язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар/ Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2018 й. 205-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 мартдаги

205-сон қарорига

1-ИЛОВА



Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер

участкаларидан самарали фойдаланишни

ташкил этиш ва мониторингини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида (кейинги ўринларда томорқа ер участкалари деб аталади) қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, парранда ва чорва молларини парвариш қилиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш мониторингини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


деҳқон хўжалиги - оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик;


томорқа ер участкаси - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш, шунингдек, якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш мақсадида оила аъзоларидан бирига умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириладиган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ўлчамларда ажратиб бериладиган ер участкаси;


тўқсонбости экинлари - навбатдаги йилда эрта ҳосил етиштириш учун кеч кузда (ноябрь ойининг учинчи ва декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида) совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин экиладиган совуққа чидамли сабзавот экинлари;


улгуржи истеъмолчилар - тайёрловчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари;

эртаки (эртапишар) экинлар - ҳудудларнинг табиий тупроққлим шароитлари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, қиш ва эрта баҳорда экиладиган картошка, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар;


ўртаки (ўртапишар) экинлар - суғориладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва қўшимча ҳосил олиш учун тўқсонбости усулида ва эрта баҳорда экилган экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экиладиган картошка, сабзавот, полиз ва бошқа экинлар.


3. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТОМОРҚА ЕР УЧАСТКАЛАРИДА

ЭКИЛАДИГАН ЭКИНЛАР ҲАМДА БОҚИЛАДИГАН

ЧОРВА МОЛЛАРИ ВА ПАРРАНДАЛАР СОНИНИ

ЎРГАНИШ ВА ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ, ТАСДИҚЛАШ ҲАМДА

ИЖРОГА ҚАРАТИШ ТАРТИБИ


4. Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси бошчилигида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилади.

Ишчи гуруҳ таркибига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади), туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман сув хўжалиги бўлими, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, профилактика инспектори, туман касаба уюшмалари, хотин - қизлар қўмитаси, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари киритилади.

Ишчи гуруҳ ўз ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори билан ташкил этилган секторлар кесимида бўлиниб, иш олиб боради. Сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ишчи гуруҳ фаолиятининг самарали олиб борилиши учун барча шароитларни яратишга масъулдир.


5. Ишчи гуруҳ томонидан ҳар йили декабрь-январь ойларида хонадонма-хонадон юриб томорқа ер участкалари майдонлари, тупроққлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони, шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида (эртаки, ўртаки ва тўқсонбости) етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари ҳамда иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган хоҳиши ўрганиб чиқилади.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ўрганилган хонадон бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклда маълумотнома тўлдирилади ва Кенгашга тақдим этилади.


6. Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ўрганиш натижалари Кенгаш томонидан умумлаштирилади ва фуқаролар йиғини кесимида тайёрланган маълумотларни туман ҳокимига 10 февралгача тақдим этади.

Тақдим этилган маълумотлар туман ҳокими томонидан ўрганиб чиқилади ва 15 февралгача томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин ва маҳсулот турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ҳамда чорва моллари, паррандалар сотиб олиш прогноз кўрсаткичларини (кейинги ўринларда прогноз кўрсаткичлар деб аталади) тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.


7. Халқ депутатлари туман кенгаши 20 февралгача туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорини ўз сессиясида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.


8. Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарори нусхаси сектор раҳбарлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 1 мартгача қарорда назарда тутилган деҳқон хўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига уларнинг олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда етказилади.



3-БОБ. ТОМОРҚА ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида сектор раҳбарлари қуйидагиларни амалга оширадилар:

томорқа ер участкасини шудгорлаш, экишга тайёрлашда пулли хизматлар кўрсатишни йўлга қуйиш;

томорқа ер участкалари учун уруғлик, кўчат, зарур минерал ўғит, кимёвий воситалар ҳамда чорва моллари ва паррандаларга озуқаларнинг жойида (маҳаллада) доимий савдосини, шунингдек, кўчма дўконлар орқали сотилишини ташкил этиш;

олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолда экин турларини парваришлаш учун зарур моддий техник ресурсларни етказиб бериш, мевали ва манзарали дарахтларга шакл ва кимёвий ишлов беришни ташкил қилиш;

чорва моллари ва паррандаларга пулли зооветеринария хизматлари кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;

иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари ва паррандалар харид қилиш ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун молиявий кўмак (шу жумладан, банк кредитлари) берилишида ҳамда зарур материаллар таъминотида амалий ёрдам беришни ташкил этиш.


10. Кенгаш томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни мунтазам ўрганиб боради ва тегишли маълумотларни тайёрлаб туман ҳокимига тақдим этади.



4-БОБ. ТОМОРҚА ЕР УЧАСТКАЛАРИДА

ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШ ВА УЛАРНИНГ СОТИЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар, шунингдек, боқиладиган чорва моллари ва паррандаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида экинлар, маҳсулотлар ҳажми, сотилган, экспорт қилинган ва ички истеъмол учун қолган миқдорлари тўғрисида ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Кенгашга ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ маълумот тақдим этади.

Кенгаш томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек, ички истеъмолдан ортиқча қисмини сотиш бўйича туман ҳокимлигига маҳаллалар кесимида маҳсулот ҳажмлари кўрсатилган тақдимномалар киритиб борилади.

Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларнинг ички истеъмолдан ортиқча қисми сотилишини ташкил этиш мақсадида сектор раҳбарлари томонидан улгуржи истеъмолчиларни, уларнинг хоҳишига кўра, ҳудудларга бириктириш ва улар томонидан томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиш шоҳобчаларини ташкил қилишни йўлга қўйиш, бозор маъмурияти билан эса етиштирилган маҳсулотни бевосита бозорда сотиш тўғрисида шартномалар тузилишини тизимли равишда ташкил этилади.

Шунингдек, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида хатловга биноан кўзланган мева кўчатлари ва сабзовотлар экиш учун зарурий кўчатлар ва уруғликлар етказиб бериш ва парваришлаш давомида агротехнологик хизматлар кўрсатиш, етиштирилган маҳсулотларни тўловини амалга оширган ҳолда йиғиб олиш ҳамда захирага, қайта ишловчига, экспортёрларга етказиб берувчи томорқа-хизмат тузилмалари ташкил этилиши мумкин.


12. Улгуржи истеъмолчилар томонидан деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари юзасидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Кенгашга ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимига ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ маълумот тақдим этиб боради.

13. Томорқа ер участкаларида боқиладиган чорва моллари ва паррандаларга кўрсатилган ветеринария хизматлари юзасидан туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш юзасидан "Агрокимёҳимоя" АЖ туман филиали ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига кўрсатилган хизматлар юзасидан ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача Кенгашга ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимига тегишли маълумот тақдим этиб боради.


5-БОБ. ТОМОРҚА ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МОНИТОРИНГИНИ

ЮРИТИШ ВА НАТИЖАСИ ЮЗАСИДАН

ЧОРАЛАР КЎРИШ


14. Ишчи гуруҳ аъзолари сектор раҳбарлари билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорининг томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан бажарилиши мониторингини амалга оширади.

Мониторинг ишларини ўтказиш, қоида тариқасида, экиш (март-апрель, август-сентябрь, ноябрь-декабрь ойлари) ва парваришлаш даври бўйича белгиланади.


15. Томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги мониторингини юритиш жараёнида ишчи гуруҳнинг талабига биноан бошқа ташкилотлардан мутахассислар жалб этилиши мумкин.


16. Мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли бажарган, йилида камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган ҳамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-3454-сон қарорининг 28-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш сифатида ер солиғи ставкасини пасайтирувчи коэффициентини қўллаш бўйича, ишчи гуруҳнинг маълумотномаси асосида, Кенгаш томонидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасигача туман ҳокимига ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ таклиф киритилади.

Туман ҳокими Кенгаш раиси билан биргаликда мазкур томорқа ер участкаси эгасига:

жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритади;

"Меҳнаткаш деҳқон" ва "Намунали томорқачи" кўкрак нишонлари бериш бўйича тегишли тавсияномаларни ўрнатилган тартибда тақдим этади.


17. Мониторинг натижасида томорқа ер участкаларида туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида тупроққлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиққан холда белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги, чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ободонлаштирилмаганлиги аниқланса, ишчи гуруҳ томонидан ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ огоҳлантириш хати жойида тайёрланади ва унинг бир нусхаси тегишли деҳқон хўжалиги бошлиғи ёки томорқа ер эгасига берилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарорининг талаблари тушунтирилиб, камчиликларни бартараф этиш учун бир ҳафталик муддат белгиланади.

Огоҳлантириш хатидаги муддат тугагандан сўнг ишчи гуруҳ томонидан деҳқон хўжалиги бошлиғи ва томорқа ер эгасининг манзилига бориб, йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганлиги назорат тариқасида қайта ўрганилади. Ўрганиш натижасида илгари йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса, бир кун муддатда бу ҳақда Кенгашга хабарнома киритилади. Кенгаш томонидан туман ҳокимлигига хабарнома ва огоҳлантириш хатлари илова қилинган ҳолда маълумот тақдим этилади.


18. Туман ҳокими Кенгаш раиси билан биргаликда хар чорак бўйича кейинги ойнинг 15 санасигача томорқа ер участкаларидан асоссиз равишда самарасиз фойдаланганлик ҳолати юзасидан:

а) томорқа ер эгасига жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллашни сўраб туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритиш, бунда томорқа ер эгасига нисбатан йил давомида кўпи билан бир марта тақдимнома киритилади;

б) деҳқон хўжалигига нисбатан ер участкасига бўлган ҳуқуқини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича чоралар кўрилади.


19. Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш ёки ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллаш тўғрисидаги тақдимнома беш кун муддатда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Томорқа ер участкаларидан самарали

фойдаланишни ташкил этиш ва

мониторингини юритиш

СХЕМАСИ

           

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар

1-босқич

Хонадонма-хонадон юриб томорқа ер участкалари маййдонлари, тупроққлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиқиб экин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида (эртаки, ўртаки, ва тўқсонбости) етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари ҳамда иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган аҳоли хоҳишини ўрганиб чиқиш.

Томорқа ер участкаларидан самарали фойдланищ ҳолатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи

ҳар йили

декабрь-январь

ойларида

2-босқич

Ўрганиш натижаларини фуқаролар йиғини кесимида умумлаштириш ва туман ҳокимига тақдим этиш.

Туман фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши

ҳар йили

10 февралгача

Тақдим этилган маълумотларни ўрганиб чиқиш ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин ва маҳсулот турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экин ҳамда чорва моллари, паррандалар сотиб олиш прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда Ҳалқ депутатлари туман кенгашига тасдиқлаш учун киритиш.


Туман ҳокими

ҳар йили

15 февралгача

Туман ҳокими қарорини Халқ депутатлари туман енгаши сессиясида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Халқ депутатлари

туман кенгаши

ҳар йили

20 февралгача

Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида тасдиқланган туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарори нусхасини тегишли деҳқон хўжаликлари бошлиқларига ва томорқа ер эгаларига уларнинг олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдириш орқали етказиш.

Сектор рахбарлари ва

фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари

ҳар йили

1 мартгача

3-босқич

Томорқа ер участкаларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни мунтазам ўраганиш ва тегишли маълумотларни тайёрлаб туман ҳокимига тақдим этиш.

Туман фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши

ҳар йили

мавсум давомида

4-босқич

Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар, шунингдек, боқиладиган чорва моллари ва паррандаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида экинлар ва маҳсулотларнинг ҳажми, шундан, сотилган, экспорт қилинган ва ички истеъмол учун қолган миқдорлари тўғрисида туман фермер деҳқон ҳўжаликлари ва

томорқа ер эгалари кенгашига маълумот тақдим этиб бориш

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари

мавсум давомида

ойда бир маротаба

5-босқич

Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек, ички истеъмолдан ортиқча қисмини сотиш юзасидан туман ҳокимлигига маҳаллалар кесимида маҳсулот ҳажмлари кўрсатилган тақдимномалар киритиб бориш.

Туман фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши

мавсум давомида

ойда бир маротаба

6-босқич

Деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман қишлоқ хўжалиги ва туман сув хўжалиги бўлимларига маълумот тақдим этиб бориш.

Улгуржи истеъмолчилар

ҳар ой якуни бўйича

кейинги ойнинг

5-санасигача

7-босқич

Туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорини томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан бажарилишини  хонадонма-хонадон юриб мониторингини олиб бориш.

Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи аъзолари, сектор раҳбарлари

ҳар йили

мавсум давомида

8-босқич

Мониторинг натижасида экин ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиб, туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида сифатли бажарган, йилига камида икки ёки уч марта юқори ҳосил олган ҳамда томорқани ободонлаштирган, чорва моллари ва паррандаларнинг бош сонини сақлаган ва кўпайтиришга эришган томорқа ер эгасига ер солиғини камайтирувчи коеффицент қўллаган ҳолда имитиёз бериш тўғрисида туман ҳокимига таклиф киритиш.

Туман фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши

ҳар чорак якуни

бўйича кейинги ойнинг

15-санасига

9-босқич

Томорқа ер участкаси эгасига жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш юзасидан туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритиш.

"Мехнаткаш деҳқон" ва "Намунали томорқачи" кўкрак нишонлари бериш бўйича тегишли тавсияномаларни ўрнатилган тартибда киритиш.

Туман ҳокими

ҳар чорак якуни

бўйича кейинги ойнинг

15-санасигача

10-босқич

Мониторинг натижасида томорқа ер участкаларида туман ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрсидаги қарорида тўпроққлим шароити ва сув таъминотидан келиб чиққан холда белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги, шу жумладан, ер участкаси ободонлаштирилмаган ҳолатларда ишчи гуруҳ томонидан огоҳлантириш хатини жойида тайёрлаш ва тегишли деҳқон хўжалиги бошлиғига ёки томорқа ер эгасига унинг бир нусхасини тақдим этиш.

Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман  ишчи гуруҳи

ҳар йили

мавсум давомида

11-босқич

Огоҳлантириш хатидаги муддат тугагандан сўнг деҳқон хўжалиги бошлиғи ва томорқа ер эгасининг манзилига бориб, йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганлигини назорат тариқасида қайта ўрганиш. Ўрганиш натижасида илгари йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса, бир кун муддатда бу ҳақда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига хабарнома киритиш. Кенгаш томонидан туман ҳокимлигига хабарнома ва огоҳлантириш хатлари илова қилинган ҳолда маълумот тақдим этиш.

Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича туман  ишчи гуруҳи

ҳар йили

мавсум давомида


12-босқич

Томорқа ер эгасига жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўллашни сўраб туман давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритиш, бунда томорқа ер эгасига нисбатан йил давомида кўпи билан бир маротаба тақдимнома киритилади.


Туман ҳокими, Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


ҳар чорак якуни

бўйича кейинги ойнинг

15-санасигача



13-босқич

Томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи бўйича имтиёз бериш ёки ҳисобланган ер солиғининг уч баробари миқдорини қўлаш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш.

Туман давлат солиқ инспекцияси

беш кун муддатда


                




Низомга

2-ИЛОВА



Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида

етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари,

иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва паррандани

боқишга бўлган хоҳишини ўрганиш натижаси юзасидан

МАЪЛУМОТНОМА

         

_______________________ тумани _____________ (маҳалла, овул)да яшовчи фуқаро (деҳқон хўжалиги бошлиғи) ______________________ (Ф.И.О.) хонадони (ер участкаси)нинг умумий ер майдони _________ га, шундан ____ га иморат, _______га очиқ майдон, ______ дона кўп йиллик дарахтлар, ______ бош қорамоллар, ________ қўй-эчкилар, _______ бош парранда мавжуд.

Хонадон эгаси билан суҳбатлашиш жараёнида 20__ йилда қуйидаги сабзавот, полиз маҳсулотлари экилиши таклифи олинди:


1. Эртаки (эртапишар) экинлар: жами _____ га, шундан _____ га пиёз, _______ га карам, _____ га полиз, _____ га картошка, _____ га сабзи, _____ га помидор, _____ га бодринг, _____ га кўкат, _____ га редиска, _____ га қулупнай. Эртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги - 200 га/ц.


2. Ўртаки (ўртапишар) экинлар: жами _____ га, шундан карам, _____ га полиз, _____ га картошка, _____ га бақлажон, _____ га булғор қалампири, _____ га сабзи, _____ га помидор, _____ га бодринг, _____ га пиёз, _______ га. Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги - 250 га/ц.


3. Тўқсонбости экинлари: жами _____ га, шундан ____ пиёз, _____ га саримсоқпиёз, _____ га кўкат, _____ га. Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги - 200 га/ц.


4. Мевали дарахтлар: жами _____ туп, шундан гилос, _____ туп олма, _____ туп нок, _____ туп шафтоли, _____ туп ўрик, _____ туп беҳи, _____ туп ёнғоқ, _____ туп хурмо, _____ туп анор, _____ туп анжир, _____ туп узум. Ўртаки экинлар ўртача ҳосилдорлиги - 150 га/ц. Ўз эҳтиёжи учун ____ тонна, ички бозорга ____ тонна, экспортга _____ тонна.


5. Чорва моллари ва парранда: ҳозирги вақтда ______ бош қорамол, ______ бош қўй, ______ бош эчки, ______ бош товуқ, ______ бош қуён мавжуд. ___ га майдонга озуқа экинлари экилиши режалаштирилган. 2018 йилда ______ бош қорамол, ______ бош парранда қўшимча боқиш истагини билдирди. Фуқаронинг ҳисоб-китобига кўра ______ бош қорамол учун ______ минг сўм, ______ та товуқ учун ______ сўм маблағ талаб этилмоқда. Ўз ҳисобидан ______ минг сўм.

Банк кредити олиш истаги бор (йўқ)


      

Бир нусхасини олдим





(имзо)


       


   



қарорига асосан томорқадан самарали фойдаланилмаганда ёки юқоридаги экинлар экилиши таъминланмаганда

    


   



жарима сифатида қўлланилиши тушунтирилди.


     

    

  



(имзо)




(тўлдирган ишчи гуруҳи аъзоси_


(имзо)

       





Низомга

3-ИЛОВА



____________туманида ишчи гуруҳ аъзоси томонидан томорқа

ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми

мониторингини юритиш бўйича 20__йил _______

ҳолати бўйича маълумотнома

     

Т/р

Деҳқон

хўжалиги,

томорқа ер

эгаси (Ф.И.О.)

(хонадон

тартиб

рақами)

Маҳсулот

тури

Етиштирилиши лозим бўлган маҳсулот ҳажми (тн)

Амалда етиштирилган маҳсулот ҳажми (тн)

Етиштирилган маҳсулотнинг ишлатилиши

ҳафтада

мавсум бошидан

оила

эҳтиёжи

учун

шартнома асосида

сотиш учун

бевосита бозорда

чакана

сотиш учун

қолдиқ

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.









2.









3.









4.









5.









6.









Жами









        

Изоҳ. Маҳсулотларнинг пишиб етилишига кўра, ҳар ҳафтада туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига маълумот тақдим этиб борилади.

           

      

Ишчи гуруҳ аъзоси







(имзо)


(Ф.И.О)

     





Низомга

4-ИЛОВА


______________туманида улгуржи истеъмолчилар

томонидан деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва

томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича

20__ йил _______ ҳолатига кўра

МАЪЛУМОТ

          

Т/р

Деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгаси (Ф.И.О.) (хонадон тартиб рақами)

Маҳсулот тури

Шартномалар

Тўланиши зарур бўлган бўнак миқдори (минг сўм)

Амалда тўланган бўнак (минг сўм)

Амалда топширилган маҳсулотлар

Охирги ҳисоб-китоб учун ҳисобланган (минг сўм)

Шундан

ҳажми (тн)

суммаси (минг сўм)

ҳажми (тн)

суммаси (минг сўм)

тўлангани (минг сўм)

тўланиши зарур бўлгани (минг сўм)

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.












2.












3.












4.












Жами












Изоҳ. Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимига маълумот тақдим этиб борилади.

Улгуржи истеъмолчи





(имзо, муҳр (мавжуд бўлган тақдирда)


Ф.И.О.

     





Низомга

5-ИЛОВА


             

_______________ туман ҳокимига


Томорқа ер эгасига жорий йил учун ер солиғи

имтиёзини қўллаш юзасидан

ТАКЛИФ


_______________ тумани _______________ М.Ф.Й. нинг _______________ қишлоғида (овулда) яшовчи ______________ томорқа ер эгаси томонидан 20____ йилда ёки (20____ йилларда) ____ га ер участкасидан самарали фойдаланиб, икки (ёки уч) маротаба _____________________________ экин турларини экиб, ______ тонна ҳосил етиштирган.

Бундан ташқари, ________ га иссиқхона барпо этган, _______ дона (мевали ва манзарали  керагининг тагига чизилади) дарахтлар эккан, _____ бош қорамол, _____ бош қўй, _____ бош эчки, _____ бош товуқ, _____ бош ўрдак, _____ бош курка, _____ бош ғоз, _____ бош цесарка, _____ бош бедана, _____ бош туяқушларни сотиб олган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида - керагининг тагига чизилади).

Шунингдек, ___ га ер участкаси ободонлаштирилган. Юқоридагиларга кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ томорқа ер эгаси фуқаро _____________________________________ га нисбатан солиқ имтиёзини қўллаш масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз.

_________________________ туман

фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари

кенгаши раиси





/имзо/


Ф.И.О.

М.Ў.




201___йил "___" ____________

___________ тумани

                     





Низомга

6-ИЛОВА



ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ

        

201__ йил "___" _________

___________ тумани,

"_______________" М.Ф.Й.

   

Ишчи гуруҳ аъзоси (Кенгаш ходими) _______________ ва ҳудудга бириктирилган давлат солиқ ходими ______________, туманнинг _________________ ҳудудида яшовчи томорқа ер эгаси (деҳқон хўжалиги бошлиғи) _______________________________ ни томорқа ерларига бориб экин ер участкасидан самарали фойдаланиши аҳволини ўрганиб, қуйидагилар:

томорқа ер эгасининг (деҳқон хўжалиги бошлиғи) таклифига асосан тасдиқланган прогноз кўрсаткичларда кўрсатилган ___ га экинларни ҳамда ____ дона (мевали ва манзарали - керагининг тагига чизилади) дарахтлар экмаган, ____ га иссиқхона барпо этмаган, ____ бош қорамол, ____ бош қўй, ___бош эчки, ___ бош товуқ, ___ бош ўрдак, ___ бош курка, __ бош ғоз, __ бош цесарка, __ бош бедана, __ бош туяқушларни сотиб олмаган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида - керагининг тагига чизилади), ____ га ер участкасини ободонлаштирмаганлиги аниқланди. Мазкур камчиликларни 10 кунлик муддатда бартараф этишингизни, акс ҳолда Сизнинг ____ га ер участкангизга ҳисобланган _________________ сўм ер солиғининг уч баробари миқдорида ундирилиши ҳамда деҳқон хўжалиги билан ер участкасига бўлган ҳуқуқининг бекор қилиниши тўғрисида ОГОҲЛАНТИРАМИЗ.

   

_________________________ туман

фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари

кенгаши раиси





/имзо/


Ф.И.О.

_________________________ туман

(шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

ходими





/имзо/


Ф.И.О.

Томорқа ер эгаси





/имзо/


Ф.И.О.

          

/огоҳлантиришнинг юқориги қисми деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгасига берилади, пастки қисми __________ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида қолади/

Томорқа ер эгасининг (деҳқон хўжалиги бошлиғи) таклифига асосан тасдиқланган прогноз кўрсаткичларда кўрсатилган ___ га экинларни ҳамда __ дона (мевали ва манзарали - кераклисини тагига чизилади) дарахтларни экмаган, ____ га иссиқхона барпо этмаган, ___ бош йирик шохли моллар, ___ бош майда шохли моллар, ___ бош қўй, ___ бош товуқ, ___ бош ўрдак, ___ бош курка, ___ бош ғоз, ___ бош цесарка, ___ бош бедана, ___ бош туяқушларни сотиб олмаган (ўз ҳисобидан ёки банк кредити асосида - кераклиси тагига чизилади), _____ га ер участкасини ободонлаштирмаганлиги тўғримдаги ҳолат 201 ____ йил "_____" __________ куни аниқланган.

   

  

Туман фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши раиси





/имзо/


Ф.И.О.

Туман Давлат солиқ

инспекцияси ходими





/имзо/


Ф.И.О.

       

Мазкур _____________ томорқа ер участкасидан, ______________ деҳқон хўжалиги еридан таклифим асосида қабул қилинган қарор ижросини таъминлашим тўғрисида огоҳлантириш хатини олдим. Белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

       

Томорқа ер эгаси





/имзо/


Ф.И.О.

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 март, 12-сон, 224-модда