Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 10 (659) 6 март /

Мавзувий нашр

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


Қарздорларнинг иродаси синаладиган бўлди

Уйни ХУМШсиз бошқариш мумкин

Бевосита бошқармоқчимисиз - ҳужжатларга

кўз югуртиринг

Ўзини ўзи бошқарувчиларни қабул қиласизми?

Уйни ХУМШсиз бошқаришнинг ижобий ва

салбий томонлари



ҚАРЗДОРЛАРНИНГ ИРОДАСИ

СИНАЛАДИГАН БЎЛДИ


2018 йил 1 март коммунал хизматлар истеъмолчиларининг бирдамлик кунига айланадиган кўринади. Президентнинг 15.02.2018 йилдаги ПФ-5343-сон Фармони билан шу кундан бошлаб битта уйда пропискадан ўтган вояга етган жисмоний шахсларнинг энергия ресурслари (газ, электр энергияси), сув таъминоти ва оқава сув ҳақини тўлаш мажбуриятлари бўйича солидар жавобгарлиги жорий этилмоқда. Яъни энди қарз квартира эгасидангина эмас, балки унда пропискадан ўтган барча фуқаролардан ундирила бошлайди.


Ҳужжат билан Мажбурий ижро бюросига истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчиларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатадиган банкдаги счётлардан ҳар ойда сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилди. Ҳисобдан чиқариладиган энг юқори сумма ЭКИҲнинг 2 баравари этиб белгиланди.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 майдан бошлаб, шу жумладан истеъмол қилинган энергия ресурслари, сув таъминоти ва оқава сув хизматлари, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг очиқ маълумотлар базаси ишлай бошлайди. Унга киритилган қарздорлар - жисмоний ва юридик шахсларнинг йирик битимлар тузиши, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари, шунингдек давлат хизматларидан фойдаланиши тақиқлаб қўйилади. 

Бу чоралар қатъийлиги боис кўп фикр ва талқинларни юзага келтирди. Истеъмол қилинган энергия ресурслари учун дебиторлик қарзини йўқотиш зарурати туфайли ана шундай йўл тутишга тўғри келди. Шубҳасиз, ҳар ким коммунал маҳсулотлар ҳақини тўлаши, тўламайдиганлар эса бунинг учун сўзсиз жавобгарликка тортилиши шарт. Қарздорлик УКХ соҳаларига катта талафот етказади, пировард натижада эса ҳар биримизга дахл этади. Оқибатда тарифлар ошади, биз ўзимиз ва қарздорлар учун тўлашга мажбур бўламиз. Янги ҳужжат ўз вақтида чиқарилди, бироқ тушунтириш ва келгусида ҳуқуқий жиҳатдан ҳал этиш керак бўлган кўплаб саволларни юзага келтиради.



Сохта қарз ҳисобладими? Шунча тўласин


Асоссиз қарзлар ҳисобланиши муаммоси шу кунгача долзарблигини йўқотмаяпти. Баъзан истеъмолчиларга сохта қарз қаердан олинганлигини тушунтириб бера олмайдилар. Натижада инсофли тўловчилар қарзлари йўқлигини исботлашига, кимнингдир масъулиятсизлиги туфайли вақтини, асабини кетказишига тўғри келади. Аниқ, узилишларсиз ва бехато ишлайдиган ишончли абонентлик базаси, энергия ресурслари истеъмоли ҳисобини юритувчи такомиллаштирилган дастур жорий этилаётган янги механизмга мувофиқ бўлиши лозим. Электрон ҳисоб юритиш тизимини билимли, виждонли, махсус таълим олган ходимлар бошқариши даркор. Ҳисоблагичнинг бошқа кўрсаткичларини олиб, бошқа рақамни қайд этиб, маълумотларни бошқа сатрга ёзиб, тизим тўхтаб қолиб, қарабсизки: "Бир миллион сўм тўлашингиз керак" деб сохта, асоссиз қарзни "илиб" қўядиган бўлмасинлар. Бировнинг хатоси сабабли истеъмолчиларни пул тўлашга мажбур қиладиган инспекторлар масъулиятсизлиги учун қатъий жавобгарликка тортилиши шарт.

Сохта эмас, балки реал қарздорлик мавжуд бўлганда тўламайдиганларга нисбатан қатъий таъсир чоралари кўрилиши зарур. Ҳужжат билан белгиланган механизм ишончлилиги шубҳа туғдирмайдиган асосга таяниши керак. Бошқача айтганда, гуручини гуручга, курмагини курмакка ажратиш лозим. Акс ҳолда энергия ресурслари ҳақини тўлаш учун солидар жавобгарликда ва қарздорларнинг ҳаракатларидаги ҳужжат билан белгиланган чекловларда охири кўринмайдиган низо ва келишмовчиликлар юзага келиши мумкин.

Ҳақ

...
Время: 0.0173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск