Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Устави (ЎзР ВМ 12.02.2018 й. 108-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 февралдаги

108-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи

иқтисодий фаолият миллий банки

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг (кейинги ўринларда Банк деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил қилиш тартиби, шунингдек, унинг томонидан амалга ошириладиган операцияларни белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Банк муассиси (кейинги ўринларда муассис деб аталади) ҳисобланади.


3. Банк хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансига эга, ўз номидан ҳуқуқларга эгалик қилади ва мажбуриятлар олади, судда даъвогар ва жавобгар бўлади.

Банк хўжалик юритиш ҳуқуқида ўзига тегишли бўлган мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тақсимлайди, шунингдек, қонунчилик ва мазкур Уставда белгиланган тартибда банк мулкига кирадиган ва банк фаолиятини амалга ошириш давомида олинган бошқа мулкка ҳам эгалик қилади.


4. Банк, унинг филиаллари ва ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек, штампга, ўз номи ўзбек, инглиз ва рус тилларида ёзилган бланкаларга, ўз эмблемасига эга.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг манзили: Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 23.

Банкнинг электрон почта манзили: info@central.nbu.uz ва webmaster@central.nbu.uz.

Банкнинг фирма номи:

давлат тилида: тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, қисқартирилгани - "Ўзмиллийбанк";

рус тилида: тўлиқ - Национальный банк внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан, қисқартирилгани - "Узнацбанк";

инглиз тилида: тўлиқ - National Bank for Foreign Economic Activity of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани - NBU.


5. Банк ўз фаолиятини тижорат асосида амалга оширади.


6. Банк белгиланган тартибда хорижий мамлакатларда - республиканинг иқтисодий шерикларида ташқи иқтисодий фаолият ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, бунинг асосида миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг экспорти ҳажмларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ваколатхоналар, филиаллар, шуъба банклар ташкил қилади.


7. Банк Ҳукумат топшириғига биноан бошқа давлатлар банклари, халқаро молия институтлари ва бошқа молия-кредит ташкилотлари билан муносабатларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилади.


8. Банк ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Уставга амал қилади.


9. Банк Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, Ўзбекистон Республикаси Банк мажбуриятлари бўйича, бундай мажбуриятларни ўзига қабул қилган ҳолатлардан ташқари, жавоб бермайди.



2-БОБ. БАНКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФА ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Банкнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш;

чакана банк хизматлари кўрсатиш;

инновацион ва инвестицион фаолиятни амалга ошириш.


11. Банк ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ташқи иқтисодий фаолият соҳасида:

етакчи хорижий банклар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини фаол ривожлантиришни, шу жумладан, амалга ошириладиган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизмининг хориж амалиётида кенг қўлланиладиган усулларни жорий қилиш йўли билан амалга оширади;

иқтисодиёт тармоқларига илғор технологияларни жорий қилиш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, саноат корхоналарини модернизациялаш ва технологик қайта қуроллантириш, республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий кредит линияларини жалб қилишни таъминлайди;

халқаро миқёсда Банк имижини ошириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни, шу жумладан хорижий мамлакатларда ваколатхоналар, филиаллар, шуъба банклар очиш, хорижий ҳамкорлар ва ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ишончини мустаҳкамлаш учун банк ишини юритиш тажрибаси ва илғор амалиётини фаол жорий қилиш йўли билан янада ривожлантиради;

экспорт, импорт, валюта операциялари, шунингдек, бошқа халқаро ҳисоб-китоблар бўйича республиканинг халқаро тўловларини ташкил қилади ва ўтказади, лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг хориж амалиётида кенг қўлланиладиган механизмларини жорий қилади, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиради;

кредитлар, депозитлар, омонатлар, қарзлар, шунингдек, қонунчилик ва халқаро банк амалиётига мувофиқ бошқа шаклларда хорижий валютадаги маблағларни жалб қилади;

хорижий давлатлар ва халқаро молия институтлари билан валюта-молиявий ҳамда кредит-ҳисоб-китоб муносабатларини такомиллаштиради, уларнинг самарадорлигини оширади, кредитлаш ва ҳисоб-китобларнинг энг тежамкор ва илғор шаклларини қўллайди;

хорижий банклар, концерн, фирма ва бошқа ҳамкорлар айби билан шартномани бажаришда тўланмаган маблағларни ундириш бўйича Банк мижозларига ёрдам кўрсатади;

хорижий банклар билан бевосита корреспондент муносабатларини ўрнатади, улар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиради;

б) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида:

республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам беради, тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил қилиш, юритиш ва кенгайтиришда амалий ва молиявий ёрдам кўрсатади;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига барча турдаги банк хизматлари, молиявий маслаҳат ва ахборот кўмаги, шу жумладан янги инвестицион ва инновацион ғояларни излаш ва амалга ошириш, жаҳон бозорларини таҳлил қилиш, ишлаб чиқарилган маҳсулот экспортини молиялаштириш масалаларида ёрдам кўрсатади;

инновацион тадбиркорликни жорий қилишни, янги тадбиркорлик ташаббуслари - стартаплар - ёшлар, энг аввало, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватлайди;

янги инвестицион ва инновацион ғояларни излаш ва амалга ошириш, жаҳон бозорларини таҳлил қилиш, ишлаб чиқарилган маҳсулот экспортини молиялаштириш масалаларида амалий, молиявий ва ахборот кўмаги кўрсатади;

в) чакана банк хизматлари кўрсатиш соҳасида:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига чакана банк хизматлари кўрсатишни ривожлантиради, мавжуд хизматларни кенгайтириш ва такомиллаштириш, кредит, молия, касса ва бошқа банк хизматларининг янги шаклларини замонавий ахборот-коммуникацион ва инновацион технологияларни кенг қўллаш йўли билан жорий қилади;

етакчи хорижий банклар ва молия институтлари томонидан кенг қўлланиладиган тадбиркорлик субъектлари учун банк маҳсулотлари ва хизматларининг янги шаклларини ишлаб чиқади ва жорий қилади;

аҳоли ва тадбиркорлар учун харидоргир бўлган маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш мақсадида республиканинг молия институтлари билан фаол ҳамкорликни амалга оширади;

бутунжаҳон ахборот Интернет тармоғи имкониятлари воситасида онлайн тартибида ва пластик карточкалар орқали банк хизматларини амалга ошириш механизмини такомиллаштиради;

чакана банк хизматларини ривожлантиради, кенгайтиради ва такомиллаштиради, шунингдек, етакчи хорижий банклар ва молия институтлари томонидан кенг қўлланиладиган янги турдаги банк хизматлари ва маҳсулотларини жорий қилади;

республика молия институтлари билан ҳамкорликни амалга оширади, бутунжаҳон ахборот Интернет тармоғи имкониятлари воситасида онлайн тартибида ва пластик карточкалар орқали банк хизматларини амалга ошириш механизмини такомиллаштиради;

г) инновацион ва инвестицион фаолият соҳасида:

экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш ва ривожлантириш учун миллий ва хорижий валютада кредитлар беришни амалга оширади;

иқтисодиёт тармоқларига илғор технологияларни жорий қилиш, хомашёни чуқур қайта ишлаш, саноат корхоналарини модернизациялаш ва технологик қайта қуроллантириш, республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар ва дастурларни молиялаштиради;

инновацион тадбиркорликни жорий қилиш, ёшларнинг янги тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб-қувватлайди;

валюта маблағларини тўплайди;

ички, халқаро молия бозорларига валюта маблағларини жойлаштиради.

Банк, шунингдек, қонунчилик доирасида, халқаро банк амалиётига мувофиқ миллий ва халқаро валютада бошқа банк операцияларини амалга оширади.



3-БОБ. БАНКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Банк ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги лойиҳаларни, шу жумладан белгиланган тартибда хўжалик жамиятларига инвестициялар киритиш йўли билан амалга ошириш;

ишончнома асосида хўжалик бошқаруви органларида ва молия органларида ташкилот манфаатларини ҳимоя қилиш;

кредитланаётган ташкилотлардан уларнинг тўлов қобилиятини тасдиқловчи ҳисоботлар, баланс ва бошқа ҳужжатларни олиш;

Банк кредитлари иштирокида амалга ошириладиган қурилиш, объектларни техник қайта қуроллантириш ва бошқа фаолият бўйича лойиҳа қарорларни экспертизадан ўтказишни талаб қилиш;

кредит шартномаларида кўзда тутилган мажбуриятлар бузилганда, нотўғри ҳисоботлар аниқланганда кредит беришни тўхтатиш, берилган кредитларни муддатидан илгари ундириш;

актив ва пассив операцияларни юритиш учун шартнома асосида фоиз ставкаларини белгилаш, шунингдек, кўрсатилган хизматлар учун комиссион мукофот миқдорларини ўрнатиш;

хорижий мамлакатларда - республиканинг иқтисодий шерикларида белгиланган тартибда ваколатхоналар, филиаллар, шуъба банклар ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларини депозит сифатида жалб қилиш;

ёш, истиқболли, мутахассислар ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг битирувчиларига молиявий ёрдам кўрсатиш;

мажбуриятларни, шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, молиявий ҳолатидан қатъи назар, ташкил қилинган бўлимлар бўйича мажбуриятларни тўлаш.

Банк қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Банк ўзига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш учун жавоб беради.



4-БОБ. БАНКНИНГ МУЛКИ ВА КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИ


14. Хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган банк мулки пул маблағлари ва банкка тегишли бўлган бино, иншоот, ускуна, транспорт воситалари ҳамда бошқа қимматлиликлардан иборат бўлади.

Банкнинг кўчмас мулки Банк кенгаши қарори асосида сотилиши, ижарага берилиши ёки бошқача тарзда топширилиши мумкин.

Банкнинг қолган мулки, шу жумладан мажбуриятларни (Банк олдидаги қарзларни) тўлаш ҳисобига ўтказилган мулк Банк кенгаши томонидан белгиланган тартибда сотилиши, ижарага берилиши ёки бошқача тарзда топширилиши мумкин.


15. Банкнинг устав капитали 4.321.067.384.252,00 сўмни (тўрт триллион уч юз йигирма бир миллиард олтмиш етти миллион уч юз саксон тўрт минг икки юз эллик икки сўмни) ташкил қилади.


16. Устав капитали мақсадли тушумлар, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларидан ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан шакллантирилади ва тегишли қарор билан ўзгартирилиши мумкин.


17. Банкда банк операциялари бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун мўлжалланган ва соф фойданинг олти фоизи миқдорида устав капиталининг эллик фоизига етгунга қадар ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан захира фонди шакллантирилади.


18. Банк мулкини сотиш ва ижарага беришдан тушган маблағлар Банк ихтиёрида қолади ва улардан Уставдаги фаолиятга мувофиқ мустақил фойдаланилиши мумкин.


19. Банкнинг кредит ресурслари қуйидагилар ҳисобидан шаклланади:

устав капитали, захира ва бошқа фондлар маблағлари;

Банк счётларидаги мижозлар маблағлари, шу жумладан муддатли омонат ва депозитлар;

бошқа фонд ва банкларнинг, шу жумладан хорижий, халқаро молия институтлари, хорижий мамлакатлар кредит ва қарзлари;

имзоланган шартнома ва келишувларга мувофиқ жалб қилинган ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар маблағлари;

қимматли қоғозлар чиқариш натижасида олинган маблағлар;

муддатли ва талаб қилиб олингунгача жалб қилинган фуқаролар омонатлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа жалб қилинган маблағлар.

Банкнинг тақсимланмаган фойдаси кредитлаш ресурси сифатида ишлатилиши мумкин.



5-БОБ. БАНК ОПЕРАЦИЯЛАРИ


20. Банк қонунчиликка мувофиқ кредит, молия, ҳисоб-китоб, касса ва бошқа банк хизматларини миллий ва хорижий валютада кўрсатади, шу жумладан:

бошқа давлатлар банклари, кредит ва бошқа ташкилотлари билан корреспондентлик муносабатлари ўрнатиш, экспорт, импорт, носавдо ва бошқа операциялар бўйича халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисида, банк счётларини юритиш тартиби тўғрисида, лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш тўғрисида ҳамда мазкур Уставда кўзда тутилган бошқа операцияларни амалга ошириш тўғрисида шартномалар тузади;

хорижий ва халқаро банклардан ва бошқа ташкилотлардан халқаро банк амалиётида қўлланадиган шаклларда кредит ва қарзлар олади, шунингдек, олинган кредит ва қарзлар бўйича Банк векселлари, облигациялари ва бошқа мажбуриятлари тарзида таъминот тақдим қилади;

Банкнинг ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи мижозларига экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришлар учун миллий ва хорижий валютада кредитлар беради;

банкларда, шу жумладан хорижий банкларда пул маблағлари операцияларини амалга ошириш ва сақлаш учун корреспондентлик счётлари очади;

миллий ва халқаро валютада счётлар ва омонатларга банклар, халқаро ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий фуқаролардан маблағлар қабул қилади ва уларни қимматли қоғозлар ҳамда бадалларга жойлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси банклари, хорижий ва халқаро банклар ва бошқа молия институтлари корреспондентлик счётларида бўлган маблағларни тасарруф этиш тартибини, ушбу счётларни очиш ва юритиш тартибини ҳамда маблағларни Банк омонатларига жойлаштириш шартларини шартнома асосида белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш, бошқа валюта қимматлиликларини (чеклар, векселлар, аккредитивлар ва шу кабиларни) харид қилиш ва сотишни, шунингдек, валюта қимматлиликлари билан операциялар ва битимларни амалга оширади;

хорижда халқаро банк амалиётига мувофиқ хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш (дилинг) ҳамда бошқа валюта операцияларини амалга оширади;

пул шаклидаги мажбуриятлар ижросини кўзда тутувчи учинчи шахслар учун топшириқ, кафолат ва бошқа мажбуриятлар беради;

товарларни етказиш ва хизматлар кўрсатишдан келиб чиқадиган талабларга ҳуқуқларни харид қилади, бундай талабларни бажариш таваккалчилигини, ушбу талаблар инкассацияларини (факторингни) қабул қилади;

ускуналар, ҳисоб терминаллари, банкомат, транспорт воситалари ва бошқа мулкни харид қилади ва ижарага беради;

маблағлар эгаси ва тасарруфчисининг топшириғига кўра капитал қўйилмаларни молиялаштиради;

тўлов ҳужжатлари ва бошқа қимматли қоғозлар чиқаради;

давлат тўлов ҳужжатлари ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олади, сотади ва сақлайди, улар билан бошқа операцияларни амалга оширади;

замонавий техника ва технологияларни, кредит ва электрон карточкаларни жорий қилиш, Банкни жаҳон банклараро телекоммуникациялар тармоғига улаш йўли билан Банк мижозларига хизмат кўрсатиш шаклларини такомиллаштиради;

қимматбаҳо металларни счётларга ва омонатларга жалб қилади ва жойлаштиради, уларни сотади, сотиб олади ва ҳам ички, ҳам халқаро бозорда табиий қимматбаҳо металлар ва тошлар билан бошқа операцияларни бажаради;

ишонтириш операцияларини амалга оширади: маблағларни жалб қилади ва жойлаштиради, қимматли қоғозлар ва бошқа операцияларни мижоз топшириғига кўра бошқаради;

мижозлар ва корреспондент банклар счётларини юритади;

мижозлар билан тузилган шартнома асосида хорижий валюта, қимматбаҳо металлар, бошқа қимматлиликларни сақлашга қабул қилади;

банк фаолияти билан боғлиқ маслаҳат ва консалтинг хизматлари кўрсатади;

қимматбаҳо қоғозлар билан савдоларда тузилган битимлар натижалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади;

нарх даражаси, қимматли қоғозларга талаб ва таклифни сақлаш учун маркет-мейкер хизматлари кўрсатади;

замонавий, шу жумладан, банк счётларига масофавий ва контактсиз хизматлар кўрсатишни таъминлайдиган банк маҳсулотлари ва технологияларини жорий қилади;

қонунчиликка мувофиқ бошқа банк операцияларни амалга оширади.


21. Банкнинг мижозлар ва бошқа ҳамкорлар билан муносабатлари шартнома асосида ташкил этилади.



6-БОБ. БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


22. Банк муассисга ҳисобот беради.

Муассис:

Банк Уставини, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлайди;

Банк устав капиталини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади;

Банкни тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

Банк фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


23. Банк кенгаши ва Банк бошқаруви Банкнинг бошқарув органлари ҳисобланади.


24. Банк кенгаши Банкнинг юқори коллегиал бошқарув органи ҳисобланади, у бешта аъзодан, шу жумладан раисдан иборат бўлади. Банк кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


25. Банк кенгаши мажлислари йилига камида икки марта ўтказилади.

Банк кенгаши мажлиси, зарур ҳолларда, муассис ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Банк кенгаши раиси, Банк кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзолари, Банк бошқаруви, Банкнинг ички аудит хизмати раҳбари, шунингдек, ташқи аудитори томонидан чақирилиши мумкин.

Банк кенгаши қарорлари қатнашадиган аъзоларнинг камида тўртдан уч қисми овоз берганда қабул қилинади. Банк кенгаши мажлисида унинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади.

Банк кенгаши мажлислари унинг рўйхатдаги таркибидан камида етмиш беш фоиз аъзо иштирок этганда ваколатли саналади. Бунда кенгаш раисининг мажлисда иштироки мажбурий ҳисобланади.

Банк кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва мазкур Уставга амал қилади.

Банк банк кенгашига белгиланган тартибда мукофот тўлайди, шунингдек, хизмат сафари, вакиллик ва бошқа харажатларни тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ амалга оширади.


26. Банк кенгаши:

Банк фаолиятини (омонатчилар, кредиторлар ва муассислар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида) назорат қилади, кредитлаш ва инвестициялашнинг тўғрилигини текширади;

Банкнинг адекват капиталлашувини таъминлайди;

Банк сиёсатини шакллантиради;

Банк Устави, унга қўшимча ва ўзгаришлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;

Банк устав капиталини ўзгартириш тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этади;

Банк фаолиятининг йиллик натижаларини тасдиқлайди;

Банк бошқаруви тақдимномасига кўра фойдани тақсимлаш, шунингдек, зарарларни қоплаш тартибини тасдиқлайди;

Банкнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлайди;

Банк бошқаруви аъзолари таркибини тасдиқлайди, бошқарув раиси ва раис ўринбосарлари бундан мустасно;

кредитлаш, активлар ва пассивларни бошқариш, инвестицияларни амалга ошириш, Банк мижозларига янги турдаги хизматлар кўрсатиш соҳасидаги Банк сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди;

Банк бошқаруви ҳисоботларини, ички аудит хизмати раҳбарининг маърузаларини эшитади;

Банк билан боғлиқ шахсларга кредит тақдим қилиш ва кафолатлар бериш тўғрисида қарор қабул қилади;

қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда Банк соф активларининг ўн беш фоизидан ортиқни ташкил этадиган битимлар ва бир нечта ўзаро боғланган битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилади;

қонунчиликда белгиланган тартибда Банкнинг кўчмас мулкини сотиш, ижарага бериш ва бошқача тарзда топширишни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилади (мажбуриятлар ва қарзларни тўлаш ҳисобига Банкка ўтган кўчмас мулк бундан мустасно);

мажбурият ва қарзларни тўлаш ҳисобига Банк мулкига ўтган мулкни сотиш тартибини белгилайди;

филиаллар, ваколатхоналар, шуъба банкларни (шу жумладан, чет элларда) ташкил қилиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, ваколатхоналар, шуъба банклар устав ва низомларини тасдиқлайди;

қонунчиликка ва мазкур Уставга мувофиқ Банк кенгаши ваколатларига кирадиган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.


27. Ўн битта аъзодан, шу жумладан бошқарувга раҳбарлик қиладиган раисдан иборат бўлган бошқарув Банкнинг ижро этувчи органи ҳисобланади.

Банк бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Банк бошқаруви раиси Банкнинг юқори мансабдор шахси ҳисобланади. Банкнинг ушбу Устави билан берилган ваколатларга мувофиқ Банк фаолиятига раҳбарлик қилади ва Банкка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Банк бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари билан бир қаторда, Банкнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари бошқарув таркибига киради.


28. Банк бошқаруви:

Банкнинг оператив фаолиятини ташкил қилади ва амалга оширади, Устав вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Банк кенгаши қарорлари ижросини таъминлайди;

мазкур Уставга мувофиқ Банк кенгашида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриладиган масалаларни дастлаб ўрганиб чиқади, улар бўйича тегишли материаллар, таклифлар ва қарорлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Банк филиали тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;

бошқарув кўриб чиқишига киритилган бошқа масалаларни ҳал қилади.

Банк бошқаруви валюта-молия муносабатлари соҳасида Ҳукумат сиёсатини Банк томонидан амалга ошириш, Банкни ривожлантириш ва унинг жорий фаолиятига доир барча масалаларни коллегиаллик асосида ва бошқарув аъзолари фикрларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади.

Банк бошқаруви қарорлари унда қатнашадиган аъзоларнинг камида тўртдан уч қисми улар учун овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади.

Банк бошқаруви мажлислари, агар унда бошқарувнинг рўйхат бўйича аъзоларининг камида етмиш беш фоизи қатнашса, ваколатли саналади. Мажлисларда раис албатта иштирок этиши керак.


29. Банк бошқаруви раиси:

Банк фаолияти масалаларини ҳал қилади, мазкур Уставга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Банк кенгаши ва бошқаруви ваколатига тегишли масалалар бундан мустасно;

ишончномасиз Банк номидан фаолият юритади, барча республика ташкилотлари ва органларида Банк манфаатларини ифодалайди;

Банкнинг кўчмас мулкидан ташқари бошқа мулкини тасарруф этади;

шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади;

ишончномалар беради;

маблағларни, шу жумладан хайрия мақсадлари учун тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, хизмат сафари, вакиллик ва Банк кенгаши аъзолари ва ходимларнинг бошқа харажатлари меъёрларини белгилайди;

Банк, унинг филиали ва ваколатхоналарининг штат рўйхатларини тасдиқлайди;

меҳнат ҳақини, Банк ходимларининг бошқа даромадларини тўлаш шакли ва миқдорларини мустақил белгилайди;

ходимларни, таркибий бўлинмалардаги ходимларни мукофотлаш, Банк ходимларининг лавозим йўриқномалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Банкнинг барча ходимлари учун бажариш шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва фармойишлар беради;

мини-банкларни ташкил қилиш, шу жумладан уларни самарасиз фаолияти натижалари бўйича тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

Банк фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.



7-БОБ. БАНК ФОЙДАСИНИ ТАҚСИМЛАШ


30. Банкнинг соф фойдаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига барча солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Банк ихтиёрида қолади ва Банк кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда ишлатилади.



8-БОБ. БАНК ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ


31. Банкда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Банк Марказий банкка Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган ҳажмда ва муддатларда бухгалтерия баланси, ҳисоботлар ва бошқа материалларни тақдим этади.


32. Банк йиллик баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларни, аудиторлик ташкилоти маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлагандан кейин, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган шакллар ва муддатларда эълон қилади.


33. Банкнинг операцион йили 1 январда бошланади ва 31 декабрда тугайди.



9-БОБ. БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТАФТИШ

ҚИЛИШ ВА ТЕКШИРИШ


34. Банкнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш Банкнинг ички аудит хизмати, мустақил аудиторлик ташкилотлари, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бунга ваколатли назорат органлари томонидан амалга оширилади.



10-БОБ. БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


35. Банк фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига биноан тўхтатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 февраль
















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск