язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 19.01.2018 й. 42-сон "Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.02.2018 й. 2593-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.02.2018 й.

N 2593-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

19.01.2018 й.

N 42


БУЙРУҒИ



Экинбоп уруғликлар етиштириш

мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик

экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 20 майдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2593, 2014 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 298-модда) билан тасдиқланган Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           З. Мирзаев






Буйруққа

ИЛОВА



Экинбоп уруғликлар етиштириш

мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик

экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банддаги "Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, Ўзбекистон Фермерлар кенгаши" деган сўзлар "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 20-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиалларига" деган сўзлар "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятининг минтақавий пахта терминалларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-иловадаги "Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази мутахассисининг хулосаси" деган сўзлар "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали мутахассисининг хулосаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 февраль, 7-сон, 121-модда