Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Марказий банк Бошқарувининг 24.02.2018 й. 7/7-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.04.2018 й. 1639-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.04.2018 й.

N 1639-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.02.2018 й.

N 7/7


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби ҳисобварақлари режасига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/5-сон қарори (рўйхат рақами 1639, 2006 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                   М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби ҳисобварақлари режасига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. II бўлимда:


а) "10507 - Банкларга қўйилган муддатли депозитлар" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 10509 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"10509 - Йўлдаги нақдсиз маблағлар";


б) "16323 - Микролизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 16377 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"16377 - Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар";


в) "16397 - Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар (воситачилик ҳақи)" баланс ҳисобварағидаги "(воситачилик ҳақи)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) "16397 - Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар (воситачилик ҳақи)" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 16400, 16401, 16405, 16409, 16413, 16499 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"16400 - Ҳисобланган фоизсиз даромадлар

16401 - Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар

16405 - Ҳисобланган жарима ва пенялар

16409 - Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад

16413 - Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар

16499 - Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)";


д) "16563 - Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси(контр-актив)" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 16575, 16579 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"16575 - Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар

16579 - Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)";


е) "19905 - Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар" баланс ҳисобварағи чиқариб ташлансин;


ж) "20000 - Мажбуриятлар" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 21400, 21402, 21404 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"21400 - Жалб қилинган қарз маблағлар

21402 - Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

21404 - Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар";


з) "22400 - Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 22402, 22404 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"22402 - Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

22404 - Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича ҳисобланган фоизлар";


и) "22510 - Нафақа (пенсия) фонди билан бўладиган ҳисоб-китоблар" баланс ҳисобварағининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22510 - Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов";


к) "22512 - Бандлик фонди ва бошқа фондлар билан бўладиган ҳисоб-китоблар" баланс ҳисобварағининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22512 - Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар";


л) "50000 - Харажатлар" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 50600, 50601, 50603 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"50600 - Жалб қилинган маблағлар бўйича фоизли харажатлар

50601 - Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

50603 - Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар";


м) "56122 - Бандлик фонди ва бошқа фондлар учун бадаллар" баланс ҳисобварағининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"56122 - Жамғармаларга бадаллар";


н) "56418 - Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 56500, 56502, 56506, 56510 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"56500 - Репрезентация ва хайрия

56502 - Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари

56506 - Аъзолик бадаллари

56510 - Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари";


о) "56630 - Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 56632 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"56632 - Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси";


п) "56830 - Асосий воситалари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" баланс ҳисобварағи чиқариб ташлансин.


2. III бўлимда:


а) "10507 - Банкларга қўйилган муддатли депозитлар" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 10509 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"10509 - Йўлдаги нақдсиз маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақда микрокредит ташкилотининг банкдаги депозит ҳисобварағига кирим қилинадиган, лекин келиб тушмаган нақдсиз пул маблағлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг банкдаги депозит ҳисобварағига кирим қилинадиган, лекин келиб тушмаган нақдсиз пул маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банкдан олинган депозит ҳисобварағи кўчирмаси асосида нақдсиз пул маблағлар суммасини ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


б) "16323 - Микролизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар" баланс ҳисобварағи таърифидан сўнг қуйидаги мазмундаги 16377 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"16377 - Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


в) "16397 - Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар (воситачилик ҳақи)" баланс ҳисобварағининг номи ва таърифидаги "(воситачилик ҳақи)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


г) "16397 - Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар (воситачилик ҳақи)" баланс ҳисобварағи таърифидан сўнг қуйидаги мазмундаги 16400, 16401, 16405, 16409, 16413, 16499 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"16400 - Ҳисобланган фоизсиз даромадлар

16401 - Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақларининг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб хизмат ҳақи турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16405 - Ҳисобланган жарима ва пенялар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар суммаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган жарима ва пенялар қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мижозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16409 - Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган даромад ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича олиниши лозим бўлган даромад суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида олиши лозим бўлган тўловлар ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16413 - Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган бошқа фоизсиз даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16499 - Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлар бўйича яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб активларнинг тури бўйича ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


д) "16563 - Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)" баланс ҳисобварағи таърифидан сўнг қуйидаги мазмундаги 16575, 16579 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"16575 - Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан гаровга қўйилган асосий воситаларнинг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан олинган кредитларнинг таъминоти сифатида қўйилган асосий воситаларнинг ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилган, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги асосий воситалар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир гаровга қўйилган асосий воситалар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

16579 - Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг мақсади: олинган кредитлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида кредитор томонидан қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилганда, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб гаровга қўйилган асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


е) "19905 - Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар" баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи чиқариб ташлансин;


ж) "20000 - Мажбуриятлар" баланс ҳисобварағидан сўнг қуйидаги мазмундаги 21400, 21402, 21404 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"21400 - Жалб қилинган қарз маблағлар

21402 - Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан олинган қарз маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан олинган қарзлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21404 - Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарз маблағларининг суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


з) "22006 - Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағининг таърифидаги "1 йил муддатгача" деган сўзлар "1 йилдан ортиқ муддатга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) "22400 - Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" баланс ҳисобварағи таърифидан сўнг қуйидаги мазмундаги 22402, 22404 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"22402 - Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

22404 - Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан ҳамда бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича қарз шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


к) "22502 - Ҳисобланган фойда солиқлари" баланс ҳисобварағининг таърифидаги "фойда, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва қонунчиликка мувофиқ равишда" деган сўзлари "фойда солиғи ва" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) "22510 - Нафақа (пенсия) фонди билан бўладиган ҳисоб-китоблар" баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22510 - Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилоти томонидан ягона ижтимоий тўлов бўйича маблағлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан ягона ижтимоий тўловга ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ягона ижтимоий тўловга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


м) "22512 - Бандлик фонди ва бошқа фондлар билан бўладиган ҳисоб-китоблар" баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22512 - Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ўтказилган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


н) "31203 - Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ўтган молиявий йиллардаги фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси (зарари)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган соф фойда ҳамда захира капиталидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳар хил фондлар учун ажратмалар, 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган зарар суммаси, шунингдек таъсисчилар қарорига мувофиқ микрокредит ташкилотининг устав фондига қилинган қайта инвестиция (реинвестиция)лаш ҳамда эълон қилинган дивидендлар суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.";


о) "31206 - Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти молиявий фаолияти натижасида олинган соф фойда (зарар)лар ҳамда ушбу давр давомида эълон қилинган дивидендлар суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти томонидан олинган фойда, 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилган зарар суммаси, шунингдек нотўғри эълон қилинган дивидендларнинг қайтарилиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти томонидан кўрилган зарар, 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилган фойда суммаси, эълон қилинган дивидендлар, шунингдек захира капиталига ўтказилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб соф фойда ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.";


п) "50000 - Харажатлар" баланс ҳисобварағи таърифидан сўнг қуйидаги мазмундаги 50600, 50601, 50603 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"50600 - Жалб қилинган маблағлар бўйича

50601 - Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

50603 - Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: жалб қилинган қарз маблағлари бўйича микрокредит ташкилотининг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида жалб қилинган қарз маблағлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.";


р) "55910" баланс ҳисобварағи рақами "55906" баланс ҳисобварағи рақами билан алмаштирилсин;


с) "56114 - Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар" баланс ҳисобварағининг таърифидаги "микрокредит ташкилотининг иш ҳақи фондидан бюджетдан ташқари Пенсия фондига ажратмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


т) "56122 - Бандлик фонди ва бошқа фондлар учун бадаллар" баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"56122 - Жамғармаларга бадаллар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ажратмалар, шунингдек ходимларнинг соғлиқларини мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш ва бошқа бадаллар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ажратмалар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.";


у) "56418 - Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар" баланс ҳисобварағи таърифидан сўнг қуйидаги мазмундаги 56500, 56502, 56506, 56510 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"56500 - Репрезентация ва хайрия

56502 - Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56506 - Аъзолик бадаллари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланадиган аъзолик бадаллари суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56510 - Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсонлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.";


ф) "56630 - Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси" баланс ҳисобварағи таърифидан сўнг қуйидаги мазмундаги 56632 баланс ҳисобварағининг номи билан тўлдирилсин:

"56632 - Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси";


х) "56830 - Асосий воситалари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" баланс ҳисобварағи чиқариб ташлансин;


ц) "56902 - Фойда солиғини баҳолаш" баланс ҳисобварағининг таърифидаги ", ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 апрель










































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск