язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Енгил саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2018 й. 253-сон "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2018 й.

N 253



ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК ИШЛАБ

ЧИҚАРИШЛАРИ ВА КЛАСТЕРЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармонининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан "Ўзпахтасаноат" АЖ ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳудудида жойлашган 16 та пахта тозалаш корхонаси ва 68 та пахта тайёрлаш пункти хатловдан ўтказилиб, уларнинг ҳолати баҳоланган;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони билан ташкил этилган Пахта-тўқимачилик кластерларини ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссия томонидан ўтказилган хатлов натижалари бўйича:

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳудудида жойлашган 1-иловага мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда иншотларини уларнинг ташкилотчиларига 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиш;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари томонидан уларнинг ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан 2018 йилда пахта хом ашёсини қайтариб бериш ва ижара асосида қайта ишлаш учун фойдаланиш тўғрисидаги масалаларни пахта тозалаш корхоналари акциядорларининг умумий йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритиш тавсия этилган.


2. Белгилансинки:

а) пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда иншотлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизациялаш шарти билан сотилади;

б) пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига ижарага:

модернизациялаш амалга ошириладиган давргача берилиши мумкин;

мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмалари ҳисобга олинган ҳолда, давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича берилади.


3. "Ўзпахтасаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда:

ушбу қарорга 1-иловада қайд этилган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда иншоотлари бир ой муддатда баҳоланишини;

пахта тозалаш корхоналари бошқарув органларининг йиғилишларини икки ой муддатда ўтказиш ташаббусини ва Ишчи комиссияга кўриб чиқиш учун тавсия этилган (ушбу қарорнинг 1-банди "б" кичик бандига мувофиқ) масалалар кун тартибига киритилишини;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари билан тегишли шартномалар тузилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва "Ўзпахтасаноат" АЖ бошқаруви раиси А.И. Мақсудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 мартдаги

253-сон қарорига

1-ИЛОВА



Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари

ва кластерлари ҳудудида жойлашган, бино ва

иншоотларини (ускуналаридан ташқари) инвестициялар

киритиш ҳамда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти

билан баҳолаш қийматида сотиш таклиф

этилаётган пахта тозалаш корхоналари ва

пахта тайёрлаш пунктларининг

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Акциядорлик жамиятларининг номи

Пахта-тўқимачилик ишлаб

чиқаришлари ва кластерлари

ташкилотчилари

Пахта тозалаш

корхоналари

Пахта тайёрлаш

пунктлари*

1.

"Элликқалъа пахта тозалаш" АЖ

"Бостон кластер" МЧЖ,

"Хоразм текс" МЧЖ


1

6

2.

"Чинобод пахта тозалаш" АЖ

"Digital Prime Textile" МЧЖ


1

5

3.

"Сўфиқишлоқ пахта тозалаш" АЖ

"Khantex Group" МЧЖ


-

5

4.

"Даштобод пахта тозалаш" АЖ

"Ҳаётбек текстиль" МЧЖ


1

1

5.

"Жейнов пахта тозалаш" АЖ

"Ғузор Текстиль Импекс" МЧЖ


1

5

6.

"Учқўрғон пахта тозалаш" АЖ

"Textile Finance Namangan" ХК МЧЖ


1

3

7.

"Навбаҳор пахта тозалаш" МЧЖ

"Навбаҳор текстиль" МЧЖ


1

2

8.

"Қизилтепа пахта тозалаш" АЖ

"Бахт текстиль" МЧЖ ва

"Бахт Навоий" МЧЖ


1

7

9.

"Хатирчи пахта тозалаш" АЖ

"Бахт текстиль" МЧЖ ва

"Бахт Навоий" МЧЖ


1

7

10.

"Зирабулоқ пахта тозалаш" АЖ

"Мароқанд Сифат" МЧЖ


1

1

12.

"Ангор пахта тозалаш" АЖ

"Ғузор Текстиль Импекс" МЧЖ


1

1

13.

"Олимкент пахта тозалаш" АЖ

"Abc Oqqorgon Agro Classter" МЧЖ


1

4

14.

"Риштон пахта тозалаш" АЖ

"Рус Ўзбектекс" МЧЖ


1

7

15.

"Шовот пахта тозалаш" АЖ

"Textile Finance Khorezm" ХК МЧЖ


1

1

16.

"Бахт пахта тозалаш" АЖ

"BEK Cluster" МЧЖ


-

2

17.

"Пахтаобод пахта тозалаш" АЖ

"BEK Cluster" МЧЖ


-

1

18.

"Ромитан пахта тозалаш" АЖ

"Bukhara cotton textile cluster

Agrokompleks" МЧЖ


1

5


Жами:



14

63

        

*) Изоҳ. Завод ҳузуридаги пахта тайёрлаш пунктлари ҳисобга олинган ҳолда.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 мартдаги

253-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб

чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини

жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил

25 январдаги 53-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. 3-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "фермер хўжалигининг махсус ҳисобрақамига" сўзлари "фермер хўжалигининг махсус ҳисобрақамига, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари билан тузилган шартномалар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари, моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 7-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва сув" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. 10-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 13-бандга "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари" сўзларидан сўнг ""Bek cluster" МЧЖ ва "Bukhara cotton textile cluster Agrokompleks" ХК МЧЖ"" сўзлари қўшилсин.


7. 14-банддаги "ва сув" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. 15-банддаги "-Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. 1-илованинг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришининг ташкилотчилари" устунида:


а) 1-позициядаги ""Бостон кластер" МЧЖ" сўзларидан сўнг ""Хоразм текс" МЧЖ" сўзлари қўшилсин;


б) 2-позициядаги ""Хантекс" МЧЖ" сўзлари ""Khantex Group" МЧЖ ва "Khantex Agro Servis" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-позициядаги ""Бахт текстиль" МЧЖ" сўзларидан сўнг "ва "Бахт Навоий" МЧЖ" сўзлари қўшилсин;


г) 10-позициядаги ""Шеробод текстиль инвест" МЧЖ" сўзларидан сўнг ""Surxonteks" МЧЖ" сўзлари қўшилсин;


10. 3-илованинг номида "пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши" сўзларидан сўнг ""Bek cluster" МЧЖ ва "Bukhara cotton textile cluster Agrokompleks" ХК МЧЖ" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 апрель