Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 15 (1235) 10 апрель /

Ходимлар билан ҳисоблашиш

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ:

ҚАЙСИ ТИЗИМНИ ТАНЛАЙМИЗ


Бошланғич ҳужжатлар иш ҳақи ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Уларнинг таркиби корхонада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари ва шаклларига боғлиқ бўлади.

Ходимлар штати катта бўлмаган корхоналарда иш ҳақи, одатда, ойнинг сўнгги кунида ҳисобланади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг бир нечта шакли ва тизими қўлланиладиган корхоналарда эса ҳисоб-китоб қилиш учун зарур барча бошланғич ҳужжатлар йиғилгандан сўнг иш ҳақи кейинги ойнинг биринчи кунларида ҳисобланади.



Ҳужжатлар айланиши жадвали


Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида расмийлаштириш учун ҳужжатлар айланиши жадвали - ҳужжатларни тузиш, қабул қилиш, сақлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини ишлаб чиқинг. Намунавий жадвал Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-иловада ва "Бирламчи ҳужжатлар билан қандай ишланади" материалида ("СБХ"нинг 23.05.2017 йилдаги 21-сони) келтирилган.

Ҳужжатлар айланиши жадвалига риоя этиш, шунингдек ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик ушбу ҳужжатларни тузган ва имзолаган шахслар зиммасига юклатилади. Бунда бош бухгалтернинг хўжалик операцияларини ҳужжатлар асосида расмийлаштириш ва уларни бухгалтерияга тақдим этиш бўйича талаблари корхонанинг барча ходимлари учун мажбурийдир ("Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддаси).

Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини қоғоз шаклида ёки электрон кўринишда тузиш мумкин. Тузиш усулидан қатъи назар, уларда мажбурий реквизитлар бўлиши шарт (Қонуннинг 14-моддаси; Низомнинг 6-банди).



Иш ҳақини ҳисоблаш учун асос


Қуйидагилар иш ҳақини ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин:

q жамоа ва меҳнат шартномаси;

q штат жадвали, иш ҳақи миқдори кўрсатилган ҳолда ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ;

q тасдиқланган тариф ставкалари, ишбай иш учун нарядлар, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномалари, аккорд наряд;

q иш вақтини ҳисобга олиш табели;

q мукофотлаш тўғрисидаги низом, мукофотлаш, қўшимча ҳақ, устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқлар (фармойишлар) ва

...
Время: 0.0205
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish