ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2018 й. ПҚ-3581-сон "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2018 й.

N ПҚ-3581



ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган қизларни рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сонли ва "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли Фармонларига асосан:


1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Нарбаева зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 2 мартдаги

ПҚ-3581-сон қарорига

ИЛОВА



Зулфия номидаги Давлат мукофоти

билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ


Джуллибаева Шаҳодат Куралбай қизи - Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси


Утемуратова Наргиза Алиевна - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус маданият ва санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси


Ахмедова Дилрабо Обид қизи - Андижон давлат университетининг 1-босқич талабаси


Обиджонова Эъзоза Акмалжон қизи - Андижон вилояти Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 1-босқич ўқувчиси


Бахшиллоева Гулчирой Бахтиёр қизи - Бухоро санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси


Бозорова Сафия Сафар қизи - Бухоро вилояти Жондор туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси


Абдуллаева Висола Убайдулла қизи - Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси


Шокирова Азиза Илҳом қизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи 2-босқич ўқувчиси


Нейматова Юлдуз Қосим қизи - Қашқадарё вилояти Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси


Чориева Малика Шухратовна - Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси


Аъзамова Муниса Акрам қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)


Маннонова Маҳлиё Ҳафиз қизи - Навоий вилояти Учқудуқ тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийи


Ёқубжонова Шахноза Тўлқинжон қизи - Наманган санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси


Сайфиддинова Муштарийбегим Фахриддин қизи - Наманган давлат университетининг 1-босқич талабаси


Саматбоева Мафтуна Тулқинжон қизи - Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси


Яхшилиқова Раъно Илҳомиддин қизи - Самарқанд вилояти Қўшработ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси


Исоқова Гулчирой Ўктам қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)


Мамирова Мадинабону Эркин қизи - Сирдарё вилояти Гулистон санъат коллежининг 2-босқич ўқувчиси


Саҳиева Матлуба Тошпулат қизи - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти Кенгаши қошидаги "Саломатлик ва экология" маркази раҳбари


Шаймарданова Мухлиса Усмановна - Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси


Каримова Мухтасар Дилшод-қизи - Тошкент вилояти Бекобод туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси


Умирзакова Ирода Абдигапбар қизи - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси


Джораева Севара Муратжановна - В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 10-синф ўқувчиси (Фарғона вилояти)


Эрматова Зулайхо Рустамжон-қизи - Фарғона политехника институтининг 2-босқич талабаси


Абдикаримова Зухра Бахромовна - Урганч давлат университетининг 4-босқич талабаси


Юсупова Шохида Умиджон қизи - Хоразм вилояти Янгибозор педагогика ва спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси


Абдуллаева Иноятхон Бунёт қизи - В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси


Абдусатторова Бахора Фазлиддиновна - Ўзбекистон Миллий университетининг 1-босқич талабаси



"Халқ сўзи", 2018 йил 8 март




































Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск