Умная подшивка
"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 17 (1237) 24 апрель /Божхона
ББУ ХАЛҚАРО ДАРАЖАГА ЧИҚМОҚДА
Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) МДҲ мамлакатлари уюшмалари орасида биринчи бўлиб Божхона брокерлари уюшмалари халқаро федерацияси (IFCBA) иштирокчилари таркибига қабул қилинганлиги ҳақида расмий тасдиқнома олди. 2018 йилнинг 1 апрелидан ББУ IFCBAнинг расмий аъзоси ҳисобланади.
ЎзР Божхона брокерлари уюшмаси раиси Арсен Айрапетьянц ушбу халқаро ташкилотга киришнинг аҳамияти ҳақида ҳикоя қилади.
- IFCBA қандай ташкилот, унга аъзо бўлиш ББУга қандай афзалликлар беради?
- IFCBA - божхона брокерлари халқаро бирлашмалари орасида Жаҳон божхона ташкилоти (WCO) билан Аҳдлашув меморандумини имзолаган ягона ташкилот. У Экспедиторлик уюшмалари халқаро федерацияси (FIATA), Ҳаво транспорти халқаро уюшмаси (IATA), Автомобиль транспорти халқаро иттифоқи (IRU) сингари бошқа халқаро бизнес-ташкилотлар қатори WCOнинг расмий ҳамкори.
Божхона брокерлари уюшмалари халқаро федерацияси Жаҳон божхона ташкилоти тадбирларида мунтазам қатнашади, шунингдек WCO вакиллари иштирок этадиган ўз анжуманларини ташкил этади ва ўтказади.
ББУ учун IFCBAга аъзолик илғор халқаро тажриба билан кенгроқ танишиш, мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотларга самарали кўмаклашиш, божхона таомилларини уйғунлаштириш ва соддалаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек божхона брокерларининг ишбилармонлик нуфузини ошириш ва бизнес-манфаатларини илгари суришда ёрдам бериш имконини беради.
Жаҳон божхона ташкилоти доирасида
...