язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.10.2017 й. ПҚ-3334-сон "Заргарлик буюмларининг замонавий маҳаллий ишлаб чиқаришларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2017 й.

N ПҚ-3334



ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ

МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Заргарлик буюмларининг замонавий ишлаб чиқаришларини ташкил этиш, экспортга йўналтирилган ҳамда ички бозорда талабгор бўлган маҳаллий хомашё негизидаги юқори қийматга эга тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, Тошкент шаҳрида бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда янги иш жойлари барпо этиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"1-Заргарлик корхонаси" давлат корхонаси ўз фаолиятини 2009 йилда тўхтатган, ишлаб чиқариш қувватлари фаолиятдан тўхтаган, мавжуд ускуналардан фойдаланилмаяпти;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Заргарлик кўчаси, 46-Б уйда жойлашган (кейинги ўринларда - объект деб юритилади) "1-Заргарлик корхонаси" давлат корхонаси комплекси мулкини замонавий заргарлик ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун "Асака" акциядорлик-тижорат банкига топшириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.


2. "Асака" акциядорлик-тижорат банки заргарлик буюмларининг замонавий ишлаб чиқаришларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун объект негизида "Асака" банкнинг - "Асака капитал инвест" МЧЖ (кейинги ўринларда - бошқарувчи компания) бошқарув компанияси устав фондига объектларни ўтказган ҳолда баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган нарх бўйича давлатнинг улуши сифатида устав фондига объектни қабул қилсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедходжаев), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усмонов) ҳамда "Асака" банк бошқаруви органлари (К. Муллажонов) бир ой муддатда белгиланган тартибда объектни қабул қилиш - топшириш ҳаракатлари амалга оширилишини таъминласин.

Белгилансинки, "Асака" АТБ объектини бошқарув компаниясининг устав фондига қабул қилиш - топшириш ҳаракатлари солиққа тортилмайди.


3. "Асака" акциядорлик - тижорат банки:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда соҳага доир инвесторларни жалб қилиш ҳамда лойиҳани амалга оширишнинг аниқ муддатларини назарда тутган ҳолда "йўл харитасини" ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2018 йилнинг 1 июлигача бошқарувчи компаниянинг улуши билан иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда объект негизида заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишга туширилишини таъминласин.


4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида "Асака" АТБга объект негизида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича, жумладан соҳага доир инвесторлар билан биргаликда янги ташкилотларни барпо этиш, шунингдек, банкнинг улуши ва унинг бошқарувчи компанияси билан 100 фоизни ўз ичига олган, кейинчалик эса янги ташкил этилаётган банкнинг ва бошқарувчи компаниянинг улушини янги инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилсин.


5. Объект ҳудудида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида "Асака" АТБ ва унинг бошқарувчи компаниялари иштирокида барпо этилаётган ташкилотлар стратегик инвесторга сотилишига қадар, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатда фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мулк солиғи, ер солиғидан озод этилсин, бўшайдиган маблағлар мақсадли равишда ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантиришга йўналтирилсин.


6. Объект ҳудудида амалга ошириладиган, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида "Асака" АТБ ва бошқарувчи компания ҳузурида барпо этилаётган ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ночор корхоналарни кўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли Фармонининг 8-банди татбиқ этилсин.


7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида, "Асака" АТБ ва унинг бошқарувчи компаниясига қуйидагиларга рухсат этилсин:

2018 йилнинг 1 июлигача объект ҳудудида белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда, қурилиш ва лойиҳалаштиришни бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва молиялаштириш шартларида амалга оширишга;

лойиҳа ва пудрат ташкилотлари, шунингдек, ваколатли органда импорт шартномаларини экспертизадан ўтказган ҳолда энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдоларни (танловларни) ўтказмасдан туриб ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар етказиб берувчиларини белгилаш.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов, "Асака" АТБ бошқаруви раиси К.К. Муллажонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь