язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари/ Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2018 й. ПҚ-3615-сон "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2018 й.

N ПҚ-3615



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокми-давлатларининг Молия разведкаси бўлинмалари раҳбарлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга (Ашхобод, 2012 йил 5 декабрь):

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Молия разведкаси бўлинмалари раҳбарлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақидаги Протоколга (Минск, 2014 йил 10 октябрь) қўшилиш маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти мазкур халқаро шартномалар амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномаларга қўшилиши ҳамда уларни амалга оширишда жавобгар бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 март