Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 14 (663) 3 апрель /

Мавзувий нашр

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


Хумшсиз уйлар капитал таъмирлашга

кредитлар олмоқда

Нимага пул тўлаяпмиз?

Аниқ ҳисобга олиш қачон йўлга қўйилади?

Айланиб чиқишлар даврийлиги белгиланмаган

Пеня қандай ҳисобланади?



Фойдали тажриба



ХУМШСИЗ УЙЛАР КАПИТАЛ

ТАЪМИРЛАШГА КРЕДИТЛАР

ОЛМОҚДА


Тошкентдаги ХУМШ ташкил этилмаган 22 та кўп квартирали уй (ККУ) капитал таъмирлаш учун кредитлардан фойдалана олади. Юнусобод мавзесининг 19-даҳасида фаолият юритувчи "Кафолат Таъмир" профессионал бошқарувчи компанияси (БК) ана шундай имконият билан таъминлайди. У мазкур уйларга тўлиқ хизмат кўрсатади. Бугунги кунда у ХУМШсиз кўп қаватли уйларга кредит маблағларидан фойдаланиш, шунингдек 2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастурида (24.04.2017 йилдаги ПҚ-2922-сон қарор билан тасдиқланган) иштирок этиш имконини берувчи пойтахтдаги ягона БК ҳисобланади.

Фуқаролик ва Уй-жой кодексларида турар жойлар мулкдорларининг юридик шахс (ХУМШ) ташкил этмасдан умумий мол-мулкни бошқариши вариантига йўл қўйилган. Бу ҳақда "Норма маслаҳатчи" газетасининг 6.03.2018 йилдаги 10-сонида, шунингдек бошқа сонларимизда батафсил ёзган эдик.

Бироқ қонун ҳужжатлари тартибга солинмаганлиги сабабли уларнинг кредит олишлари, Дастурда иштирок этишлари мушкул.

Бу уй хўжалигини шу тариқа бошқариш усулини танлаган квартира соҳибларида саволларни юзага келтиради. Кўпчилик ҳаққоний равишда чекловларни асоссиз, уларнинг ҳуқуқларини камситувчи деб ҳисоблайди. Зеро улар кўп квартирали турар жой фондига кирувчи худди шундай уйларда яшайдилар. Давлат томонидан ККУни сақлаш шароитларини яхшилашга йўналтирилган кўмак чоралари уларни четлаб ўтмаслиги керак. ХУМШсиз уйлар учун бошқарувчи компания томонидан қарз маблағлари олиниши амалиёти - капитал таъмирлаш масалаларини ҳал қилиш имконини берувчи тажриба.

БК бундай уйлар учун кредитларни ширкатлар ўз аъзолари бўлган кўп қаватли уйлар учун қилганидек расмийлаштиради. ККУ аҳли қарз маблағларини қайтара олмаслик хатари боис улардан фойдалана олмайдилар. Кредитларсиз эса капитал таъмирлаш режаси бир неча йил кейинга, аҳоли етарли маблағ тўплагунга қадар сурилиб бораверади. Мазкур ҳолатда "Кафолат Таъмир" БКнинг самарали фаолияти, унинг амалий нуфузи, кўп қаватли уйларни лозим даражадаги техник ҳолатда сақлай олиши кредитлардан фойдаланиш имконини таъминлайди. Бу билан у кредиторлар учун ишончли ҳамкор сифатида намоён бўлади. Бадал миқдорининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, шунингдек мулкдорларнинг тўлов интизоми - бу ҳам компания ишининг натижасидир - қарз маблағлари қайтарилиши кафолати саналади.



Дебоча


Илк ХУМШсиз уйлар 2006 йилда БК қаноти остига келди. Мамлакатда ширкатлар ташкил этила бошлаганда уларга ушбу соҳа вакиллари эмас, балки шифокорлар, педагоглар, ҳарбийлар, савдо ва бошқа соҳа ходимлари келди. Кўпчилик уй - мураккаб муҳандислик-техника объекти эканлигини, одамлар билан ишлаш эса кўп куч,

...
Время: 0.0320
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск