Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар /

Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиш ва тасдиқланадиган смета асосида харажат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.12.2017 й. 2957-сон билан рўйхатга олинган 27.11.2017 й. Молия вазирлигининг 177-сон, Марказий банк Бошқарувининг 347-В-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 40-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 19 декабрда 2957-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Марказий банк Бошқаруви,

Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлигининг

2017 йил 27 ноябрдаги

177, 347-В ва 40-сон қарорига

ИЛОВА



Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгашига ўтказиш ва тасдиқланадиган смета

асосида харажат қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ўтказиш ва тасдиқланадиган смета асосида харажат қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Кенгаш тизимини молиялаштириш учун фермер ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларининг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига (бундан буён матнда туман кенгаши деб юритилади) аъзолик бадали тўловини амалга оширишини ҳамда Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари (бундан буён матнда ҳудудий кенгаш деб юритилади) ва туман кенгашлари ҳисобварағига келиб тушган маблағларни тўплаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш учун татбиқ этилади.


2. Кенгаш Уставига мувофиқ Кенгаш фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

аъзолик бадаллари;

хайрия маблағлари ва грантлар;

тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад (фойда);

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.



2-БОБ. МАБЛАҒЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Кенгашларга аъзолик бадали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ пахта хом ашёсини етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан ҳар йили пахта хом ашёси харид нархининг 0,8 фоизи миқдордаги маблағлари ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлардаги фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари аъзолик шартномасида белгиланган миқдорда ўз даромадлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоби махсус кўрсатмаларида Кенгашни молиялаштириш бўйича фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга асосан тўловлар белгиланиши мумкин.


5. Туман кенгаши туманда фаолият кўрсатаётган ҳар бир фермер хўжаликлари ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари билан ихтиёрийлик асосида аъзолик шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузади.


6. Кенгашга пахта хом ашёси харид нархида кўзда тутиладиган 0,8 фоиз миқдордаги маблағни ҳамда қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлардаги фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларининг аъзолик бадалларини кирим қилиш учун туман кенгашларига тижорат банкларида алоҳида махсус ҳисобварақлари белгиланган тартибда очилади.


7. Фермер хўжаликлари томонидан ҳар йили пахта хом ашёси харид нархининг 0,8 фоизи миқдордаги фермер хўжаликларининг махсус ҳисобварағига кирим қилинган маблағлар ҳисобидан аъзолик бадали суммаси мутаносиб равишда ойма-ой туман кенгашлари томонидан шартномага мувофиқ қўйиладиган тўлов талабномалари асосида туман кенгашларининг махсус ҳисобварағига ўтказиб берилади.


8. Туман кенгашларининг махсус ҳисобварақларига фермер хўжаликларидан аъзолик бадаллари учун келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан мемориал ордер орқали тўлиқ ҳудудий кенгашнинг алоҳида махсус ҳисобварағига ўтказилади.


9. Ҳудудий кенгашнинг алоҳида махсус ҳисобварағига туман кенгашларидан келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан мемориал ордер орқали тўлиқ Кенгашнинг алоҳида махсус ҳисобварағига ўтказилади.


10. Қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлардаги фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларининг аъзолик бадаллари ҳам тузилган шартномаларга асосан уларнинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ туман кенгашларининг махсус ҳисобварақларига ўтказиб берилади.



3-БОБ. МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


11. Кенгашнинг махсус ҳисобварағида жамланган аъзолик бадаллари маблағларидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ҳудудий ва туман фермерлар кенгашларининг йиллик даромадлар прогнози ва харажатлар сметаларига асосан фойдаланилади.


12. Махсус ҳисобварақларда йиғилган маблағлардан бошқа мақсадлар учун фойдаланилмайди.


13. Кенгаш, ҳудудий ва туман кенгашларининг ҳисобварақларига хайрия маблағлари ва грантлар, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад (фойда) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан келиб тушадиган маблағлар уларнинг асосий ҳисобварақларига кирим қилинади ва мазкур кенгашлар тасарруфида қолади. Ушбу маблағлардан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз уставларида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади.



4-БОБ. ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ


14. Кенгашга, ҳудудий ва туман кенгашларига уларнинг Уставида белгиланган вазифалар асосида фермер, деҳқон хўжаликларини ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан жавобгарлик юклатилади.


15. Фермер ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларига шартномада кўрсатилган аъзолик бадалларини белгиланган муддатларда тўлаб бериш мажбурияти юклатилади.


16. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ҳудудий ва туман фермерлар кенгашларининг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғрилиги ва асосланганлиги ҳамда маблағларни мақсадли ишлатилиши учун Кенгаш, ҳудудий ва туман кенгашлари раҳбарлари шахсан жавобгардирлар.


17. Маблағларни тўғри ва мақсадли ишлатишни назорат қилиш Кенгаш зиммасига юклатилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


19. Мазкур Низом Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 20 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1246-модда










































Время: 0.0241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск