Умная подшивка
"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 11 (660) 13 март /Пенсия иши
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ПЕНСИЯ ИШИ*
Ушбу соннинг асосий мавзуси - пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш. Ўқувчиларимизнинг бошқа саволлари ҳам эътибордан четда қолдирилмаган. Пенсия жамғармаси мутахассисининг жавоблари ҳар бир мурожаат қилувчига вазиятни англаш ва ундан чиқиш йўлини топиш имконини беради.
Агар экспертларга саволингиз бўлса, уларни norma.uz сайтидаги "Жавоб берамиз" сервисига ёки газетамизнинг gazeta@norma.uz ва ntv@norma.uz электрон манзилларига йўлланг.
АСОС МАВЖУД БЎЛГАНДА
Пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш фикри уни олаётган барча кишиларнинг хаёлидан ўтган бўлса ажаб эмас. Бу ҳар доим ҳам Президентнинг Фармонига кўра унинг оширилиши билан боғлиқ бўлавермайди. Бошқа асослар ҳам бўлади. ЎзР МВ ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия аппаратининг пенсияларни тайинлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш услубияти бўлими бошлиғи Зафаржон Хўжаев пенсияни қайта ҳисоблаб чиқишнинг барча жиҳатлари ҳақида сўзлаб беради.
- Пенсионер қандай ҳолларда ва қачон пенсияни қайта ҳисоблаб чиқишни сўраб мурожаат қилиши мумкин?
- Муайян ҳолатлар юзага келганда исталган вақтда пенсиянинг тайинланган тури миқдорини қайта ҳисоблаб чиқишни сўраб мурожаат қилиш мумкин.
Қуйидаги ҳолатлар қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади:
а) пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши (иш стажи ва пенсия тайинлангунга қадар иш ҳақи тўғрисида);
б) ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;
в) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сонининг ўзгариши;
г) устама ҳақ олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;
д) энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўзгариши;
е) даромадларнинг индексация қилиниши.
Маълумот учун! 1140 - Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси бўйича ягона ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ. Шу рақамнинг ўзини териб (вилоят ва шаҳар кодларини қўшимча термасдан) алоқа боғлаш мумкин.
1-МИСОЛ. Аёл пенсия ҳисобланганидан кейин ўз вақтида қўшиб ҳисобланмаган даврдаги стажи ва иш ҳақини тасдиқловчи архив маълумотномасини Пенсия жамғармасига тақдим этди. Ушбу вазият муносабати билан унинг пенсия миқдори ошиш томонга қайта ҳисоблаб чиқилди.
2-МИСОЛ. Киши туман коэффициентлари белгиланган жойда муайян муддат ишлаган эди. Шуни ҳисобга олиб, пенсияни қ
...