язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Молия вазирлигининг 187-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-74-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги 27.12.2017 й. Қарори (АВ томонидан 29.12.2017 й. 2959-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2017 й.

N 2959

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.12.2017 й.

N 187


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.12.2017 й.

N 2017-74


ҚАРОРИ



Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам

улгуржи-сотиш ва чакана нархларни

қайта кўриб чиқиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 29 ноябрдаги 89, 2016-36-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2845, 2016 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 557-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор 2018 йил 1 январдан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

          





Қарорга

ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар* учун энг кам

улгуржи-сотиш ва чакана нархлар

Сотилаётган товарнинг номи


Ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг энг кам

улгуржи-сотиш нархи


Энг кам чакана нарх


Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


6500

7800

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


22000

26400

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида


16000

19200

*) Пиводан ташқари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 декабрь, 52-сон, 1275-модда