Умная подшивка
"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 15 (1235) 10 апрель /Божхона
НОРМА ДОИРАСИДА - ДЕКЛАРАЦИЯСИЗ
Қирғизистон фуқароси Ўзбекистонда мебель (бир нечта стол, 50 та стул, диван ва ҳ.к.) сотиб олди. Дўкон чеклари бор. Буларнинг барчасини ватанига олиб чиқмоқчи.
БЮД тўлдириши керакми?
Лилия Х.
- Президентнинг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларнинг олиб ўтилишини янада тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (6.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон) билан жисмоний шахслар томонидан божхона декларациясисиз республикадан олиб чиқиладиган товарларнинг чекланган нормаси белгиланган. У 3 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда товарларни мажбурий ёзма равишда декларацияламасдан туриб олиб чиқиш мумкин.
Кўрсатилган норма оширилганда қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади.
* * *
Халқ истеъмоли товарлари ва қурилиш материалларини экспорт қилиш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСни қайтариш учун ҳужжатларни қандай расмийлаштириш лозим?
Тимур Т.
- Ноль даражали ставкада солиқ солинадиган оборот ҳисобидан ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси қуйидаги навбатга амал қилган ҳолда қайтарилади:
q аввал Солиқ кодексининг 207-моддасига мувофиқ тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси қопланади;
q сўнгра солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича қарзи (мавжуд бўлса) ёпилади;
q кейин маблағлар солиқ тўловчининг банкдаги счётига ўтказилади (Солиқ кодексининг 227-моддаси).
Яъни барча солиқлар тўланмагунга қадар маблағлар қайтарилмайди. Бўлғуси тўловлар ҳисобига ҚҚС бўйича фарқ ҳам йўналтирилиши мумкин.
Қайтариш таомили Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш
...