"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси
"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 11 (1231) 13 март/ Долзарб мавзуПолный текст документа доступен в платной версии.
ИНСОФ ҚИЛАЙЛИК - ИСРОФ ҚИЛМАЙЛИК
"Тўй ва маросимлар шахсий иш эмас, мамлакат ва миллат тақдирига дахлдор ижтимоий аҳамиятга эга масаладир. Халқимизнинг миллий табиатига мутлақо ярашмайдиган, оилаларнинг моддий аҳволини оғирлаштирадиган, уларнинг турмушини издан чиқарадиган бемаъни ҳолатларга барҳам беришни бугун ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда". |
||
Республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва "Нуроний" жамғармаси фаолларининг мурожаатидан. |
Куни кеча ўтказилган видеоселекторда юртбошимиз тўйларда йўл қўйилаётган исрофгарчиликни қаттиқ танқид қилдилар. Дарҳақиқат, сўнгги вақтлар тўйдаги исрофгпрчилик чегарадан чиқиб кетди. Одамлар бир-биридан ўзаман деб, йиллар давомида тер тўкиб тўплаган пулларини исроф қилишнинг янги ва янги турларини кашф қилишди. Қайси вилоятга назар солманг, тўйдаги дабдабанинг ўзига хос турини кўрасиз. Бу салбий ҳолатга чек қўйиш мақсадида республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва "Нуроний" жамғармаси фаоллари ҳам жамоатчиликка мурожаат билан чиққан эди. Лекин бу ҳам натижа бермади. Аммо мўмин-мусулмон инсон пулини сарфлашдан олдин "Қаерга сарфлаяпман, ишлатган жойим дунё ва охиратда менга фойда келтирадими?" деб ўйлаши керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: "Енглар, ичинглар ва исроф қилманглар. Чунки У исроф қилгувчиларни суймас" (Аъроф сураси, 31-оят) деб марҳамат қилди.
Демак, Аллоҳ таоло исроф қилган бандаларини суймас экан, балки шу сабаб ҳам кўплаб дабдабали тўйлар қилган оилаларда тушунмовчиликлар, ажримлар бўлаётгандир? Чунки баъзида "Яқиндагина тўйни жудаям чиройли, ҳашаматли ўтказган эди. Энди бўлса, таассуфки, келиннинг жавобини бериб
...

