Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 10 (1230) 6 март / Норматив ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2018 й. 139-сон "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2018 й.

N 139



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича жавобгарлигини ошириш, шунингдек, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг иштирок этиши учун тенг шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 августдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаси ошириш фаолияти давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

2. Қуйидагилар автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари сифатида белгилансин:

ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;

бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмаларнинг мавжуд бўлиши, ҳар бир таълим олувчини (тингловчини) ушбу ўқув қўлланмалари билан таъминлаш;

ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогика технологияларидан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик карталар билан таъминлаш;

ҳар бири камида 40 квадрат метр майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан кўп аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;

ҳар бир аудиторияда видеопроекторлар, компьютерлар, аудио ва видео кузатув тизимлари, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовининг ошкоралигини таъминлаш учун жараённи ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;

таълим олувчилар билимларини якуний тест синовидан ўтказиш учун компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши.

3. Қуйидагиларнинг малака оширишдан ўтиши шартлиги белгилаб қўйилсин:

юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар, автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслардан ташқари - икки йилда бир марта;

автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар - маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ички ишлар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тартиби назарда тутилган ҳукумат қарорининг лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда - Халқаро пресс-клубда ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмун-моҳияти тўғрисида матбуот анжумани ўтказсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда - босма ҳамда электрон ахборот воситаларини, шу жумладан бутунжаҳон Интернет тармоғини кенг жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсади ва вазифаларининг мунтазам ҳамда ҳар томонлама ёритилишини тизимли асосда таъминласин.

8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини

...
Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск