язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Давлат божхона қўмитасининг 12.02.1999 й. 77-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988 сонли ''Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ўз кучини йўқотганлиги ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Фармони асосида Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг 1997 йил 20 июндаги 110-сонли буйруғини бекор қилиш ҳақида"ги Буйруғи

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

БУЙРУҒИ

12.02.1999 й.

N 77




Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988 сонли ''Ўзбекистон

Республикаси Президентининг айрим фармонлари

ўз кучини йўқотганлиги ва ўзгартириш киритиш

ҳақида"ги Фармони асосида Давлат солиқ

қўмитаси Бош божхона бошқармасининг

1997 йил 20 июндаги 110-сонли буйруғини

бекор қилиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ўз кучини йўқотганлиги ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги фармонини бажарилишини таъминлаш мақсадида


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари уз кучини йўқотганлиги ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сонли "Тамаки маҳсулотларига ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўлланилишни такомиллаштириш тўгрисида"ги фармонига ўзгартириш киритилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.


2. 1997 йил 1 июлдан бошлаб акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига (халқаро транзитдан ташқари) юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кирилганда қонун асосида мусодара қилиниши инобатга олинсин. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган нормалар доирасида тамаки маҳсулотлари ва алкогол ичимликларини акциз маркасисиз олиб келиш бундан мустасно.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан акциз маркаларини олиб чиқишда ва маркаланган акциз товарларни олиб киришда, божхона расмийлаштируви ушбу буйруқнинг 1-иловасида кўрсатилган тартибга мувофиқ амалга оширилсин.


4. Божхона назоратини ташкил қилиш бошқармаси (Рахмонов Т.), Божхона статистикаси, таҳлил ва компьютерлаштириш бошқармаси (Раззоқов Э.), Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, "Тошкент-Аэро" ИБК бошлиқларига:

Республика ҳудудидан четга олиб чиқиб кетилаётган ва олиб кирилаётган акциз маркаларига расмийлаштирилаётган БЮБлари қаттиқ назорат остига олинсин.


5. Давлат Божхона Қўмитасининг Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, "Тошкент-Аэро" ИБК бошлиқларига:

Акциз маркалари бўлмаган гамаки ва алкоголь маҳсулотларини мусодара қилиш тартиби ижро учун қабул қилинсин ва 2-иловага мувофиқ ҳар ойлик 13-сонли ҳисоботда кўрсатилсин.


6. Ушбу буйруқ жойлардаги Юридик хизмат бўлими томонидан кодификация қилиниб, қонунчиликка мувофиқ ижро этилиши назоратга олинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сонли "Тамаки маҳсулотларига ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўлланилишини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонини бажариш чора тадбирлари ҳақидаги собиқ Бош божхона бошқармасининг 1997 йил 20 июндаги 110-сонли буйруғи бекор қилинсин.


8. Мазкур буйруқ белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ижро учун кабул қилинсин.


9. Котибият (Махмудов Д.)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва мазкур буйруқдан нусхалар кўпайтириб, ДБҚсининг барча бошқармаларига, мустақил бўлимларига, ҳудудий божхона бошқармаларига юборилишини таъминласин.


10. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Раис ўринбосари С.Ориповга зиммасига юклатилсин.



Раис

генерал-майор                                                                       Ў.Т. Комилов







ДБҚ сининг 1999 йил 12 февраль

       77-сонли буйругига

       1-ИЛОВА




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.02.1999 й.

N 651


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

12.02.1999 й.

N 77




Акциз маркаларини олиб чиқиш ва маркаланган

акциз товарларини олиб кириш

ТАРТИБИ


Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 12 июндаги ПФ-1789-сонли "Тамаки маҳсулотларига ва алкогол ичимликларга акциз маркаларини қўлланилишини такомиллаштириш тўгрисида"ги Фармони асосида ишлаб чиқилган бўлиб, акциз маркаларини олиб чиқиш ва маркаланган акциз товарларни олиб киришда расмийлаштириш тартибини белгилайди.

Акциз маркаларини олиб чиқиш ва маркаланган акциз товарларни олиб киришда божхона расмийлаштируви, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1993 йил 23 декабрдаги 162-сонли буйруги билан тасдиқланган, Адлия Вазирлигидан 1993 йил 14 октябрда 3-рақами билан рўйхатдан ўтган "Божхона юк баённомасини тўлдириш тартиби" ҳақидаги вақтинчалик қўлланмага асосан амалга оширилади.



Акциз маркасини олиб чиқиш


Акциз маркасини олиб чиқиш, "вақтинча олиб чиқиш" божхона режими асосида амалга оширилади ва акциз маркаларини ушбу режимда вақтинча олиб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикасининг - "Божхона" кодекси"да белгиланган муддатларда амалга оширилади, агар қонунчиликда бошқа қоидалар белгиланмаган бўлса.

Олиб чиқилаётган акциз маркасига Божхона юк баённомаси (бундан буён матнда-БЮБ) расмийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) 31 графада - товарнинг номи - "тамаки маҳсулоти учун акциз маркаси" ёки "алкогол маҳсулоти учун акциз маркаси" деб ёзиб, марка олган корхонанинг коди ва марканинг миқдори "дона" да кўрсатилади.

б) 33 графада - товарнинг коди - акциз маркалари учун қуйидаги жадвалда кўрсатилган кодлар ёзилади.


Товарнинг номи

ТИФ ТН си бўйича коди



Тамаки махсулоти учун акциз маркаси:


- ЎзР худудидан олиб чиқишда

4907 00 106

- товарсиз қайта олиб киришда

4907 00 106

- ёпиштирилган холда қайта олиб киришда

4907 00 107



Алкоголь махсулотлари учун акциз маркаси:


- ЎзР худудидан олиб чиқишда

4907 00 108

- товарсиз қайта олиб киришда

4907 00 108

- ёпиштирилган холда қайта олиб киришда

4907 00 109

в) 41 графада - қўшимча ўлчов бирлиги - "796" -коди кўрсатилади.

г) 44 графада - тақдим қилинган ҳужжатлар - акциз товарларини олиб келиш учун тузилган контрактнинг рақами ва санаси кўрсатилади. Бундан ташқари олинган акциз маркаларнинг қонунийлигини текшириш мақсадида, маркаларни олиш учун берилган квитанциянинг нусхаси БЮБ га илова қилинади.

д) 47 графада - "тури" устунида "27а" сони кўрсатилади.

- "ставка" устунида - 100 % кўрсатилади.

- "сумма" устунида - тўланган акциз маркалари номинал қиймати кўрсатилади.

- "СП" устунида (тўлов тури) - тўлов турига қараб, "нард пулсиз" (бн) ёки "божхона кассаси" (кт) деб ёзилади.



Акциз маркаларини қайта олиб кириш


Акциз маркалари товарсиз қайта олиб келинганда. маркалар коди ўзгармаган ҳолда "олдин олиб чиқилган товарни қайта олиб кириш" божхона режимида БЮБ расмийлаштирилади. Кейинчалик ушбу контракт бўйича товар олиб келинмаса ва контрактлар бекор қилинганда маркалар белгиланган- тартибда йўқ қилинади.

Маркалар товарга ёпиштирилган ҳолда олиб келинганда, "олдин олиб чиқилган товарни қайта олиб кириш" божхона режимида БЮБ расмийлаштирилади ва бунда маркаларнинг ТИФ ТН бўйича коди ўзгартирилади. Товарлар алоҳида партиялар билан олиб келинганда, акциз маркаларни ушбу партия миқдорига тенг қисми расмийлаштирилади.



Маркаланган акциз товарларини олиб кириш.


Олиб келинган маркаланган акциз товарларга БЮБ расмийлаштирилганда, бир вақтнинг ўзида акциз маркаларини қайта олиб кириш учун ҳам БЮБ расмийлаштирилади.

31 графа "товарнинг таърифи" - ушбу графа тўлдирилаётганда, товар "акциз маркалари билан маркаланган" деб, ёзилиши шарт.






       ДБҚ сининг 1999 йил 12 февраль

       77-сонли буйругига

       2-ИЛОВА



Республика ҳудудига акциз маркаларисиз

олиб кирилган ва мусодара қилинган

тамаки ва алкоголь маҳсулотлари ҳисоботи.


         (минг сўм)

Тартиб

Кўрсатгичлар номи

Бир ойда

Йил

бошидан


1.

Мусодара қилинган маҳсулотлар

(баённомадаги нарх)  жами

жумладан: -тамаки

                    -алкоголь




2.

Мусодара қилинган акциз товарларнинг ҳокимиятлар комиссияси томонидан белгиланган нархи,

Жами-

-савдо чегирмаси

-сотувга чиқарилди

Тамаки-

-савдо чегирмаси

-сотувга чиқарилди

Алкоголь-

-савдо чегирмаси

-сотувга чиқарилди

жумладан, қайта баҳоланди-

-тамаки

-алкоголь




3.

Савдодан тушган маблаг:

Мусодара қилинган акциз товарнинг, жами-

жумладан: -тамаки

  -алкоголь

Акциз марканинг номиналь қиймати, жами-

жумладан,  -тамаки

  -алкоголь




4.

Савдо ташкилотидаги қолдиқ-




5.

Бюджетга ўтказилган акциз маркалари қиймати, жами-

-тамаки

-алкоголь