язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 22.12.2017 й. 104-Н-сон "Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-44) ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.12.2017 й. 2811-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2017 й.

N 2811-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

22.12.2017 й.

N 104-Н


БУЙРУҒИ



Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат

таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд

этиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-44)

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 27 июндаги 81-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2811, 2016 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2016 й., 28-сон, 344-модда) билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-44) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                   Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат

таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд

этиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-44)

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиси:

ҳаво кемаси фюзеляжининг қанотлари ва дум қанотлари орасидаги қисмининг ён томонлари юзасига горизонтал йўналиш бўйича қатъий перпендикуляр;

ҳаво кемаси фюзеляжининг қанотлари ва дум қанотлари орасидаги қисмининг ён томонлари юзасида белгиларни қайд этиш учун бўш жой бўлмаганда, ҳаво кемаси вертикал дум қаноти юзасининг пастки қисмига ҳар икки томонидан;

ҳаво кемаси чап қаноти конструкцияси пастки юзасининг чап томонига (бунда белгилар қанотнинг олд қисмига параллел ҳолда жойлаштирилиши керак);

шар шаклидаги аэростатнинг максимал горизонтал айланасига яқин икки диаметрал қарама-қарши томонига;

шар шаклига эга бўлмаган аэростат чизиғининг максимал кўндаланг кесимига яқин бевосита осма белбоғи устида ёки саватнинг осма арқонларини қотириш нуқталари устида икки томонига;

дирижаблнинг корпуси бўйлаб икки томонига ҳамда симметрия чизиғи бўйлаб устки юзасига;

вертолётда унинг дум балкасининг ҳар икки томонига қайд этилади.".


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ҳаво кемасининг фюзеляжидаги ҳамда вертикал дум қаноти юзасидаги (шу жумладан, вертолёт дум балкасидаги) қайд этиладиган ҳарф ва рақамларнинг баландлиги 30 см дан, аэростат ва ҳаво кемасининг қанотида қайд этиладиган ҳарф ва рақамларнинг баландлиги эса, 50 см дан кам бўлмаслиги лозим.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 декабрь, 52-сон, 1273-модда