Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 10 (1230) 6 март /

Тадбиркорга ёрдам

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЯТТ ФАОЛИЯТНИ НИМАДАН БОШЛАЙДИ


Жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор (бундан кейин - ЯТТ) сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир. У юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширилади (ФКнинг 24-моддаси).

Илгари ЯТТ фақат мустақил равишда тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳақли эди. 2015 йил 1 июлдан бошлаб у фаолият туридан келиб чиққан ҳолда 1 нафардан 3 нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқини қўлга киритди (15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармоннинг 5-банди).



Қандай рўйхатдан ўтади


ЯТТни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қуйидагилар билан белгиланган:

q Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова, бундан кейин - 66-сон Низом);

q Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 66-сон қарорига 2-илова).

Барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари томонидан амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказиш маълумотлари Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига киритилишини англатади.

ЯТТ қуйидагича рўйхатдан ўтиши мумкин:

q Интернет тармоғи орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) (www.my.gov.uz). Бундай рўйхатдан ўтиш учун тумандаги (шаҳардаги) исталган ДСИга мурожаат қилиб, олдиндан электрон рақамли имзо (ЭРИ) олиш лозим;

q туман (шаҳар) "ягона дарча" марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш.

"Ягона дарча" марказлари сайтида (www.fo.birdarcha.uz) рўйхатдан ўтиш бўйича видеойўриқнома билан танишиш мумкин.



ЯТТни давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

       

1-босқич



...
Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск