"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси
"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 17 (1237) 24 апрель/ Ижара муносабатлариПолный текст документа доступен в платной версии.
ЛИЗИНГ БИТИМЛАРИ: ЛИЗИНГ
БЕРУВЧИДАГИ ҲИСОБ ВА СОЛИҚЛАР
Лизинг иқтисодиёт реал секторининг инвестиция билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи энг муҳим дастаклардан бири ҳисобланади. Ушбу молиялаштириш шакли инвестиция лойиҳаларининг турли иштирокчилари - ташаббускорлар, ускуна ва хизматлар етказиб берувчилар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқаларнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиш учун замин яратади.
Ўзбекистонда лизинг фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар сони йил сайин ортиб бормоқда. Лизингга доир ҳуқуқий муносабатларнинг бундай иштирокчилари лизинг берувчилар деб номланади.
Лизинг битимларини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардир:
q Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси;
q 6-сон БҲМС "Ижара ҳисоби" (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
q Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Лизинг ўзи нима
Лизинг - молиявий ижаранинг алоҳида тури. Унда лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчидан лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни мулк қилиб олади. Сўнг уни лизинг олувчига ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 12 ойдан ортиқ муддатга беради ("Лизинг тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддаси 1-қисми).
Лизинг фаолияти лицензияланмайди.
Лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:
q шартноманинг муддати тугагач, объект лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтади.
МИСОЛ. Енгил автомобиль 4 йилга лизингга берилди. Шартнома шартларида 4 йил ўтгач, автомобиль лизинг олувчига мулк бўлиб ўтиши акс эттирилган;
q шартноманинг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг 80%идан ортиқ бўлади ёки объектнинг шартнома тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20%идан кам бўлади.
МИСОЛ. Берилган дастгоҳнинг хизмат муддати - 6 йил. Лизинг шартномаси муддати 5 йилни ташкил этади;
q шартноманинг муддати тугагач, лизинг олувчи объектни унинг бозор қийматидан паст нархда эвазини тўлаб сотиб олиши мумкин (яъни лизинг олувчи лизинг объектини бошқа хоҳловчилардан кўра арзонроқ сотиб олиши мумкин);
q шартнома даври учун лизинг тўловларининг жорий дисконтланган қиймати объектнинг лизингга топшириш пайтидаги жорий қийматининг 90%идан ортиқ.
МИСОЛ. Махсус техника 10 йилга лизингга берилган, йиллик фоиз ставкаси - 18%. Унинг жорий қиймати - 500 000 минг сўм. Бутун лизинг даврида лизинг тўловларининг жорий дисконтланган қиймати 1 112 573 минг сўмни ташкил этади.
Лизинг шартномаси уч тарафлама (сотувчи - лизинг берувчи - лизинг олувчи) ёки икки тарафлама (лизинг берувчи - лизинг олувчи) бўлиши мумкин. Лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида икки тарафлама лизинг шартномаси тузилаётганида қўшимча равишда лизинг объектининг олди-сотди шартномаси тузилади.
Лизинг объекти
Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар лизинг объектлари бўлиши мумкин. Мисол учун, корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк.
Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас.
Муомаладан чиқарилган мол-мулк - муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла оладиган мол-мулк. У эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин эмас. Масалан, кредитнинг гаров таъминоти ҳисобланган ва бировга берилиши тақиқланган корхона мол-мулки.
Муомалада бўлиши чекланган мол-мулк - муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган ашёлар. Масалан, қурол-яроғ, кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар, наркотик ва психотроп моддалар.
Лизинг шартномаси тарафлари
Лизинг берувчи - шартнома бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш мақсадида объектни мулк қилиб олувчи шахс.
Лизинг олувчи - эгалик қилиш ва фойдаланиш учун объектни олаётган шахс.
Сотувчи - лизинг берувчи объектни олаётган шахс.
Исталган юридик ёки жисмоний шахс лизинг берувчи, лизинг олувчи ёки сотувчи бўлиши мумкин. Бироқ қонун ҳужжатларига кўра лизинг объектидан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланилиши керак.
Лизинг шакллари
Тўғридан-тўғри шакл 3 та лизинг субъектининг барчаси иштирок этишини назарда тутади.
Қайтариладиган шаклда лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб бир шахснинг ўзи иштирок этади. Лизинг олувчи аввал объектни лизинг берувчига сотади, кейин эса уни лизингга олади.
Битимни расмийлаштириш
...


