Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 10 (659) 6 март /

Долзарб мавзу

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

МЎМАЙ ПУЛ ТОПАМАН,

ДЕБ БОРИНГИЗДАН АЙРИЛМАНГ


q Футбол чемпионати: тотализаторда ҳовли ютқазиб...

q "Бахт қуши" қўнмагач, академик таътилга чиқди



Ҳозирги пайтда интернетсиз кунимизни тасаввур қилиш қийин. Бу табиий, бир кун интернет ишлатманг, ўзингизни замондан орқада қолгандай ҳис этасиз. Айниқса, ёшлар интернетда соатлаб ўйин ўйнамоқда. Аҳоли орасида айнан интернетдаги тотализатор ўйинига қизиқиш ортаётганини гап-сўзлардан ҳам англаш осон.


Тотализатор ўзи нима? У французча "totalisateur" сўзидан олинган бўлиб, ҳисоблаш, якунлаш маъноларини билдиради. Оддий айтганда, тотализатор бу  мўмайгина пул ютиб олиш мақсадида букмейкерлик компаниясига пул тикиш деганидир. Яъни бирор-бир букмейкерлик компаниясида рўйхатдан ўтасиз. Ўйин ставкаларини ташкил қилувчи платформа ҳисобрақамига пул ташлайсиз.

Унда истаган одам бирор-бир спорт ўйини воқеалари, натижаларини олдиндан тахмин қилади ва шу тахмин учун пул тикади. Ютуқ миқдори тахмин билан натижанинг қанчалик тўғри келишига боғлиқ. Сизнинг тахминингиз тўғри чиқса, сизга ютуқ чиқади. Устама пул ҳам берилиши мумкин. Агар тахминингиз ўзини оқламаса, сиз тиккан пул куяди.

Масалан, футбол ўйинини оладиган бўлсак. Биламизки, икки машҳур жамоа тўқнашуви олдидан ўйин ҳақидаги баҳс-мунозаралар, фикр-мулоҳазалар, тахминий ҳисобни айтиш каби жараёнлар кечади. Учрашув майдони, жамоалар қандай таркибда майдонга тушиши ва ҳаттоки, учрашув ҳакамини ҳам тахмин қилувчилар кўпаяди. Лекин тахмин қанчалик ўзини оқлайди? Ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Яқинда бир воқеани эшитиб қолдим. Тотализатор ўйинига муккасидан кетган хорижлик бир йигит Англия чемпионатидаги икки номдор жамоанинг ўйинини қайси ҳакам бошқаришини тахмин қилиб, тахминга бор пулларини тикади. Ҳаттоки ҳовлисини ҳам сотиб, пулларини шунга тикади. Ўйин бошлангач, майдонга ўйинчиларни у тахмин қилган ҳакам эмас, бошқа ҳакам олиб чиқади. Энди йигитнинг аҳволини тасаввур қилаверинг.

Тарихга назар ташласак, Европада дастлаб отлар пойгасига пул тикиш бошланган. Лекин бугунги кунга келиб, деярли барча спорт турларида тотализатор ўйналади. Ўз-ўзидан маълумки, тотализатор ўйини қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар таркибига киради.

Вазирлар Маҳкамасининг "Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск