язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнатга ҳақ тўлаш/ Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш/ Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.12.2017 й. 963-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 4 декабрдаги

963-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида

ишлаётган  давлат  ветеринария  хизмати

ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш

шартлари ва тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча тўловлар тўлаш шартлари ва тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом қоидалари ветеринария ишлаб чиқариш хизматлари ходимларига ҳамда хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат ветеринария хизмати ходими - ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини, ҳайвонлар касалликлари пайдо бўлишининг, тарқалишининг олдини олишни ва уларни тугатишни, аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилишни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилишни таъминлашга, ҳайвонларга ветеринария хизмати кўрсатилишига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг ветеринар осойишталигини, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлашга қаратилган илмий ва амалий фаолият билан шуғулланувчи шахс;


хавфли меҳнат шароити - таъсири давлат ветеринария хизмати ходимининг жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин бўлган меҳнат шароити;


зарарли меҳнат шароити - таъсири давлат ветеринария хизмати ходимининг касалликка чалинишига (соғлиғининг зарарланишига) олиб келиши мумкин бўлган меҳнат шароити.



2-БОБ. ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҚЎШИМЧА

ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ


4. Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш уларнинг лавозим маошига қўшимча устама (фоиз миқдорида) тўлаш йўли билан амалга оширилади.


5. Қуйидаги давлат ветеринария хизмати ходимларининг лавозим маошига (тариф ставкасига) 12 фоизли устамалар белгиланади:

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, туман (шаҳар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, лаборатория (ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари) мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар), ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари, омборхона (дорихона) мудирлари ва мутахассислари;

Ветеринария илмий-тадқиқот институтининг илмий ходимлари, лабораториялари мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари, омборхона (дорихона) мудирлари ва мутахассислари;

Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази директори ва унинг ўринбосари; ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни стандартлаш ва сертификатлаш бўлими мудири, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;

туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассислар, ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича мутахассислар, ветеринария участка мудирлари, ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар), ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари, омборхона (дорихона) мудирлари ва мутахассислари;

касаллик юқтирилмаган ҳайвонлар учун (синов лаборатория ҳайвонлари етиштирувчи) виварий мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;

Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринария пунктлари ветеринария фельдшерлари (дезинфекторлар), ветеринария-санитария участкалари ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (дезинфекторлар), ветеринария санитарлари;

давлат ветеринария хизмати муассасалари махсус автомобиль ҳайдовчилари.


6. Қуйидаги давлат ветеринария хизмати ходимларининг лавозим маошига (тариф ставкасига) 24 фоизли устамалар белгиланади:

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, туман (шаҳар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари микробиология, вирусология, микология, паразитология, бактериология, серология, таксикология лабораториялари мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклари) ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;

Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказидаги микроорганизм штаммларини назорат қилиш бўлими, ветеринария дори воситаларини ва озиқабоп қўшимчаларини апробация қилиш бўлими, ветеринария дори воситалари ва озиқабоп қўшимчаларининг сифати ва муомаласи давлат назорати бўлими мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар) ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;

Ветеринария илмий-тадқиқот институти гельминтология, протозоология, гелминтозооноз, патанатомия, вирусология, бруцеллёз ва туберкулёз лабораторияси мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар), ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;

касалликларнинг жонли қўзғатувчилари юқтирилган ҳайвонлар билан ишлаш (синов-лаборатория ҳайвонлари етиштирувчи) виварий ҳамда рентген кабинетларида ишлайдиган бўлим мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари.

Давлат ветеринария хизмати ходимига у ишлаётган меҳнат шароитининг зарарлилигидан келиб чиқиб, тўланиши лозим бўлган устамаларнинг (12 ёки 24 фоизли) ҳар иккаласи ҳам тўғри келган ҳолатларда, унинг лавозим маошига 24 фоизли устама белгиланади.



3-БОБ. ХАВФЛИ ВА ЗАРАРЛИ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИДА

ИШЛАЁТГАН ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҚЎШИМЧА

ТЎЛОВЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


7. Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларда ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча тўловларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


8. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь