язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Автомобиль транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2018 й. 139-сон "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2018 й.

N 139



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича жавобгарлигини ошириш, шунингдек, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг иштирок этиши учун тенг шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 августдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаси ошириш фаолияти давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига мувофиқ, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ишчи органи бўлган Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.

Қуйидагилар автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари сифатида белгилансин:

ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;

бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмаларнинг мавжуд бўлиши, ҳар бир таълим олувчини (тингловчини) ушбу ўқув қўлланмалари билан таъминлаш;

малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг мавжуд бўлиши;

ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогика технологияларидан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик карталар билан таъминлаш;

ҳар бири камида 40 квадрат метр майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан кўп аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;

ҳар бир аудиторияда видеопроекторлар, компьютерлар, аудио ва видео кузатув тизимлари, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовининг ошкоралигини таъминлаш учун жараёнини ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;

таълим олувчилар билимларини якуний тест синовидан ўтказиш учун компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши.


3. Қуйидагиларнинг малака оширишдан ўтиши шартлиги белгилаб қўйилсин:

юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар, автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслардан ташқари - икки йилда бир марта;

автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар - маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача.


4. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификат шакли ва тавсифи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ички ишлар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тартиби назарда тутилган ҳукумат қарорининг лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда - Халқаро пресс-клубда ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмун-моҳияти тўғрисида матбуот анжумани ўтказсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда - босма ҳамда электрон ахборот воситаларини, шу жумладан бутунжаҳон Интернет тармоғини кенг жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсади ва вазифаларининг мунтазам ҳамда ҳар томонлама ёритилишини тизимли асосда таъминласин.

8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Тошкенбоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 февралдаги

139-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг

малака оширгани тўғрисидаги сертификат

ШАКЛИ

logotip uchun

joy/место для

логотипа






















(tashkilot nomi/наименование организации)























SERTIFIKAT N


































































































(familiyasi, ismi, sharifi / фамилия, имя, отчество)























































(berilgan joyi / место выдачи)


















































Berilgan sana / Дата выдачи

20___ yil "____"____________



Amal qilish muddati/ Действителен до

20___ yil "____"____________





























Ushbu haydovchi "Yo`l harakati qoidalari va harakat xavsizligi asoslari"

malaka oshirish kursida ishtirok etdi.

























Данный водитель прошел курс повышения квалификации

"Правила дорожного движения и основы безопасного вождения"

Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг

малака оширгани тўғрисидаги сертификатнинг

ТАВСИФИ


Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификат пластик ёки махсус оқ қоғоздан 54 х 86 мм ҳажмда тайёрланади. Унинг юза томони тўқ кўк рангли юқори қисмида малака оширишни амалга оширадиган ташкилотнинг номи ёзилади. Юқориги ўнг бурчакда оқ рангда ушбу ташкилотнинг логотипи (мавжуд бўлса) босилади.

Логотипнинг ўнг томонида лотин графикаси ҳарфларида давлат тилидаги "SERTIFIKAT" ёзуви жойлаштирилади ва икки ҳарф ҳамда олтита рақамдан иборат сертификат рақами қайд этилади.

Сертификат қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:

максимум 30 мк ҳажмдаги микроматн;

тўлқинсимон ҳошияли ва қалинлиги 40-70 мк зич тўр кўринишидаги нақш - гильош.

Сертификатда қуйидагилар кўрсатилади:

малака оширган ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми;

сертификат берилган сана ва жой;

сертификатнинг амал қилиш муддати;

ҳайдовчи малака оширгани тўғрисида маълумотлар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 февралдаги

139-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 22-бандининг еттинчи хатбошидаги "Avtotest Report" МЧЖ ўқув комплексининг" сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Қуйидагилар:

юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автотранспорт воситаларини бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта;

автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар маъмурий жазо ижро этилганидан кейин ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширишдан олдин малака оширишлари шарт.

Малака ошириш якуни бўйича ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тегишли сертификат берилади.

Юридик шахсларнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишлари иш берувчининг, бошқа шахсларнинг эса - ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади".

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари 7-бандининг еттинчи хатбошидаги "Avtotest Report" МЧЖ ўқув комплексининг" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини такомиллаштириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 30 апрелдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 4-сон, 32-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 4 сентябрдаги 693-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 958-модда):


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилансинки, юридик шахслар автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш тадбирларини молиялаштириш иш берувчиларнинг маблағлари ҳисобига, бошқа шахсларнинг эса - ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади";


в) 4-банд ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ушбу илова 2-бандининг "б" кичик банди, 4 ва 6-бандлари 2018 йил 1 августдан бошлаб кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 февраль