ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 й. 135-сон "Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.02.2018 й.
N 135
СОЦИАЛ ВА ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА
МОЛИК ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН
ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН
ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ БЕРИШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ҳамда давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 23 февраль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 26 февраль, 8-сон, 141-модда