язык интерфейса

"Норма маслахатчи" газетаси

"Норма маслахатчи" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 09 (658) 27 февраль/ Юридик маслаҳатлар

Полный текст документа доступен в платной версии.

Паспорт масалалари


НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАР УЧУН БАРЧА

ТЎЛОВЛАР - ФАҚАТ "НОТАРИУС"

ААТ ОРҚАЛИ


Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 22.02.2018 йилда 2090-17-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи, герб йиғими, шунингдек ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар бўйича квитанциялар фақатгина "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - Тизим) орқали берилиши белгиланди.

Тўловни тасдиқловчи анъанавий ҳужжатлар (тўлов топшириқномалари, квитанциялар) кўчмас мулк, автотранспорт, корхоналар билан бўладиган битимларда тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан чиқариб ташланди.

Бунда нотариал ҳаракатлар тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан сўнг амалга оширилади. Тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.

Бундан ташқари, эндиликда Тизимга нотариуслар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар киритилади. Уларни реестрда рўйхатга олиш бўйича мажбурият ҳам сақлаб қолинади ва биргаликда олиб борилади.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 22.02.2018 йилдан кучга кирди.


Самир Латипов,

"Norma" МЧЖ эксперти.


--------------------




ПАСПОРТ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙИЛГАН БЎЛСА


Нью-Йоркда паспортимни йўқотиб қўйдим. Унинг ксеронусхаси билан

...