"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси
"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси/ 2018 йил/ 2018 йил N 17 (1237) 24 апрель/ Амалий бухгалтерияПолный текст документа доступен в платной версии.
ЖАРИМА ҚАНДАЙ ҲИСОБГА ОЛИНАДИ
Ижарага берувчи автотранспортни ижарага олувчи учун ДЙҲХХда жарима тўлади.
Ижарага олувчи қандай ҳужжат асосида ижарага берувчининг ушбу харажатларини қоплаши керак?
Мазкур операцияда проводкалар қандай бўлади?
К. Ушуров.
- Ижарага берувчи автотранспорт воситасини ижарага олувчига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жарима тўлашга сарфлаган харажатларини қоплашни ёзма равишда талаб қилган ҳолда мурожаат қилишга ҳақли (ФКнинг 1001-моддаси).
Шунингдек ЙҲҚни бузиш пайтида машина ижара шартномаси асосида ижарага олувчининг фойдаланишида бўлганлигини исботлаб, жаримани суд орқали ундириш мумкин.
Ушбу харажатларни қоплаш тўғрисида ижарага олувчига ёзма талабнома ёки судга даъво аризаси берганда масала ҳал этилгунга қадар ижарага берувчининг жаримани тўлашга сарфлаган харажатларини 4860-"Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счётида ҳисобга олиш лозим.
Жарима тўланганда ижарага берувчида қуйидагича проводка қилинади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Тўланган жарима суммаси акс эттирилди |
4860-"Даъволар бўйича олинадиган счётлар"
|
5110-"Ҳисоб-китоб счёти" |
Жаримани қоплаш бўйича қарор (ижарага олувчи ёки суд томонидан чиқарилган) ижобий бўлса ва жавобгар харажатларни қопласа, қуйидагича проводка қилинади:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет
|
кредит
|
|
Жавобгар қоплаган, тўланган жарима суммаси акс эттирилди |
5110-"Ҳисоб-китоб счёти"
|
4860-"Даъволар бўйича олинадиган счётлар"
|
Қарор салбий бўлса, тўланган жарима суммаси ижарага берувчининг бошқа операцион харажатларига ҳисобдан чиқ
...

