ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /Молия вазирлигининг 41-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-11-сон "Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 28.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 09.03.2018 й. 1750-3-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.03.2018 й.
N 1750-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.02.2018 й. N 41 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 28.02.2018 й. N 2018-11 |
ҚАРОРИ
Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини
бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни
бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 107 ва 2007-64-сон қарори (рўйхат рақами 1750, 2007 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандидан "нотариал тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Д. Кучкаров |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 9 март
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 12 март, 10-сон, 188-модда