"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси
"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 15 (1235) 10 апрель/ Амалий бухгалтерияПолный текст документа доступен в платной версии.
Бухгалтерга тавсиялар
ФИРМА ИМПОРТ АВТОМОБИЛЬ
СОТИБ ОЛДИ
Автомобиль ҳашам эмас, ҳаракатланиш ва юк ташиш воситасига айланиб улгурди. Кўпгина ташкилотлар ўз автомобили ёрдамида зарурий ташиш ишларини бажаради. Қандай транспорт воситасини, қанча ва қаердан сотиб олиш каби масалаларни раҳбар ҳал қилади. Улар фаолият турига боғлиқ, ташкилотнинг ишлаб чиқариш зарурати ва молиявий имкониятига қараб белгиланади.
Автомобиль сотиб олинганда уни тўғри расмийлаштириш лозим.
Божхонада расмийлаштирамиз
Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилган товар фақат "Эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилгандан кейин ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз шу ерда эркин муомалада қолиши мумкин (БКнинг 55-моддаси).
Барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда ва божхона тўловлари тўланган тақдирда (уларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳоллари бундан мустасно) автомобиль ушбу режимда расмийлаштирилади (БКнинг 56-моддаси).
Расмийлаштириш учун божхона органига қуйидагиларни тақдим этиш зарур (ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхат):
q божхона юк декларацияси ва божхона қиймати декларацияси. БЮД ва БҚД декларант ёки божхона брокери томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш шартномасига асосан расмийлаштирилади;
q товарга илова қилинадиган ҳужжатлар:
автомобиль сотувчиси ёзиб берган ҳисобварақ-фактура (инвойс);
автомобиль сотувчи мамлакатидан олиб чи
...

