язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Акцизланадиган товарларни олиб чиқиш ва олиб кириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.1998 й. 213-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни тақиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.1998 й.

N 213



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖХОНА ҲУДУДИГА ЭТИЛ СПИРТИНИ

ОЛИБ КЕЛИШНИ ТАҚИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга давлат монополия-сини, ички бозорни, истеъмолчилар ҳуқуқларини ва аҳоли соглигини ҳимоя қилишни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртининг гайриқонуний олиб келинишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш тақиқлансин, транзит бундан мустасно.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спирти гайриқонуний олиб келинганда ва транзит орқали ўтказилганда ҳамда шундай ҳоллар корхоналарда ва савдода аниқланганда спиртни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига озиқ-овқат этил спирти олиб келтиришни тартибга солиш тўгрисида" 1998 йил 27 февралдаги 85-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов