ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Умумий қоидалар /

Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.04.2018 й. 271-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 апрелдаги

271-сон қарорига

1-ИЛОВА



Миллий маданиятимиз ривожига катта

ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини

дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган

ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон санъати ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда жаҳон миқёсидаги нуфузли кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаган, ўзбек санъати ва маданиятини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни (кейинги ўринларда маданият соҳаси вакиллари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш (кейинги ўринларда мукофотлаш деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Мукофотлашга, қоида тариқасида, қуйидаги соҳаларда фаолият юритаётган маданият соҳаси вакиллари тавсия этилади:

композитор, бастакор ва санъатшунослар;

театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари;

дирижёрлар, балетмейстерлар;

мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари;

достон ижрочилиги намояндалари;

шоир ва ёзувчилар;

музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар;

тасвирий ва амалий санъат вакиллари, дизайнерлар.

Мукофотлашга маданият соҳасининг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган номзодлар ҳам тавсия этилиши мумкин.


3. Номзодларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича) номзодларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Биринчи босқич якунлари бўйича ҳудудлардан мукофотлашга танлаб олинган (тавсия этилган) номзодлар танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Иккинчи босқич (республика бўйича) Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан ўтказилади.


4. Мукофотлашга тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ушбу Низомга иловага схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар жамоатчилик асосида фаолият юритади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиянинг ишчи органи деб аталади) ҳисобланади.



2-БОБ. МУКОФОТЛАШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН

НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ МЕЗОНЛАРИ


6. Мукофотлашга тавсия этилаётган номзодлар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

Ўзбекистонда доимий истиқомат қилган ҳолда ижодий фаолият юритаётганлиги;

жаҳон миқёсидаги кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни (1-4-ўринлар) эгаллаганлиги;

ўзбек санъати ва маданиятини дунё саҳналарида мунтазам равишда муваффақиятли намойиш этиб келаётганлиги;

муносиб ижодий кадрларни тайёрлаганлиги, ўзининг ўқув адабиётлари, илмий ишлари, катта амалий тажрибаси билан уларни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшганлиги (Ўзбекистон санъати ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорлар учун);

сўнгги беш йил мобайнида маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш йўлидаги ижоди билан бир қаторда миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларни ёшларга сингдириш ва эътиқодини юксалтиришдаги ибратли хизмати ва ёшларнинг алоҳида ютуқлари.

Ушбу банднинг тўртинчи-олтинчи хатбошларида назарда тутилган мезонлар асосида мукофотлашга тавсия этилаётган номзодларни танлаб олиш ҳар бир номзоднинг мукофотлашга муносиблиги Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар томонидан ҳаққоний ва холисона баҳолаган ҳолда ҳал этилади.



3-БОБ. МУКОФОТЛАШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН

НОМЗОДЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


7. Маданият ва санъат соҳасидаги ташкилотлар ўз ташаббусига кўра ҳар йили 1 июнга қадар мукофотлашга тавсия этиладиган номзодларни танлаб олади ва номзод тўғрисида ташкилотнинг биринчи раҳбари томонидан имзоланган тавсияномани ҳудудий комиссиянинг ишчи органига тақдим этади.


8. Маданият соҳасининг вакили (номзод), унинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахс фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тавсияномасини ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддатда ҳудудий комиссиянинг ишчи органига тақдим этиши мумкин.


9. Ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган тавсияномаларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

номзоднинг маълумотнома-объективкаси (анкета);

оммавий ахборот воситаларида номзод ҳақида берилган кўрсатув ва эшиттиришларнинг CD дискдаги ёзуви ёки мамлакатимизда ва чет элларда чоп этилган мақолалар нусхаси (агар бўлса);

номзоднинг ижодий ишлари, фаолияти ва эришган ютуқларини акс эттирувчи ҳужжатлар (муаллифлик асарлари ёки репертуар рўйхати, видео-аудио альбомлари, турли тадбирларда қўлга киритган совринли ўринлар учун сертификат ва дипломлар нусхаси) тўплами.

Номзодлардан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН

НОМЗОДЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


10. Ҳудудий комиссиянинг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ тўлиқлиги юзасидан кўриб чиқади.

Ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилган тақдирда, улар уч иш куни мобайнида ушбу ҳужжатларни тақдим этувчига камчиликлар ҳамда ҳужжатларни қайта тақдим этишнинг аниқ муддати кўрсатилган ҳолда қайтарилади.

Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, улар ҳудудий комиссиянинг ишчи органи томонидан ҳудудий комиссияга кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.


11. Ҳудудий комиссия номзодларнинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Ўрганиш натижалари бўйича ҳар бир ҳудудий комиссия мукофотлаш учун тавсия этиладиган 3 нафар номзодни аниқлаб, улар тўғрисида ҳужжатларни ҳар йили 15 июнга қадар кўриб чиқиш учун Республика комиссиясига киритади.


12. Республика комиссияси ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган номзодларнинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиб, мукофотлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан тавсия этиладиган жами 20 нафар номзодни аниқлайди ҳамда улар юзасидан таклифларни ҳар йили 1 июлга қадар келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади.

Республиканинг бирор вилоятидан муносиб номзод тавсия этилмаган тақдирда ушбу ҳудудга ажратилган ўрин Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга берилиши мумкин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган номзодлар рўйхати (танлов ғолиблари) Республика комиссиясининг тегишли қарори билан тасдиқланади.

Танлов ғолиблари уларни рағбатлантириш тўғрисида Республика комиссиясининг тегишли қарори асосида ушбу қарор қабул қилинган кунда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади ва уларга мукофотланганлик тўғрисида сертификат топширилади.


5-БОБ. ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


14. Мукофотлаш маросими ҳар йили Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади.


15. Ушбу Низом талаблари асосида мукофотлаш такроран амалга оширилмайди.


16. Мукофотлаш учун зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданий тадбирларни молиялаштириш учун ҳар йили назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ажратилади.


17. Мукофотланадиган маданият ва санъат вакиллари рўйхати республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Мукофотлашга тавсия этилаётган номзодларнинг

ҳужжатларини қабул қилиш

СХЕМАСИ

                          

I босқич

Танлаб олинган номзод тўғрисидаги тавсиянома ва зарур ҳужжатлар маданият ва санъат соҳасидаги ташкилотлар томонидан ҳудудий коимиссиянинг ишчи органига тақдим этилади.


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тавсияномаси ва зарур ҳужжатлар маданият соҳасининг вакили (номзод), унинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан ҳудудий комиссиянинг ишчи органига тақдим этилади.

Ҳудудий комиссиянинг ишчи ораганига ҳужжатлар тақдим қилиш

Ҳар йили

1 июнгача

>

>

>


II босқич

Ҳудудий комиссиялар

Ўрганиш натижалари бўйича ҳар бир ҳудудий комиссия томонидан 3 нафар номзод аниқланиши ва ҳужжатларни Республика комиссиясига киритиш

Ҳар йили

15 июнгача

>

>

>

III босқич

Республика комиссияси

Ўрганиш натижалари бўйича 20 нафар номзодни аниқлаб, ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш

Ҳар йили

1 июлгача

>

>

>

IV босқич

Республика комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишиб, Республика комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан мукофотлаш

Мустақиллик

байрами

арафисда

>

>


>





























              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 апрель










































Время: 0.2068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск