ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2018 й. 269-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2018 й.

N 269



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"БИТИМЛАРНИ НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИНИ

ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН ҲАМКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАГАН

ҲОЛДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"2017 ЙИЛ 27 ФЕВРАЛДАГИ 106-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги Ф-4977-сон фармойиши ва Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 14 сентябрдаги 726-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 20-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 апрелдаги

269-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини

идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига

киритилаётган қўшимчалар


Вазирлар Маҳкамасининг "Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 20-модда):


а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади";


б) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятларида - идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорлик ҳақидаги маълумотлар электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб юборилиши таъминлансин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 апрель





























Время: 0.1570
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск