Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 09 (658) 27 февраль /

Кадрлар бўлими

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХОДИМ КАСАЛ БЎЛИБ ҚОЛДИ - СИНОВ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИНГ


Ташкилотимизга бошқа ташкилотдан таклиф қилинган ходим ишга қабул қилинди. Унга 2 ойлик синов муддати белгиланди. Бу даврда у 2 ҳафта касал бўлди. Синовни узайтириш керакми?


Р.Зусимова.


- Ҳа, узайтириш керак.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди (МКнинг 85-моддаси 2-қисми).

Шу сабабли ходим синов муддати даврида касал бўлиб қолса, иш берувчи буйруқ билан дастлабки синов муддатини, бироқ ходим узрли сабабга кўра бўлмаган, яъни 2 ҳафталик давргагина узайтиришга ҳақли.


* * *




ИШДАН БЎШАТИЛГАНГА МЕҲНАТ

ДАФТАРЧАСИ ҚАНДАЙ ҚАЙТАРИЛАДИ


Кадрлар бўлимида йиғмажилдлар қабул қилиб-топширилгандан кейин ишдан бўшатилган ходимларнинг меҳнат дафтарчалари чиқиб қолди. Уларни нима қилиш керак?


К.Вуткова.


- Тезкор тартибда ҳар бир ишдан бўшатилган ходимга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиш зарурлиги кўрсатилган хабарномаларни жўнатиш чораларини кўриш керак.

Одатда, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт (МКнинг 108-моддаси).

Ишдан бўшатилган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабарнома жўнатиши шарт (бошқа хатлар ҳисобга олинмайди ва АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан

...
Время: 0.0156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск