ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Одил судловга юбориш. Процессуал қонунчилик / Умумий қоидалар /Адлия вазирлигининг 2-сон, Ички ишлар вазирлигининг 19-сон "Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 23.02.2018 й. Қарори (АВ томонидан 15.03.2018 й. 1655-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.03.2018 й.
N 1655-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 23.02.2018 й. N 2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 23.02.2018 й. N 19 |
ҚАРОРИ
"Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг
хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги
йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 12 январдаги 2/2 ва 3-сон "Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1655, 2007 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири
|
Р. Давлетов |
Ички ишлар вазири |
П. Бобожонов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 16 март
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 17 март, 11-сон, 214-модда