язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона режимлари/ "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.02.2004 й. 1318-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 20.01.2004 й. 01-02/12-3-сон Қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 27 февралда 1318-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2004 йил 20 январда

01-02/12-3-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 224-модда) мувофиқ, товарларни божхона омбори режимига жойлаштиришда, божхона омборида сақлашда ва чиқаришда божхона операцияларини амалга ошириш ҳамда божхона тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Божхона омбори шундай режимки, бунда олиб кирилган товарлар сақлаш даврида импорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан божхона назорати остида сақланади, экспорт режимида олиб чиқишга мўлжалланган товарлар эса божхона назорати остида Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 26-моддасида назарда тутилган имтиёзлар берилган ҳолда сақланади.


2. Товарлар ва транспорт воситалари божхона омборига ёки божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга сақлаш учун топширилгунига қадар ушбу товарлар ва транспорт воситалари ҳамда божхона тўловларини тўлаш учун жавобгар ташувчи ҳисобланади.


II. ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНА

ОМБОРИГА ЖОЙЛАШТИРИШ


3. Божхона омборидан божхона омбори ва вақтинча сақлаш режимларига жойлаштирилган товарларни сақлаш учун фойдаланилади.

Божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборида божхона органлари томонидан олиб қўйилган товарларни сақлашга йўл қўйилади.

Божхона омборларига қуйидаги товарлар жойлаштирилиши мумкин эмас:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар;

божхона омбори режимига баён этилган куни белгиланган, яроқлилик, фойдаланиш ва сақлаш муддати ўтган ҳамда тез бузилувчан товарлар.


4. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шарт-шароитларда сақланиши талаб этиладиган товарлар, шундай товарларни сақлаш шароитларига мос равишда жиҳозланган ихтисослаштирилган божхона омборларига жойлаштирилиши лозим.


5. Товарлар божхона омборига божхона органи мансабдор шахслари иштирокида ёки уларнинг хабардорлигида жойлаштирилади.


6. Божхона омбори режимига жойлаштириладиган товарлар, мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) мувофиқ электрон ёки божхона юк декларациясининг (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) белгиланган қоғоз бланкасида ёзма шаклда декларацияланиши лозим.

7. БЮД билан божхона органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

товарларнинг юк ва товар кузатиш ҳужжатлари (юк хатлари, коносаментлар, спецификациялар, ҳисоб-фактуралар, инвойслар);

божхона расмийлаштируви ва назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар (божхона кўриги ва қайта ортиш далолатномалари, экспертиза хулосалари).

Сертификатланадиган товарларни божхона омборига ёки божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга жойлаштиришда сақлаш муддати учун сертификат тақдим этилиши талаб этилмайди.

8. Ўсимлик ва хайвонлардан олинган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасига олиб киришда тегишли давлат органлари томонидан фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилмаган бўлса, бундай назоратдан божхона омборига жойлаштиришда ўтказилади.


9. Божхона омборига жойлаштирилган ва унда сақланаётган товарларни белгиланган тартибда бегоналаштириш ва уларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ёки тасарруф этиш хуқуқини бошқа шахсларга ўтказиш мумкин.

Товарларни божхона омборига жойлаштирган шахс ушбу товарларни бегоналаштириш, уларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ёки тасарруф этиш хуқуқини бошқа шахсга бериш тўғрисида олдиндан божхона постига хабарнома бериб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

божхона омборида сақланаётган товарлар (номи, миқдори, божхона қиймати, божхона омбори режимига расмийлаштирилган божхона декларацияси рақами);

товарларни бегоналаштириш, уларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ёки тасарруф этиш хуқуқини бошқа шахсга беришга асос бўлаётган ҳужжатлар;

товарларга нисбатан мулкий хуқуқни эгаллаётган шахс тўғрисидаги маълумот (ташкилий-хуқуқий шакли кўрсатилган холда ташкилотнинг номи).


10. Қуйидаги ҳужжатлар БЮД расмийлаштириладиган божхона постига тақдим этилган тақдирда, ўз ташқи ўлчамлари (габаритлари) ва хусусиятларидан келиб чиқиб, божхона омборига жойлаштириш имконияти бўлмаган товарлар божхона омбори режимида божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга жойлаштирилади:

товарларнинг номи ва миқдори, уларни сақлаш учун мўлжалланган жой (аниқ манзили) ва сақлаш учун жавобгар шахслар (мансаби, фамилияси, исми, отасининг исми) тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган хат;

товарларнинг юк ва товар кузатув ҳужжатлари (юк хати, коносамент, спецификация, ҳисоб-фактура, инвойс ва ҳоказо);

БЮД;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 111-моддасига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳарбий юклар, инсонпарварлик ёрдами, техникавий кўмак сифатида ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро, чет эл ҳукумати молия ташкилотлари томонидан берилган қарз (кредит) маблағлари, шунингдек грантлар ҳисобига олиб келинаётган товарлар ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, хорижий валюта, қимматбаҳо қоғозлар бундан мустасно);

товарлар сақланадиган жойнинг чизмаси ва фотосуратлари.

Товарлар сақланиши мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, товарлар ва транспорт воситалари сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилган бўлиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:

товарлар сақланаётган ҳудудга ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг) яқинлашиши;

товарларнинг божхона назоратидан ташқарига туширилиши ва олиб қўйилиши.

Божхона режимидаги товарларни сақлаш учун мўлжалланган божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга, ушбу Низом билан божхона омборларига қўйилган талаб ва қоидалар татбиқ этилади, мазкур Низомнинг V ва VIII боблари талаб ва қоидалари бундан мустасно.


III. БОЖХОНА ОМБОРИ РЕЖИМИДАГИ

ТОВАРЛАР БИЛАНАМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАР


11. Божхона омборида сақланаётган товарларнинг сақланишини таъминлаш бўйича уларнинг ҳолатини ўзгартирмаслик, ўровини бузмаслик ва босилган қиёслаш воситаларини ўзгартирмаслик шартлари бажарилган тақдирда қуйидаги операцияларни амалга оширишга йўл қўйилади:

тозалаш, шамоллатиш, қуритиш (шу жумладан, иссиқлик оқимини ҳосил қилиш билан);

сақлашнинг мақбул температура режимини ҳосил қилиш (совутиш, музлатиш, иситиш);

ҳимоя ўровига жойлаштириш, ҳимоя мойи ва консервантлар суртиш;

занглашдан ҳимоя қилиш учун бўяш, сақлаш қопламаларини киритиш;

ташишдан олдин чиришга қарши бўёқ билан қоплаш;

ўлчаш, текшириш, тортиш;

божхона омбори ҳудудида жойини ўзгартириш.


12. Божхона омборига жойлаштирилган товарлар билан 11-бандда қўрсатилган операциялардан ташқари сотишга ва ташишга тайёрлаш бўйича қуйидаги операцияларни амалга ошириш мумкин:

туркумларга бўлиш ва жўнатмаларни шакллантириш;

саралаш, ўраш, қайта ўраш, маркалаш;

ортиш, тушириш, қайта ортиш;

комплектлаш ёки иш ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлган оддий операциялар;

товарларни намойиш қилиш стендларига жойлаштириш ва тестдан ўтказиш.


13. 12-бандда кўрсатилган операциялар божхона органини хабардор қилган ҳолда божхона омбори эгаси иштирокида ўтказилади.

14. 11 ва 12-бандларда кўрсатилган операциялар товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахслар ва уларнинг вакиллари томонидан божхона омбори ҳудудида, товарларни божхона омбори режимида божхона омборига амалда жойлаштирмасдан расмийлаштирилган ҳолда эса божхона назорати зонаси худудида амалга оширилади.


15. Товарлар билан ўтказиладиган барча операциялар бундай товарларнинг ТИФ ТН бўйича рақам кодини ўнинчи белгиси даражасида классификацияланишининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган ҳусусиятларини (сифатини) ўзгартирмаслиги лозим.


IV. БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИНИ ТЎЛАШ


16. Товарларни божхона омбори режимига жойлаштиришда қонунчиликка мувофиқ божхона йиғимлари ундирилади.


17. Агар товарларни амалда четга олиб чиқиш вақтида тўловлардан озод қилиш ёки тўланган суммани қайтариш назарда тутилган бўлса, божхона омбори режимига жойлаштирилган ва экспорт режимига кўра олиб чиқишга мўлжалланган товарлар бождан, солиқлардан озод қилинади ёхуд тўланган суммалар қайтарилади. Бу товарлар божхона омбори режимига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай олиб чиқилиши лозим.

Товарлар белгиланган муддатларда амалда олиб чиқилмаган тақдирда бож, солиқлар, шунингдек уларнинг фоизлари қонун хужжатларида назарда тутилган тартибда тўланади.


18. Божхона омбори режимига жойлаштирилган товарлар тегишли божхона режимига расмийлаштирилмасдан бошқа шахсга бериб юборилган ёки йўқотилган холларда, ҳамда агарда товарлар фақат ҳалокат ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида йўқ бўлган, қайтариб бўлмайдиган ҳолда қўлдан кетган ёхуд камомад, табиий эскириш ёки нормал сақлаш шароитида камайиш туфайли юзага келган бўлмаса, омбор эгаси товарлар эркин муомалага чиқарилган ҳолда тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаши лозим.

Бундай товарларга нисбатан божхона омбори режимига мувофиқ божхона декларацияси қабул қилинган куни амалда бўлган божлар, солиқлар ставкалари қўлланилади.


19. Божхона омбори эгасининг божхона тўловларини тўлаш учун жавобгарлиги товарларни божхона омборига расмийлаштирилган омбор ҳужжатлари (ҳисобга олиш китоби, божхона ҳисоб ҳужжати) бўйича сақлаш учун қабул қилинган вақтдан бошланади.



V. БОЖХОНА ОМБОРИДА САҚЛАНАЁТГАН

ТОВАРЛАР ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТ


20. Омборга жойлаштирилаётган товарларни омбор эгаси қуйидаги омбор ҳужжатларида рўйхатга олиши лозим:

1) ҳисобга олиш китобида (2-илова);

2) Божхона ҳисоб ҳужжатида (божхона ҳисоб ҳужжати сифатида божхона декларациясидан фойдаланиш мумкин).

Омбор эгаси товарларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиши лозим. Божхона органи муайян ҳисоб программа комплексидан фойдаланиш талабларини белгилашга хақли.


21. Божхона омборидаги товарларнинг ҳисоб ҳужжатлари беш йил сақланиши лозим.


22. Омбор эгаси ҳар чоракда божхона омборида сақланаётган товарлар ва сақлаш муддатлари тўғрисида божхона органига 3-иловада келтирилган шаклда ҳисобот тақдим этиши шарт.

Божхона органи етарли асослар бўлган тақдирда омбор эгасидан омборда сақланаётган товарлар тўғрисида маълумот талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумот божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг ёзма талабномаси етказилгандан кейин уч кун муддат ичида тақдим этилиши лозим.


23. Божхона органи ёпиқ турдаги божхона омбори эгаси учун омборда сақланаётган товарлар тўғрисида соддалаштирилган ҳисобот тақдим этиш тартибини белгилаши мумкин.


24. Божхона органи омборда ва божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларда сақланаётган товарларни инвентаризациялашга ҳақли.


VI. ТОВАРЛАРНИ САҚЛАШ МУДДАТЛАРИ


25. Товарлар божхона омбори режимида уч йил мобайнида туриши мумкин. Ушбу муддат айрим шахслар учун божхона органи томонидан чекланиши мумкин. Товарларни сақлашнинг чекланган муддати бир йилдан кам бўлмаслиги керак (сақлаш, истеъмол қилиш ва сотишга яроқлилик муддатлари чекланган товарлар бундан мустасно). Сақлашнинг аниқ муддатлари белгиланган меъёрларда товарларни сақлашга жойлаштирувчи шахс томонидан омбор эгаси билан биргаликда аниқланади.

Сақлаш, истеъмол қилиш ва сотишга яроқлилик муддатлари чекланган товарлар белгиланган муддат ўтишидан олтмиш кун олдин бошқа божхона режимига расмийлаштирилиши ва божхона омборидан олиб чиқиб кетилиши лозим.


26. Товарларни божхона омбори режимида сақлаш муддатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатлар доирасида божхона омборига товар жойлаштирган шахснинг ёзма сўровномаси бўйича божхона пости томонидан узайтирилади. Сўровнома белгиланган муддат ўтишидан ўн кун олдин берилиши лозим.

26-1. "Божхона омбори" божхона режими қуйидаги ҳолларда якунланган ҳисобланади:

товар ва транспорт воситалари бошқа божхона режимига расмийлаштирилганда;

товар ва транспорт воситалари ҳалокат оқибатида ёки енгиб бўлмас куч таъсирида йўқ бўлганида;

товар ва транспорт воситалари тергов ва/ёки суриштирув органларининг қарорига асосан олиб қўйилган тақдирда;

товар ва транспорт воситалари суд қарорига асосан йўқ қилинганда ёки давлат даромадига ўтказилганда.


VII. ТОВАРЛАРНИ ОМБОРДАН ЧИҚАРИШ


27. Божхона омбори режимида туришнинг белгиланган муддати тугагунга қадар товарни бошқа божхона режимига жойлаштириш сўралиши керак. Бундай товарнинг танланган режимга божхона расмийлаштируви тўлиқ ёки қисмлар билан амалга оширилиши мумкин.


28. Бошқа режимга сўралган товарлар танланган режимга мувофиқ расмийлаштирилгандан 3 кун муддатда омбордан амалда олиб чиқиб кетилиши лозим.

30. Божхона омбори режимига мувофиқ товарларни сақлаш муддати тугагунга қадар, бироқ белгиланган кундан 15 кун олдин божхона пости бошлиғи ёхуд унинг вазифасини бажарувчи товарнинг қонуний эгасига эркин шаклдаги билдириш хатини беради. Билдириш хати кўрсатилган шахсга шахсан имзо орқали топширилади ёки почта орқали юборилади.


31. Белгиланган муддат тугагунга қадар божхона омбори режимида сақланаётган товарларни бошқа режимга жойлаштириш сўралмаса, муддат ўтгандан сўнг иккинчи куни божхона постининг ваколатли мансабдор шахси томонидан белгиланган шаклдаги божхона қонунчилиги бузилганлиги тўғрисида баённома тузилади.


32. Белгиланган муддат тугагандан сўнг бошқа режимга сўралмаган товарлар вақтинча сақлаш режимига жойлаштирилади.


33. Товарларнинг божхона режимини ўзгартирмаган ҳолда бир божхона омборидан бошқа божхона омборига ўтказишга йўл қўйилади. Бундай товарларни амалда олиб ўтиш божхона назорати остида товарларни етказиб бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда товарларни сақлаш муддати божхона омборига энг аввалги жойлаштирилган санадан ҳисобланади ва божхона омборида туриш муддати тўхтатилмайди.


34. Товарларни бир божхона омборидан бошқа божхона омборига олиб ўтиш юкларни божхона назорати остида ташишга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

35. Божхона омбори режимида сақланаётган ва бир божхона омборидан бошқа божхона омборига олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда юкни етказиб бериш назорат китобчасидан фойдаланилади.

Товарларнинг божхона кўриги амалга оширилгандан сўнг ва кейинчалик сақланадиган божхона омборига амалда жойлаштирилгандан сўнг, ушбу омбор жойлашган ҳудудда фаолият кўрсатувчи божхона пости ходими БЮДнинг 49-катагига қўшимча равишда товарлар жойлаштирилган божхона омборининг лицензия рақами ва санасини кўрсатади.


VIII. БОЖХОНА ОРГАНИ БИЛАН ОМБОР

ЭГАСИНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ


36. Омбор эгаси омбор, унда сақланаётган товарлар туридан ва омборнинг фаолият кўрсатиши билан бевосита алоқадор бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидасини тасдиқлайди.

37. Тартиб-қоидаларда қуйидагилар белгиланади:

божхона омбори, шу жумладан божхона органи ходимлари учун бинолар жиҳозланишига божхона органининг талаблари;

омборнинг иш режими;

товарлар ҳисоб шакллари;

омбор эгаси томонидан божхона омборида сақланаётган товарлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиш шакллари ва муддатлари;

божхона омбори ишини таъминловчи, унда сақланаётган товарлар билан юк ва бошқа операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг божхона омборига кириш-чиқиш тартиблари;

божхона омбори фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа талаблар ва шартлар.


38. Кўрсатиб ўтилган тартиб-қоидалар мазкур низомга ва божхонага оид қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.



IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


39. Товарларни божхона омбори режимига мувофиқ божхона расмийлаштирувидан ўтказувчи божхона органи божхона омборига жойлаштирилган товарлар ва бунда бажариладиган божхона операциялари тўғрисида божхона статистикасини юритиш мақсадларида юқори божхона органига Ўзбекистон Республикаси ДБҚси белгилаган тартибда ҳисобот тақдим этади.


40. Божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарлардан фойдаланиш ва тасарруф этиш тартибини бузган ёхуд ушбу режимни қўллаш шартларини бажармаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.





Низомга

1-ИЛОВА



"Божхона омбори" божхона режимига товарларни

жойлаштиришда божхона юк декларациясининг

айрим устунларини тўлдиришнинг хусусиятлари


Божхона омбори божхона режимига товарларни жойлаштиришда декларант божхона юк декларациясининг қуйидаги устунларини тўлдиради:

1, 2, 3, 5, 6, 8, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 21, 22, 23, 25, 26, 28, 29, 31, 32, 33, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 53, 54, В ва С.

Божхона органининг мансабдор шахси томонидан 7, 44 (бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар кўрсатиладиган қисмига божхона кўриги далолатномаси рақами ва санаси киритилади), Д устуни ва божхона юк декларацияси қўшимча варағининг А устуни тўлдирилади.

Экспорт божхона режимига мувофиқ олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган товарларни божхона омборига жойлаштиришда кўрсатиб ўтилган устунлардан 15 ва 15а тўлдирилмасдан, 17 ва 17а устунлар тўлдирилади.

1, 44, 49 ва С-устунларни тўлдириш қуйидаги хусусиятларга эга:


1-устун. "Декларация тури"


Устуннинг биринчи бўлинмасида божхона омборига Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келинадиган товарларни жойлаштиришда "ИМ" кўрсатилади, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган товарларни жойлаштиришда эса "ЭК" кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан товарлар олиб ўтиш жараёни классификаторига биноан устуннинг иккинчи бўлинмасида божхона омбори режимининг белгиси - "74" кўрсатилади.

Устуннинг учинчи бўлинмаси тўлдирилмайди.


44-устун. "Қўшимча ахборот/тақдим этиладиган ҳужжатлар"


Устунда реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдида тартиб рақами кўрсатилади:

2 - товар-транспорт ҳужжатлари, счёт-фактура, инвойс, Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) китобчасининг рақами;

4 - товарларни божхона омборига жойлаштираётган шахс билан божхона омбор эгаси ўртасидаги шартноманинг рақами ва санаси.

8 - божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжат ва маълумотлар (божхона тўловларини кечиктириб тўлаш, гаров шартномаси, божхона қонунчилигини бузиш баённомаси, божхона кўриги далолатномаси, товар божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга жойлаштирилганда - божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами, санаси ҳамда суммаси ва бошқалар).

49-устун. "Омбор номи"


Устунда божхона омборини таъсис этиш учун лицензиянинг рақами ва берилган санаси кўрсатилади.

Агар товар божхона омбори лицензиясига эга бўлмаган жойга жойлаштирилса, мазкур устун тўлдирилмайди.


С-устун.

Устуннинг 2-тартиб рақамида товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган сана кўрсатилади. Олиб кириш санаси Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишдаги чегара божхона пости томонидан товар кузатув ҳужжатларига қўйилган штампда кўрсатилган сана орқали ёки Юкни етказиб бериш китобчаси ёхуд Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) китобчаси расмийлаштирилган сана орқали аниқланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Божхона омборига жойлаштирилган

товарларни ҳисобга олиш китобининг

ШАКЛИ

Омборга жойлаштириш


Омбордан чиқариш


Қолдиқ


N

Жойлашти-

рилган сана


БЮД

рақами


Товарни

жойлашти-

рувчи шахс


Товар

номи

Жойлар

сони ва

вазни


Чиқарил-

ган сана


БЮД

рақами

Режим

коди


Жойлар

сони ва

вазни


Жойлар

сони ва

вазни


1.

2.



3.


4.


*) Изоҳ: Китоб олдиндан тикилган, варақлари рақамланган ва божхона органи ходимининг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.





Низомга

3-ИЛОВА



___________ божхона омборига жойлаштирилган

товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги

ҲИСОБОТ

__________ дан _____________ гача


Лицензия N_________ санаси _______

Божхона омбори манзили:___________________________

(шаҳар, туман, кўча, уй N)

тел.________

Омборга жойлаштиришда


Омбордан

чиқаришда


Омбордаги

қолдиқ

N

Жойлашти-

рилган сана


БЮД

рақами

(устун 7)

Режим

коди

(устун 1)

Юк

олувчи

номи

(устун 8)


Товар

номи

(устун 31)


Жойлар

сони


Товар

вазни

(устун 35)


БЮД

рақами

(устун 7)


Режим

коди

(устун 1)


Жойлар

сони


Товар

вазни

(устун 35)


Жойлар

сони


Товар

вазни


1.


2.


3.


4.



Раҳбар                                               имзолар ва __________

Бош ҳисобчи                                    корхона __________

Омбор мудири                                 муҳри __________


Текширди: _________ божхона пости ходими __________ имзо ва шахсий муҳр



Изоҳ: Ҳисобот муҳрланган ҳолда БЮД тўлдириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқ тайёрланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 8-сон, 103-модда.