язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 22.01.2018 й. ЎРҚ-460-сон "Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.12.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2017 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.01.2018 й.

N ЎРҚ-460



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 14 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси тасдиқлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари Кодексга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Кодекснинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 январь


"Халқ сўзи", 2018 йил 23 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 январь, 4-сон, 65-модда