ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2018 й. /Ўзбекистон Республикасининг 03.04.2018 й. ЎРҚ-469-сон "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь) ратификация қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.03.2018 й. қабул қилинган Сенат томонидан 29.03.2018 й. маъқулланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
03.04.2018 й.
N ЎРҚ-469
ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК
ТАШКИЛОТИНИНГ ЭКСТРЕМИЗМГА
ҚАРШИ КУРАШИШ КОНВЕНЦИЯСИНИ
(ОСТОНА, 2017 ЙИЛ 9 ИЮНЬ)
РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ
ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 15 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенцияси (Остона, 2017 йил 9 июнь) қуйидаги билдириш ва шарт билан ратификация қилинсин:
1) Конвенциянинг 6-моддаси 2-банди бўйича: "Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси Конвенцияни бажариш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланган";
2) Конвенция қоидаларининг Ўзбекистон Республикасида жиноий жазо сифатида юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилишни қўллаш мумкинлигига тааллуқли қисми миллий қонунчиликка мос келмаганлиги учун қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
"Халқ сўзи", 2018 йил 4 апрель
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 5 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 9 апрель, 14-сон, 270-модда