қахрабо ва ундан тайёрланган буюмлар)


(ЎзР Президентининг 22.09.2020 й. ПФ-6066-сон

...
Время: 0.0439
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск