Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 13 (1233) 27 март /

Ходимлар билан ҳисоблашиш

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХОРИЖГА ХИЗМАТ САФАРИ:

ТЎҒРИ РАСМИЙЛАШТИРАМИЗ*



Хизмат сафарлари бўйича ҳисобот


Хизмат сафаридан қайтган ходим режа-топшириққа мувофиқ хизмат сафари тўғрисида ҳисобот ёзиши керак.


Ҳисобот намунаси


    

ХИЗМАТ САФАРИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ

Раҳимов А.А.

Астана шаҳридаги "Прогресс" АЖга ва Қозоғистон Республикаси бўйича унинг таркибий бўлинмаларига хизмат сафари бўйича.

2018 йил 30 январдаги 15-сон буйруқ бўйича.

Хизмат сафаридан мақсад: маҳсулот экспорти ҳажмини ошириш.

Хизмат сафари натижаси: "Прогресс" АЖ раҳбарияти ва Қозоғистон Республикаси бўйича АЖ бўлинмалари раҳбарлари

билан музокаралар ўтказилди. Умумий суммаси 185 минг АҚШ долларини ташкил этувчи 6 та экспорт контракти тузилди.

Хизмат сафари режа-топшириғи тўлиқ ҳажмда ва кўрсатилган муддатларда бажарилди.

      

    

Ходим 3 иш куни мобайнида корхона бухгалтериясига аванс ҳисоботини тақдим этиши зарур. Унда хизмат сафари чоғида қилинган харажатлар қайд этилиб, барча тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Агар халқаро корпоратив пластик карточкага пул ўтказиш йўли билан аванс олинган бўлса, терминал чекларини ҳам илова қилиш зарур. Улар мавжуд бўлмаганда (шу жумладан ходим Интернет тармоғи орқали харажат қилганда) ушбу карточка очилган хизмат кўрсатувчи банкдан у орқали қилинган харажатлар тафсилотларини олиш лозим.

Аванс ҳисоботи олинган аванс валютасида тақдим этилади.


МИСОЛ. Раҳимов А.А. Астана шаҳрига 5 кунга 2018 йил 1 февралдан 5 февралгача хизмат сафарига юборилган. Хизмат сафаридан қайтгач - 2018 йил 7 февралда у раҳбар томонидан тасдиқланган унинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни ва аванс ҳисоботини бухгалтерияга тақдим этди.

Ходимнинг аванс ҳисоботида қуйидаги суммалар кўрсатилган:

суткалик харажатлар - 125 АҚШ доллари;

меҳмонхонада яшаш қиймати - 450 АҚШ доллари;

транспорт харажатлари - 550 АҚШ доллари.

Тошкент - Астана - Тошкент авиачиптасини корхона миллий валюта - сўмга сотиб олган. Авиачипта қиймати - 4 017 000 сўм.

Хизмат сафари харажатларига 1 075 АҚШ доллари миқдорида аванс олинган.

МБ маълумотларига кўра, сўмга нисбатан 1 АҚШ долларининг курси қуйидагича бўлган:

31.01.2018 йилда (хизмат сафари харажатларига аванс олинган сана) - 8 175,77 сўм;

7.02.2018 йилда (аванс ҳисоботи қабул қилинган сана) - 8 186,95 сўм.


Ушбу маълумотлар аванс ҳисоботининг жадвал қисмида акс эттирилади:


Кўрсаткич номи

Сумма


Бухгалтерия ёзуви

...
Время: 0.0303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск