язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона режимлари/ "Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона режими тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.02.2004 й. 1317-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 20.01.2004 й. 01-02/12-4-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 27 февралда 1317-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат божхона қўмитасининг

2004 йил 20 январдаги

01-02/12-4-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Бож олинмайдиган савдо дўкони"

божхона режими тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 29-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 523-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бож олинмайдиган савдо дўкони шундай режимки, бунда товарлар божхона ҳудудининг божхона органлари, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган жойларда бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмасдан божхона назорати остида туради ҳамда сотувга чиқарилади.


2. Бож олинмайдиган савдо дўкони режимига божхона ҳудудига олиб кириш ҳамда ундан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши тақиқланган товарлар жойлаштирилиши мумкин эмас.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бож олинмайдиган савдо дўкони режимида сотилиши мумкин.


4. Бож олинмайдиган савдо дўкони режимига жойлаштирилган товарлар бож олинмайдиган махсус савдо дўконларида сотилади.


4-1. Бож олинмайдиган савдо дўкони икки турга бўлинади:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди доирасидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқадиган товарларни эркин алмаштириладиган валютада сотиш, шу жумладан жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотиш учун мўлжалланган;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотлар ва уларга тенглаштирилган ушбу ташкилотларнинг ваколатхоналарига, хорижий ходимларига, шунингдек улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинган хорижий товарларни шахсий фойдаланиш учун эркин алмаштириладиган валютага сотишга мўлжалланган

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари йўловчиларнинг халқаро йўналишлари учун очилган аэропортларда, портларда, жисмоний шахслар чегарани кесиб ўтишлари учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг давлат чегаралари орқали ўтказиш пунктларида таъсис этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва давлат божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин.

6. Бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди (савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омбор) божхона назорати зонаси ҳисобланади.


7. Агар божхона тўловлари тўланиши лозим бўлса, уларнинг тўланиши учун жавобгарлик бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси зиммасига тушади.



II. БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИГА

ТОВАРЛАРНИНГ КЕЛИБ ТУШИШИ ВА ТОВАРЛАРНИ

БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ

БОЖХОНА РЕЖИМИДА ЖОЙЛАШТИРИШ


8. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштирилган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш жойи бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органининг фаолият ҳудудида бўлиши мумкин.


9. Товарлар бож олинмайдиган савдо дўкони омборига божхона органининг ваколатли мансабдор шахси иштирокида ёки унинг хабардорлиги остида жойлаштирилади.


10. Товарларни бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимига жойлаштириш 1-иловага мувофиқ божхона юк декларациясини тўлдириш орқали амалга оширилади.


11. Божхона юк декларацияси билан бир вақтда юк ва товар ишлаб чиқариш ҳужжатлари (юкхатлар, коносаментлар, спецификациялар, фактуралар) тақдим этилади.


12. Сертификатланиши лозим бўлган товарларни бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштирганда, уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирганда тегишли сертификатни тақдим этиш талаб қилинади.


13. Товарларни бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштирганда божхона расмийлаштирувлари учун божхона йиғимлари белгиланган тартибда ундирилади.


14. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимига маълум қилинмаган товарларни сақлаш ва сотиш учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.



III. БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО

ДЎКОНИДА ТОВАРЛАРНИ СОТИШ


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари Давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

касса чеки рақами;

рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами;

харид қилинган вақт ва сана;

сотиладиган товарнинг номи, нархи ва миқдори;

сотувчи томонидан олинган хорижий валюта суммаси;

назорат-касса машинасининг завод рақами;

фискал режим белгиси;

бож олинмайдиган савдо дўконининг номи;

солиқ тўловчи - бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг идентификация рақами.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилганидан кейин амалга оширилади. Бунда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари Давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

касса чеки рақами;

бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси - номи ва почта манзили;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилиши керак;

харид қилинган вақт ва сана;

товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;

назорат-касса машинасининг завод рақами;

фискал режим белгиси;

солиқ тўловчи - бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг идентификация рақами.

15-1. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин.

Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади.

Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи;

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек аккредитация карточкаси рақами;

товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;

буюртманома тузилган сана;

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси;

товарларни сотиб олиш мақсади.

16. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар эркин муомаладаги валютада нақд пулга ёки банк пластик ва кредит карточкалари ёки хорижий валютадаги банк ўтказмалари бўйича сотилади.

17. Қуйидагилар бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида сотилишига йўл қўйилмайди:

а) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар, шу жумладан олиб чиқилишига лицензия талаб этиладиган товарлар, рангли ва қора металлардан тайёрланган юксак даражада қайта ишланган тайёр буюмлар бундан мустасно;

в) чакана сотиш учун ўралган дори-дармон воситалари (шу жумладан, провитаминлар, витаминлар, гормонлар ва антибиотиклар), агар улар врачнинг рецептисиз (тайинлашувисиз) сотилиши мумкин бўлмаса;

г) давлат асиллик тамғасига эга бўлмаган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар;

д) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарлар;

е) бошқа давлат органларининг назоратидан ўтиши керак бўлган товарлар, ушбу органларнинг рухсатномаси мавжуд бўлмаган тақдирда;

ё) жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши ёки истеъмол қилиши учун мўлжалланмаган товарлар;

ж) вазни оғир товарлар (20 килограммдан ортиқ оғирликда) ва ўлчами катта товарлар (узунлиги, кенглиги ва баландлиги ўлчамлари жами 200 сантиметрдан ортиқ бўлганда).

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди.

18. Бож олинмайдиган савдо дўконида намуналар бўйича, олдиндан буюртма бериш орқали (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларидан ташқари), уйга олиб бориб бериш билан, тўлов муддатини узайтириш билан, шунингдек, қўшимча хизматларни кўрсатиш билан сотишга йўл қўйилмайди (сотишдан олдинги тайёргарлик, қадоқлашдан, намойиш қилишдан, қайта ўраб беришдан ва шунга ўхшаш ишлардан ташқари).

19. Товарларни бож олинмайдиган савдо дўконининг ёрдамчи биноларидан ва омборидан сотишга йўл қўйилмайди.


20. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштирилган товарлар билан уларнинг сақланишини таъминлаш учун зарур операцияларни, шунингдек, товарларни сотишга тайёрлаш бўйича операцияларни (ўрамларни очиш, идишлардан бўшатиб олиш ва ҳ.к.) амалга ошириши мумкин.


21. Товарлар сақланишини таъминлаш операциялари бож олинмайдиган савдо дўконининг омборида, товарларни сотишга тайёрлаш операциялари эса бож олинмайдиган савдо дўконининг омбори ёки ёрдамчи биноларида амалга оширилади. Мазкур операциялар божхона назорати остида амалга оширилади.


22. Бож олинмайдиган савдо дўконида сотиладиган товарлар божхона органи билан келишиб олинган махсус маркировкага эга бўлиши ва чакана сотиш учун олдиндан қадоқланган бўлиши керак.


23. Божхона органи бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарларнинг ҳақиқатда олиб ўтилиши устидан назоратни амалга оширади.

24. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахсларнинг бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олган товарларни алмаштириш ва айирбошлаш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда, агар янги товар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилмаётган бўлса, бундай товар импорт божи ва солиқларга тортилади, уларни ундириш эса божхона органлари зиммасига юклатилади, Ўзбекистон товарлари бундан мустасно.

Товарларни божсиз олиб киришнинг нормаси ҳамда акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормаси жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахсларга, шунингдек хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларидан акциз тўланадиган товарларни мазкур Низомнинг 3 ва 4-иловаларида кўрсатиб ўтилган миқдорларда харид қилишга рухсат берилади.

25. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштирилган товарларни бундай товарларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга сотиш ёки бошқача тарзда бегоналаштиришда ёхуд ана шундай товарлардан уларнинг божхона режимига мувофиқ бўлмаган ҳолда фойдаланганда, шунингдек, товарлар йўқолганда ёки етишмаганда бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси эркин муомалага чиқариш ёки экспорт божхона режимига кўра тўланиши лозим бўладиган божхона тўловларини тўлаши керак, лекин товарлар фалокатлар ёки енгиб бўлмас кучларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида йўқ бўлиб кетган, қайтариб бўлмайдиган даражада йўқолган ёхуд камомад табиий ишдан чиқиш натижасида юз берган ёки ташиш ва сақлашнинг нормал шароитида камайиб кетган ҳоллар бундан мустасно.



IV. БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ

БОЖХОНА РЕЖИМИГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН

ТОВАРЛАР ҲИСОБИ


26. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимидаги товарлар дўкон эгаси ва божхона органи томонидан албатта ҳисобга олиниши керак.


27. Бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси бож олинмайдиган савдо дўконига жойлаштириладиган товарлар ҳисобини ҳисобга олиш дафтарини юритиш орқали (шу жумладан, автоматлаштирилган тарзда) олиб боради ва божхона органига ушбу товарлар ҳаракати тўғрисида ҳар чоракда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарлар ҳаракати бўйича ҳисобот тақдим этади.

Ҳисобга олиш дафтарлари ва электрон база маълумотлари календарь йиллари бўйича юритилади. Бундай дафтарлар олдиндан тикиб қўйилган, рақамланган, брошюра ҳолига келтирилган ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият юритаётган ҳудудда божхона органи бошлиғининг ёхуд божхона органи бошлиғи ўринбосарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Охирги ёзув киритилганидан кейин ҳисобга олиш дафтари тақдим қилинган ҳисоботлар билан солиштириш учун божхона органига берилади. Солиштириб бўлинганидан кейин ҳисобга олиш дафтари бож олинмайдиган савдо дўконининг эгасига қайтарилади ва у ерда камида уч йил сақланади. Ҳисобга олиш дафтари солиштириб бўлинганидан кейин унга қўшимча ёзувлар ёки тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Ҳисобга олиш дафтарининг шакли бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўладиган маълумотлар асосида бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси томонидан белгиланади. Бунда ҳисобга олиш дафтарининг шаклида мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган Бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарлар ҳаракати бўйича ҳисобот шаклида мавжуд барча маълумотлар бўлиши керак.

28. Божхона органи божхона юк декларациясидан ва автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимидан фойдаланган ҳолда товарларни ҳисоб-китоб қилади.


29. Божхона органи бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида, ёрдамчи биноларида ва омборида турган товарларни инвентаризациядан ўтказишга ҳақлидир.



V. БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИНИНГ

ЭГАСИ БИЛАН БОЖХОНА ОРГАНИ

ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР


30. Бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси божхона органи билан келишган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконини ишлатиш қоидаларини тасдиқлайди.

31. Қоидаларда қуйидагилар қайд этилади:

божхона органининг бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларини, ёрдамчи биноларини ва омборини жиҳозлаш;

дўконнинг иш режими;

бож олинмайдиган савдо дўконида сотиладиган товарларни маркировкалаш усули ва шакли;

товарларни ҳисобга олиш дафтарининг шакли.

32. Мазкур Низомнинг 31-бандида кўрсатилган қоидалар ушбу Низомга ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлиши мумкин эмас.


VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Дўкон эгаси санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя этиши, савдо соҳасидаги муносабатларни тартибга солиб турувчи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажарилиши учун жавобгардирлар.






Низомга

1-ИЛОВА



"Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона режимига

жойлаштириладиган товарларни декларациялашда

ва ушбу режим фаолиятининг ниҳоясига

етказилишида БЮДни тўлдириш тартиби


I. Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштириладиган товарларни декларациялаш вақтида БЮДни тўлдириш тартиби.


1. Декларант томонидан БЮД асосий варағининг қуйидаги устунлари ва қўшимча варақларнинг тегишли устунлари тўлдирилади:

1, 2, 3, 5, 6, 9, 14, 15, 15а, 16, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 41, 42, 44, 46, 47, 54, А,В

3, 5, 6, 14, 15, 15а, 16, 18, 19, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 31, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 41, 42, 44, 46, 47, 54, А, В устунлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йилнинг 24 сентябрида тасдиқланган "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг (кейинги ўринларда  Йўриқнома) (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) учинчи ёки олтинчи бўлимларига мувофиқ тўлдирилади.

1, 2, 9, 28, 30-устунларни тўлдириш қуйидаги ўзига хос жиҳатларга эга:


1-устун "Декларация тури"

Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимида жойлаштириладиган товарларни декларациялаш устунининг биринчи бўлинмаси қуйидагича кўрсатилади:

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган ва ушбу ҳудудга олиб кирилиб, бирон бир божхона режимига расмийлаштирилган ("эркин муомалага чиқариш" божхона режимидан ташқари ИМ40) товарларга нисбатан;

Ўзбекистон товарларига нисбатан - "ЭК".

Иккинчи бўлинмасида божхона режимининг асосий коди кўрсатилади - "72".

Устуннинг учинчи бўлими тўлдирилмайди.


2-устун "Юк жўнатувчи - экспортёр"

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган ва ушбу ҳудудга олиб кирилиб, бирон бир божхона режимига расмийлаштирилган товарларга нисбатан, Йўриқноманинг 3-бўлимига мувофиқ тўлдирилади.

Бож олинмайдиган савдо дўкони божхона режимига Ўзбекистон товарларини жойлаштиришда БЮДда корхонанинг, ташкилотнинг ва муассасанинг номи ва манзили ёки шахснинг исм-шарифи, хамда жисмоний шахснинг паспортидаги маълумотлар кўрсатилади. Қолган маълумотлар Йўриқноманинг 2-бўлимига мувофиқ тўлдирилади.


9-устун "Молиявий бошқариш бўйича жавобгар шахс"

Ушбу устунда БЮДларни тўлдириш бўйича Йўриқномага мувофиқ бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.


28-устун "Молиявий ва банк тўғрисидаги маълумотлар"

Ушбу устунда (ҳар бир реквизитлар янги қатордан бошланиши ва ҳар бирининг олдидан тартиб бўйича рақам қўйилиши лозим).

1 - Бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг хисоб рақами очилган банкнинг қисқача номланиши ва ОКПО коди, сўмдаги хисоб рақами.

2 - Бож олинмайдиган савдо дўкони эгасининг ҳисоб рақами очилган банкнинг қисқача номланиши ва ОКПО коди, хорижий валютадаги ҳисоб рақами.


30-устун "Товарларни кўрикдан ўтказиш жойи"

Ушбу устунда Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун олинган лицензия рақами кўрсатилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Бож олинмайдиган савдо дўконларида

товарларни сотиб олишга

БУЮРТМАНОМА

             

           

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси,

             

халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи)

       

         

          

ваколатини бераман

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек аккредитация карточкаси рақами)


Қуйидаги товарларни

сотиб олиш учун:



(товарларни сотиб олишнинг мақсади)

Т/р

Товарнинг номи


Миқдори


Биттасининг

қиймати


Умумий қиймати


1.




2.




3.




4.




               



(буюртманома тузилган сана)


(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколат-хонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси)".


           





Низомга

3-ИЛОВА



Хорижий жисмоний шахслар томонидан

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида

аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож

олинмайдиган савдо дўконларидан акциз тўланадиган

товарларни харид қилишнинг чекланган

НОРМАЛАРИ*

    

Товар

гуруҳининг

рақами


Товарнинг номи


ТИФ ТН

бўйича

товар коди


Акциз

тўланадиган

товарларни харид

қилиш нормаси


1


2

3

4

18

таркибида какао бўлган шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари


1806 20,

1806 90

5 кг

22

солод (ширинмия) пивоси


2203 00

3 л

вино

2204 10,

2204 21,

2204 29,

2205


3 л

спирт концентрацияси 80% ҳажмдан кам бўлган денатурланмаган этил спирти; спиртли дамламалар, ликёрлар ва бошқа спиртли ичимликлар


2208

3 л

24

сигаралар, сигариллалар


2402 10 000 0


10 пачка

тамаки ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигареталар


2402 20,

2402 90 000 0


50 пачка

33

парфюмерия, косметика ёки пардоз воситалари

3303 00,

3304,

3307 20

ҳар бир номдаги товардан

1 дона, лекин

3 донадан кўп бўлмаган миқдорда


71

қимматбаҳо металлардан ёки қимматбаҳо металлар қопланган металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва уларнинг қисмлари


7113

умумий вазни 20 граммдан ортиқ бўлмаган 2 дона буюм


заргарлар ясаган тилла ёки кумуш буюмлар ва уларнинг қисмлари


7114

умумий вазни 20 граммдан ортиқ бўлмаган 2 дона буюм


табиий ёки етиштирилган марвариддан ясалган буюмлар


7116

умумий вазни 20 граммдан ортиқ бўлмаган 2 дона буюм


жўн тақинчоқлар


7117

0,5 кг дан ортиқ бўлмаган миқдорда


            

*) Изоҳ: акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ва унга тенглаштирилган ташкилот ваколатхонасининг бир ходимига ва у билан бирга яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмайдиган, унинг оиласининг вояга етган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган ҳар бир аъзосига 1 (бир) ойлик муддатга белгиланади. Акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормаларидан фойдаланилмаганда ёки тўлиқ фойдаланилмаганда унинг қолдиғи қўшилмайди ва кейинги даврларга кўчирилмайди.






Низомга

4-ИЛОВА



Хорижий давлатларнинг дипломатик

ваколатхоналари ва консуллик муассасалари,

халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга

тенглаштирилган ваколатхоналар томонидан Ўзбекистон

Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация

қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган

савдо дўконларидан акциз тўланадиган товарларни

харид қилишнинг чекланган

НОРМАЛАРИ*

        

Товар

гуруҳининг

рақами


Товарнинг номи

ТИФ ТН

бўйича

товар коди


Акциз

тўланадиган

товарларни харид

қилиш нормаси


1


2

3

4

18

таркибида какао бўлган шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари


1806 20,

1806 90


5 кг

22

солод (ширинмия) пивоси


2203 00

3 л

вино

2204 10,

2204 21,

2204 29,

2205


3 л

спирт концентрацияси 80% ҳажмдан кам бўлган денатурланмаган этил спирти; спиртли дамламалар, ликёрлар ва бошқа спиртли ичимликлар


2208

3 л

24

сигаралар, сигариллалар


2402 10 000 0


10 пачка

тамаки ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигареталар


2402 20,

2402 90 000 0


50 пачка

                   

*) Изоҳ: акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган бир хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ва унга тенглаштирилган ташкилот ваколатхонасига 1 (бир) ойлик муддатга белгиланади. Акциз тўланадиган товарларни харид қилишнинг чекланган нормаларидан фойдаланилмаганда ёки тўлиқ фойдаланилмаганда унинг қолдиғи қўшилмайди ва кейинги даврларга кўчирилмайди.

Алоҳида ҳолларда, тадбирлар ўтказиш даврида хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ва унга тенглаштирилган ташкилот ваколатхонасининг ёзма мурожаатига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган зонада фаолият кўрсатаётган божхона органи товарларни харид қилиш миқдорини мурожаатномада кўрсатилган миқдоргача кўпайтириши мумкин.






Низомга

5-ИЛОВА



Бож олинмайдиган савдо дўконидаги

товарлар ҳаракати бўйича

ҲИСОБОТ

Т/р


Божхона юк

декларацияси

рақами


Товар

номи


Бож олинмайдиган савдо дўконидан

чиқарилган товарларнинг


Изоҳ

дўкондан

чиқариш

санаси


вазни (кг)


қўшимча ўлчов

бирлигидаги миқдори

(литр, дона)


қиймати









"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 8-сон, 102-модда.