язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2017 й. 1033-сон "Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг республика бўйича ягона чакана нархини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2017 й.

N 1033



АҲОЛИГА КУНДАЛИК ҲАЁТДА

ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ УЧУН СОТИЛАДИГАН

СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗНИНГ РЕСПУБЛИКА БЎЙИЧА

ЯГОНА ЧАКАНА НАРХИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3253-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига суюлтирилган газ сотиш ва етказиб беришда ўғирлик ва суистеъмолликнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун 1 килограмм суюлтирилган газнинг чакана нархи Ўзбекистон Республикаси аҳолисига сотиладиган табиий газ нархининг ўзгаришига мутаносиб равишда ўзгариши белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарор билан белгиланган ягона чакана нарх, шунингдек аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун "Ўзтрансгаз" АЖ ва ёки унинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари орқали сотиладиган суюлтирилган газнинг ажратилган ҳажмлар доирасида етказиб берилиши ва тақсимланишининг тизимли назоратини таъминласин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва "Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Мустафаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов

            

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь