ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Фойдали қазилмалар қазиб олиш /

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-9-сон, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг 01/08-668-сон "Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё минтақаси Бойсун инвестиция блокига нисбатан 2010 йил 4 июндаги Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 10.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 21.02.2018 й. 2250-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.02.2018 й.

N 2250-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

10.02.2018 й.

N 01-02/12-9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.02.2018 й.

N 01/08-668


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё минтақаси

Бойсун инвестиция блокига нисбатан 2010 йил 4 июндаги

Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон

Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган

товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги, "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПҚ-2948-сон "Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга "Ўзбекистон мустақиллиги" инвестиция блокида геология-қидирув ишлари олиб бориш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2011 йил 10 июлдаги 01-02/12-9, ГС-01/19-4107-сон "Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё минтақаси Бойсун инвестиция блокига нисбатан 2010 йил 4 июндаги Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2250, 2011 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 30-сон, 323-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзстандарт" агентлиги ва "Ўзбекнефтегаз" АЖ билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси раиси

А. Ахмедхаджаев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 144-модда
































Время: 0.1876
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск