язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2018 й. ПҚ-3633-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2718-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2018 й.

N ПҚ-3633



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ОЗИҚ-ОВҚАТ, ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ

ВА ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИДА ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2017 ЙИЛ 6 ЯНВАРДАГИ ПҚ-2718-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 6 январдаги ПК-2718-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиш киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 мартдаги

ПҚ-3633-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида

инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини

кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

6 январдаги ПҚ-2718-сонли қарорига

киритиладиган ўзгартириш


1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика

саноатида янги инвестиция лойиҳалари пакетини

шакллантириш бўйича доимий фаолият юритувчи

Ишчи гуруҳ таркиби

    

С.Х. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

лавозими бўйича

-

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари


Г.В. Ўрмонова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари

лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари Йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири

А.Э. Равшанов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари Ахборот-таҳлил департаменти мудири

К.С. Ризаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш жисмоний тарбия ва спорт масалалари Ахборот-таҳлил департаменти мудири

А.К. Мирсоатов

-

Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси

А.Б. Воитов

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси в.б.


К.К. Муллажонов

-

"Асака" АТБ бошқаруви раиси


А.Р. Абдуллаев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги директори


лавозими бўйича

-

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси раиси


Т.А. Жалилов

-

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК бошқаруви раиси


лавозими бўйича

-

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори ўринбосари. ишчи гуруҳ раҳбари

            

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда мазкур лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар ушбу гуруҳ таркибига киритилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 март