Умная подшивка

"Норма маслахатчи" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 16 (665) 17 апрель /

Иш берувчига ёрдам

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БОШ БУХГАЛТЕР: ВАКАНСИЯ ОЧИҚ


Корхона бош бухгалтери ёки бухгалтерия хизмати раҳбари - ташкилотчи ҳамда исталган компания фаолиятидаги мураккаб ва муҳим вазифаларни ҳал этувчи мутахассис. Шу сабабли бош бухгалтерга анча юқори талаблар қўйилади. Бош бухгалтер фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатлари: малакаси, меҳнат муносабатлари хусусияти, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари - қонун даражасида мустаҳкамланган. "Молия ишлари раҳбари" нималар билан шуғулланиши эса кўп жиҳатдан компанияга боғлиқ. Баъзан бир неча йўналишдаги ишни бир йўла бажаришига тўғри келади.

Шундай экан, бош бухгалтер қандай мезонларга мувофиқ келиши керак? Иш берувчи билан меҳнат муносабатлари қандай йўлга қўйилиши мумкин? Унинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?

Ташкилотнинг жадал ривожланишини таъминламаса ҳам, ҳеч бўлмаганда барқарор ва зарар кўрмай ишлашига ёрдам берадиган айрим муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.



Умумий талаблар


q Маълумоти ва иш стажи

Бош бухгалтер:

q устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган;

q мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиладиган ташкилотда ишлайдиган бўлса, олий маълумотга эга бўлиши шарт. Бундай ташкилотларга қуйидагилар киради:

1) акциядорлик жамиятлари;

2) банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;

3) суғурта ташкилотлари;

4) инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар;

5) манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар;

6) маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар;

7) фонд ва товар биржалари;

8) устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари ("Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси).

Гарчи "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритилмаган бўлса

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск