ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари / Тошкент шаҳри бўйича /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 16.03.2018 й. 435-сон "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2018 й.

N 435




ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БОЗОРЛАР ВА

САВДО КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ МАЪМУРИЯТИ

ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР

МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИ

ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР

ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сон қарорига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 й., 17-сон, 131-модда) ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Қуйидагилар:

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

"Istemolda bolgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori" масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар, ижара ҳақи миқдорлари ва "Orikzor savdo kompleksi" масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 1.1 ва 1.2-иловаларга мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларини ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (М. Пардаев), Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси (М. Тохиров), "Тошбозорсавдо" уюшмаси (С. Нематуллаев) бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, тўловлар, ижара ҳақи тўловлари ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминласин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 20 апрелдаги "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 453-сонли қарори (3-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. "Вечерний Ташкент" ва "Тошкент оқшоми" таҳририяти (А. Акромов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асомов), мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.


5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари белгиланган бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматини бозорлар ва савдо комплексларига кириладиган барча жойларга осиб қўйилишини таъминласин.


7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Хусанов зиммасига юклатилсин.



Ҳоким                                                   Р. Усмонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2018 йил 16 мартдаги

435-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти

томонидан ундириб олинадиган

бир марталик йиғимларнинг

МИҚДОРЛАРИ

           

Т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов бирлиги

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)

1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:



1.1.

Мевалар: ҳўл мевалар: олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ. к.

1 ўрин/кунга

7200


цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ. к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар.

1 ўрин/кунга

16000


Қуруқ мевалар, ёнғоқлар:туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ. к.

1 ўрин/кунга

14300

1.2.

Сабзавотлар: картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг ва ҳ. к. хамда пиширилган жўхори

1 ўрин/кунга

5000

Иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг

1 ўрин/кунга

9400

1.3.

Полиз маҳсулотлари: ҳандалак, қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

13800

1.4.

Дон маҳсулотлари:гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сўли, арпа ва ҳ. к.

1 ўрин/кунга

9400

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:мош, ловия, нўхат ва ҳ. к.

1 ўрин/кунга

9400

1.6.

Сут маҳсулотлари: сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ. к.

1 ўрин/кунга

7700

1.7.

Тузламалар:карам, бодринг, помидор ва ҳ. к.

1 ўрин/кунга

9400

1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ. к) ҳамда асал

1 ўрин/кунга

11600

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан иссиқхонада етиштирилганлар)

1 ўрин/кунга

5000

1.10.

Тухум

1 ўрин/кунга

9400

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

23100

1.12.

Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ. к)

1 ўрин/кунга

5000

1.13.

Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари

1 ўрин/кунга

13200

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари

1 ўрин/кунга

16500

Салқин ичимликлар

1 ўрин/кунга

33000

1.15.

Миллий таомлар

1 ўрин/кунга

14900

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилар

1 ўрин/кунга

7200

1.17.

Супурги

1 ўрин/кунга

5000

1.18.

Тирик балиқ

1 ўрин/кунга

12100

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

12700

2.

Гўшт маҳсулотлари:мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ. к.

1 ўрин/кунга

16500

Тайёр пишган гўштли маҳсулотлар: (қази, тил, янгилик, рулетлар, колбасалар ва х.к.)

1 ўрин/кунга

22000

3.

Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:




енгил автомашиналардан

1 машина

22600

юк автомашиналаридан

1 машина

30800

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

1 машина

38500

маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

24800

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун): шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ. к.

1 машина

14900

5.

Қурилиш материалларини сотиш:



5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:




6 кв. метргача

1 ўрин/кунга

22000

6 дан-15 кв. метргача

1 ўрин/кунга

33000

15 дан-30 кв. метргача

1 ўрин/кунга

44000

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ. к.) сотиш (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

16500

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:



6.1

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

1 ўрин/кунга

8800

6.2

Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар

1 ўрин/кунга

6600

6.3

Ноёб ҳамда қадимий (антиквариат деб хисобланган) чинни ва биллур (хрусталь) буюмларни сотиш

1 ўрин/кунга

13800

7.

Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун



7.1.

От, той, туя

1 бош

20400


бўталоқ, эшак

1 бош

16500

7.2.

Йирик шохли қорамол:




йирик шохли қорамол (шу жумладан сигир бузоғи билан)

1 бош

20400


бузоқ

1 бош

13200

7.3.

Майда шохли қорамол:




қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ. к.)

1 бош

13200


қўзи, улоқ

1 бош

7700

7.4.

Чўчқалар, чўчқа болалари

1 бош

13200

8.

Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз

1 бош

1900


товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

10 бош

1900

9.

Итлар ва мушуклар

1 ўрин/кунга

14300

10.

Манзарали қушлар ва балиқлар

1 ўрин/кунга

19300

11.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/кунга

14300

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/кунга

14300

13.

Пойабзал таъмирлаш хизмати

1 ўрин/кунга

6600

             

Изоҳ:

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1-1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.


2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2018 йил 16 мартдаги

435-сонли қарорига

1.1-ИЛОВА




"Istemolda bolgan transport vositalari

va ehtiyot qismlar Sergeli bozori" масъулияти

чекланган жамияти томонидан кўрсатилган

хизматлар учун ундириб олинадиган

тўловлар ҳамда ижара ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар турлари

Ўлчов бирлиги

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)

1.

Автотранспорт воситаларини сотиш учун сотув ҳудудларидан ҳафтанинг жума куни 17 00 дан якшанба куни 17 00 гача фойдаланганлиги учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов (сутка):



1.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти ёпиқ сотиш жойларидан

1 дона

30800

1.2.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти очиқ сотиш жойларидан

1 дона

27500

1.3.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситаларидан

1 дона

35200

1.4.

мотоцикл, мотореллер ва мопедлардан

1 дона

5500

1.5.

Велосипедлардан

1 дона

3300

2.

Ҳафтанинг якшанба куни 17 00 дан, жума куни 17 00 гача сотув ҳудудларидан фойдаланганлиги учун бир автомобилдан ундириладиган тўлов (1 кунга):



2.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун

1 дона

4400

2.2.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари учун

1 дона

10000

2.3.

Бозор худудида жойлашган автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўлимига хужжатларни расмийлаштиришга кириш учун

1 дона

4400

3.

Турғун савдо шаҳобчалари олдига автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда автошиналарни чиқариб дўкон ташқарисидаги бозор ҳудудидан фойдаланганлик (1,2х2 м. хажмдаги жой) учун

1ўрин/кунга

9000

3.1.

Истеъмолда бўлган эҳтиёт қисмлар ва автошиналар билан ҳудуднинг белгиланган жойларда сотиш (1,2х5 м. хажмдаги жой) учун

1ўрин/кунга

9000

3.2.

Транспорт воситаларини ҳудудни белгиланган жойида кесиш ва эҳтиёт қисмларга бўлиш учун бир марталик тўлов.

1 дона

17000

4.

Бозор балансидаги бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланганлиги учун ижара тўлови (1 ойга)



4.1.

Турғун савдо дўконлари учун

1кв.метр учун

36300

4.2.

Савдо дўконлари қаторларининг ўрта қисмидаги бурчагида (торец) жойлашган турғун савдо дўконлари учун

1кв.метр учун

52800

4.3.

Устахона (токар станоклари, автомобил ғилдиракларини таъмирлаш) сифатида фойдаланилаётган хоналар учун

1кв.метр учун

22000

4.4.

Банк касса шаҳобчалари учун

1кв.метр учун

38500

4.5.

Давлат нотариуси учун

1кв.метр учун

22000

4.6.

Офислар учун

1кв.метр учун

38500

4.7.

Маиший хизмат кўрсатиш хоналари

1кв.метр учун

16500

4.8.

Дорихона ва тиббий хизмат кўрсатиш хоналари учун

1кв.метр учун

22000

4.9.

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчалари

1кв.метр учун

30000

4.10.

Умумий овқатланиш шаҳобчалари учун

1кв.метр учун

38500

4.11.

"Пайнет" хоналари учун

1кв.метр учун

88000

4.12.

Омбор сифатида ижарага бериладиган контейнерлар учун

1кв.метр учун

20000

4.13.

Музқаймоқлар савдоси учун (1 х 2 м. хажмдаги жой)

1ўрин/кунга

12000

4.14.

Донали таомлар (хот-дог, гамбургер, перожки, сомса ва х.к.) тайёрлаб сотиш учун (1 х 2 м. хажмдаги жой)

1ўрин/кунга

17000

            





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2018 йил 16 мартдаги

435-сонли қарорига

1.2-ИЛОВА



"Orikzor savdo kompleksi" масъулияти

чекланган жамияти томонидан кўрсатилган

хизматлар учун ундириб олинадиган

тўловлар ҳамда ижара ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

          

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар турлари

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)

1.

МЧЖ ҳудудларида жойлашган бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланганлиги учун ижара тўлови (1 кв. метр учун бир ойлик)


1.1.

Озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун

82500

1.2.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун

66000

1.3.

2-қават ва бошқа шаҳобчаларда жойлашган савдо дўконлари учун

44000

2.

Омборхоналардан фойдаланганлик учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


асосий бозор, ер тўла ва 2-қаватда

66000

шаҳобчаларда

33000

3.

Умумий овқатланиш шаҳобчалари учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)

55000

Донали таомлар (хот-дог, гамбургер, пирожки, сомса, музқаймоқ, салқин ичимликлар ва х.к.) тайёрлаб сотиш учун 15 кв.м.гача (1 кв.м.га ойлик тўлов)

165000

4.

Банк-касса хизматлари учун биноларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)

60000

5.

Маиший ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


5.1.

Сартарошхона, пайнет ва алоқа хизмати

60000

5.2.

Поликлиника

22000

6.

Бошқа турдаги мавсумий жойлар учун ("асал ярмаркаси", мактаб бозори ва х.к.) (1 кв.м.га ойлик тўлов)

35000

7.

Реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)

33000

8.

Турғун савдо шаҳобчалари атрофидан кўргазма стендлар сифатида фойдаланганлик учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)

165000

       





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2018 йил 16 мартдаги

435-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни

ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар

учун ундириладиган тўловларининг

МИҚДОРЛАРИ

        

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури

Ўлчов бирлиги

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)

1.

Инвентарларни ижарага бериш:



1.1.

Тош-тарозилар учун

1 кунга

2800

1.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун




150 кг. гача

1 кунга

12700


150 кг. дан 1500 кг. гача

1 кунга

18700

1.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ. к.) (бутун тўплам учун, тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)


1 кунга

2800

1.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун) (тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

1100

1.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш

1 кунга

2800

1.6.

Аравачалар учун


1 кунга

18700

1.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1 м2)

1 кунга

5000

1.8.

Реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун (1 м2)

1 кунга

1100

1.9.

Турғун савдо шаҳобчаларининг атрофидан кўргазма стендлар сифатида фойдаланганлик учун (1 м2)

1 кунга

1100

2.

Кўрсатиладиган хизмат турлари:



2.1.

Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:




совуткичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

7200


омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ. к. учун)

1 кунга

5000


бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)

1 кунга

2800

2.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50 х 50 х 100 ўлчамдаги жой учун)

1 кунга

3900

2.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:




катта юк тарозида

1 марта тортиш

2800


йирик ва майда шохли қорамолни тортиш

1 марта тортиш

2800

2.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:




юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:




юк билан

1 марта ўлчаш

24800


юксиз


1 марта ўлчаш

19300


юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:




юк билан

1 марта ўлчаш

18700


юксиз

1 марта ўлчаш

12700


енгил автомашиналардан:




юк билан

1 марта ўлчаш

10500


юксиз

1 марта ўлчаш

6100


тиркамали енгил автомашиналардан:




юк билан

1 марта ўлчаш

12700


юксиз

1 марта ўлчаш

9900

2.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)

1 кунга

12700

2.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун:




енгил автомашиналар учун


20 минутгача

1000

40 минутгача

2000

1 соатгача

3000

2 соатгача

4000

3 соатгача

5000

4 соатгача

6000

4 соат ва ундан

ортиқ вақт учун

7000


юк автомобиллари учун

20 минутгача

2000

40 минутгача

3000

1 соатгача

4000

2 соатгача

5000

3 соатгача

6000

4 соатгача

7000

4 соат ва ундан

ортиқ вақт учун

8000

2.7.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш

1 марта

700

2.8.

Телефондан фойдаланиш

1 марта

900

2.9.

Радиоузел орқали эълон бериш

3 марта такрор

2200

3

Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кирувчи автотранспорт воситаларидан ундириладиган тўловлар:




1.Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кириши (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно)




енгил автомобиллар учун

1 марта кириш

6600


юк автомобиллари учун

1 марта кириш

18700


2. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорларига юк ортиш учун кириш:




юк автомобилларига

1 марта кириш

15400


енгил автомобилларга

1 марта кириш

7700

        





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2018 йил 16 мартдаги

435-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги

бино ва иншоотлардан фойдаланганлик

учун ижара тўловлари

МИҚДОРЛАРИ


(1 кв.м. учун бир ойлик минг сўм ҳисобида)

            

Т/р

Бозорлар ва савдо

комплекслари номи

Озиқ-овқат маҳсулотлари

сотиш учун


Ноозиқ-овқат

маҳсулотлари сотиш

учун

Умумий овқатланиш

тармоқлари учун

Маиший хизмат

кўрсатиш тармоқлари

учун

Бошқа турдагилар

учун (омбор, офис,

дорихона, пайнет

ва ҳ. к.)

1.

Авиасозлар деҳқон бозори

36,3

42,9

42,9

19,8

19,8


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4

2.

Аския деҳқон бозори

36,3

42,9

42,9

14,3

17,6

3.

Беш-ёғоч деҳқон бозори

36,3

42,9

42,9

14,3

20,9


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4

4.

Миробод деҳқон бозори

46,2

55,0

55,0

27,5

37,4


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

ҳамда асосий бозордаги 100 та

дўкон

41,8

38,5

38,5

19,8

25,3

5.

Наврўз деҳқон бозори

34,1

38,5

42,9

17,6

28,6

6.

Олой деҳқон бозори

36,3

70,4

42,9

28,6

23,1


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4


"Anglesey food" Ш/К

20,0

20,0

20,0

20,0

20,0

7.

Сирғали деҳқон бозори

34,1

38,5

42,9

14,3

20,9


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4

8.

Тошкент қишлоқ хўжалик

маҳсулотлари улгуржи бозори

42,9

42,9

38,5

17,6

25,3


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4

9.

Фарҳод деҳқон бозори

36,3

42,9

42,9

20,9

20,9

10.

Эски-жўва деҳқон бозори

42,9

42,9

42,9

28,6

31,9


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4

11.

Юнусобод деҳқон бозори

49,5

49,5

42,9

28,6

30,8


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4

12.

Қора-қамиш деҳқон бозори

34,1

38,5

42,9

14,3

15,4

13.

Қўйлиқ деҳқон бозори

56,1

56,1

56,1

36,3

36,3


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4

14.

Чилонзор буюм савдо

комплекси

46,2

46,2

46,2

36,3

30,8


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4

15.

Чор-Су буюм савдо комплекси

42,9

42,9

42,9

28,6

23,1

16.

Паркент универсал савдо комплекси

42,9

42,9

42,9

20,9

20,9


Биноларнинг 2-қаватида ва

ертўла қисмида жойлашган

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4

17.

Янгиобод ихтисослашган

бозори

35,2

37,4

41,8

16,5

34,1

18.

Бек тўпи савдо комплекси

33,0

37,4

37,4

14,3

15,4

       






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2018 йил 16 мартдаги

435-сонли қарорига

4-ИЛОВА



Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш

бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган

ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш

жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи

ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник

бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва

мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб

чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари)*

МИҚДОРИ

           

Бозорлар ва савдо комплекслари номи

Ўлчов бирлиги

(ойлик тўлов)

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)

1. "Авиасозлар деҳқон бозори"


2. "Чилонзор буюм савдо комплекси"


3. "Чор-су буюм савдо комплекси"


4. "Паркент универсал савдо комплекси"


5. "Istemolda bolgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori"

1 кв.метр учун

9650

Қолган барча бозорлар ва савдо комплекслари

1 кв.метр учун

4800

     

Изоҳ:

*) Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади. Бунда маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари учун бино ва иншоттлар мулкдорлари томонидан мазкур турдаги хизматларни кўрсатувчи ташкилотларга қўшимча тўловлар амалга оширилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 март









































Время: 0.1574
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск